ЎХҲ оғриқли нарсалар ҳақида – уруш истайман, қон истайман!

Муҳаммад Солиҳ икки йиллик урушга киришадими?; коллаж: Uznews.net
05.02.14 13:13
 
Ислом Каримов истеъфосидан умидини узган Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ), қўлга қурол олиниши ва мамлакатда икки йиллик уруш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги даъватни чоп қилди.

ЎХҲ сайтида,“Усмон Ҳақназаров” таҳаллуси остида мақола эълон, муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи Ўзбекистондаги режимнинг алмашиниши учун урушдан бўлак имкониятни кўрмаслигини билдиради.

ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ҳам президент Ислом Каримовни ҳарбий йўл билан ағдариш мумкинлигини бир неча билдириб келган эсада – ҳеч қачон бу бу қадар очиқ ва тўғридан тўғри янграмаган эди.

Каримов тинчлик ҳақида ўйласин

Таҳаллус ортига яширинган муаллиф, кўпчилик унинг ортида ЎХҲ етакчиси Муҳаммад Солиҳ ва унинг тарафдорлари турганини гумон қилишади, заҳарханда билан «қўлига Калашников автоматини олишдан қўрқадиган» аллақандай “дунёвий муҳолифат” борлигини писанда қилади.

Зўровонликдан қочувчи бу “либераллар” устидан, Каримовнинг ўзи ҳам, унинг маъмурияти ҳам, ҳатто ғарбликлар ҳам кулишини, калака оҳанги контекстида билдиради.

“ Ҳа, Каримов диктатурасини фақат яхши ташкил қилинган ҳарбий кураш билан ағдариш мумкинлигини ҳамма тушуниб етди, – дея таъкидлайди ЎХҲ мақоласи. – Бироқ, юқорида ёзганимиздек, бу ҳақиқатни дунёвий ўзбек муҳолифатининг айрим қўрқоқ унсурлари тушуна олмаяпти холос».

Тинчлик ва барқарорлик ҳақида, муаллифга кўра, Каримов ўйласин, яъни бу имтиёзни унга қолдириш керак.

Қолганлар эса қўлларига “калаш”ларни олиб, бугунги Суриядаги каби, Ўзбекистонни, зўровонлик ва қон тўкишлар сари элтиш учун уруш жабҳасига киришишлари керак.

“ Бизнингча, тинчлик ва барқарорликни ўйлаб, Каримовнинг зулмига 20 йил сабр қилгандан кўра, ўз ҳурлиги учун икки йил урушиб, Каримовни ағдарган маъқул”.

“Стол тагида ўтириб эшитишганми?”

Қурол олиш зарурати ҳақидаги қатъий қарорга гўёки ЎХҲни 24 январ куни Тошкентда ўзбек парламентининг асосий аъзолари билан ўтказган учрашуви ундаган.

Солиҳ ва компания шу тариқа Каримовнинг МХҲ рахбари Рустам Иноятов, бош вазир Шавкат Мирзиёев, вице премьер Рустам Азимов билан суҳбатини ҳавола қилади, гўёки улар бутун учрашув давомида, стол тагида ўтириб, яшириниб бу гапларни тинглашган.

Шундай қилиб, гўёки президентлик курсиси учун юқорида номи зикр қилинган шахслар орасида бошланган кураш ҳақида билган Каримов, уларга президентликка фақат ўзигина лойиқлиги, уларнинг ҳар бири ҳавфсиз бошқаруви кафили экани, унинг Ғарбда ҳам, Россияда ҳам, Хитойда ҳам эътирофга эга эканлигини билдирган.

Кейин Каримов бир қанча топшириқлар берган, шулардан бири, ЎХҲни дунёда Ўзбекистон Исломи ҳаракати каби террорчилик ташкилоти дея эътироф этиш кампаниясини бошлаш, уларнинг қўшилиш ҳавфи ҳақида мужда тарқатиш бўлган.

Учрашув томонларнинг Каримовни умрбод президентлигига розилик ва унинг соғлиғига коньяк ичиш билан якунланган.

Кўксаройдаги банкет ЎХҲ тасаввурига шу қадар таъсир кўрсатдики, улар мамлакатга уруш билан кириб боришга аҳд қилишди, эҳтимол, уларнинг иштироки, стол тагида ўтириш ва суҳбатни стенография қилишдангина иборат бўлмагандир – балки мўйловлари, оғизлари ҳўлланган, балки сархуш ҳам бўлишгандир?

Бироқ барибир бир ҳушёр фикр бор – бу ЎХҲни террорчилик ташкилоти дея эътироф этиш зарурати.

Сурияда давом этаётган инсоний гўшт қиймалаш фонида икки йилга чўзилиши мумкин бўлган урушнинг ҳосияти ҳақида баёнот бериш, – нафақат масъулиятсизлик, балки жиноий ҳамдир.

Буни, Солиҳ ва унинг компанияси истаётгани каби, қон тўкилаётган пайтда эмас, ҳозирдан эътироф қилиш керак.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares