Яна пластик карта ҳақида

 онлайн пластик карта

Барча банклар онлайн пластик картага эга бўлди.

Уни тарқатиш  эса яна биринчи навбатда пенсионерлардан бошланди. Коллеж ўқитувчилари, почталионлар, банк ходимлари, маҳалла фаоллари пенсионерларни эшигини қоқиб нафақа пулларини ҳеч бўлмаганда ярмини пластикка ўтказиб бериши ҳақида илтимос қилиб, улардан ихтиёрий мажбурий тарзда ариза ёздириб олмоқда.

Бунинг боиси эса банкларда нак пулнинг камлиги, пенсия пулларини вақтида етказиб берилмаётгани сабабдир.

Ҳукуматнинг ҳам кучи етгани – оми халқ.

Бозорда пулни пулга уриштириб, йирик акаларнинг чўнтагини тўлдириб,  фақат нак пулга савдо-сотиқ қилаётганлар билан на солиқни ва на ҳукумат одамларини иши бор.

Улар Давлатга солик тўламайди, топган даромадини яширади. Нақд пулга маҳсулот олиб келиб нақ пулга сотади. Фойдаси ўзига ва унинг ҳукуматни қайсидир идорасида ўтирган паноҳига бўлинади.

Аммо  100-200 минг пенсия олаётган фуқаронинг пулини пластикка ўтказиш учун бутун ҳукумат оёққа туради.

Йўқса бозорларда, улгуржи савдоларни нақд пулга амалга ошираётганларга кимдир кўз тикиб, пластикка савдо қил деб қолмаслигини олдини олиб, унингсиз ҳам зўрга кун кўраётган энг ночор қатламни устига бор оғирликни ташлаяпти.

Чиқарилган Онлайн пластик карталари эса умуман савдо дўконларида ишламайди. Бунинг устига кунлаб элект энергияси йўқ  бўлганидан кейин онлайн тугул бошқа пластиклар ҳам тайёр баҳона ишлатишмади.

Шуринг қургур коллеж ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ўзларини иши қолиб энди эшикма эшик ким пластикка пулини ўтказишга розилик бераркин дея изғиб юришибди

Насиба ММАЪМУР  қизи

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares