Сурдарё вилояти, Сайхунобод туманига қарашли “Ёшлик” ҚФЙда 1996 йилнинг 26 июнь куни туғилиб, ўсган вояга етмаган Нурмуҳаммадов Зафар Бахтиёрович 17 ёшида қамоққа равона бўлди.
Энди Зафар умрининг энг навқирон йилларини тўрт девор орасида – тутқунликда ўтказишга мажбур.
Нурмуҳаммадов Зафар Бахтиёрович ҳам барча тенгдошлари қаторида Гулистон шаҳрида жойлашган 2-сонли Академик лицейининг 2-курсда тахсил оларди.
Эҳтимол, кейинги пайтларда билим масканида ўқув-тврбиявий ишлар сустлашиб кетгандир, ўқувчилар тарбияси ўз ҳолига ташлаб қўйилгандир, ким билсин, ҳарҳолда, ўқувчилар давоматининг пасайиб кетиши ҳеч бир ўқитувчини ташвишга солмай қўйганди.
Ўқув даргоҳи маъмуриятининг бунингдек лоқайдлиги оқибатида Нурмуҳаммадов Зафар Бахтиёрович тарбияси бузуқ кўча безориларига, дайди болаларига қўшилиб қолди-да, провардида, у ҳеч бир иккиланиб ўтирмай босқинчилик, талончилик кўчасига кириб кетди.
Аниқланишича, 2013 йил 06 февраль куни ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида Мамадалиев Бехзод Ҳайтбоевич, Деҳқонов Озодбек Сойибжонович, Ёров Сунатилло Бекович, Зайнбетдинов Сирожиддин Салоҳиддинович, Тўйчиев Исломжон Илҳомжонович, ҳамда терговда шахси умуман аниқланмага «Умид» лақабли қаровсиз, ҳеч қаерда ишламайдиган, ўқимайдиган, умуман маҳалласида назоратсиз қолдирилган безори ўғрилар Нурмуҳаммадов Зафарни йўлдан уришиб, ўзларига жиноий шерик қилиб олишган ва бу жиноий тўда турли пайтларда фуқаро Асқаров Музаффар Шуҳратовичга тегишли бўлган нархи 180 000 сўмлик қий матга эга «Нокиа-6300» русумли телефонини куч ишлатиш ва қўрқитиш йўли билан олиб қўйишган.
Шу аснода вояга етмаган Зафар Бахтиёрович фуқаро М.Асқаров, Отажонов Дўстумбек Авазович, Хўжаев Ғолибжон Ровшанович, Зулҳайдарова Маҳлиё Жумабоевна, Хожимуродов Шуҳрат Қувондиқовичларнинг, шунингдек, Таджибоев Содиқжон Бахтиёровични йўлларини тўсиб, ҳар галгидек қўлларидаги совуқ қурол ҳисобланган «пичоқ» билан қўрқитиб, ҳар турдаги зўравонликларни ишлатиб, уларга ўртача енгил тан жароҳати етказиш йўллари билан уларга тегишли бўлган турли миқдордаги пул ва ҳар хил русумдаги телефон аппаратларини қўлга киритишнинг ҳаддини олишган.
Натижада, 4 бор йўлтўсарлик, босқинчилик ва талончилик жиноятига қўл урган бу жиноий тўда қонун тўрига тушиб қолишган. Ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси, 4-қисми, «в» бандида билан жиноят иши очилган.
Талончилик ва йўлтўсарлик ташаббускори деб топилган вояга етмаган Нурмуҳаммадов Зафар Бахтиёровичга эса жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган деган айблов билан 164-модда, 2-қисми «в» банди 4 маротаба қўйилган.
Айни дамда 4 бор фуқароларнинг йўлини тўсиб, уларни қўрқитиш йўли билан талончилик жиноятини содир этган жиноий тўда боши дея эътироф этилаётган Зафарнинг ота-онаси ўз ўғилларига қўйилган айблов эпизодларидан норози.
Шу боис ҳам жиноятчининг Қонуний вакили бўлмиш волидаси Манзура Ўроқбоева вояга етмаган ўз ўғли Зафар Нурмуҳаммадовнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига шикоят ариза ёзди.
“… Терговда жиноий ҳаракатларининг барча манзилларида факат ўғлим фигураси асосий объект қилиб қўйилган. Жабрланувчиларга етказилган зарар ўз вақтида қопланган. Менда асосли шубҳа ҳам йўқ эмас, барча даврларда ёки умуман бошқа вақт, кун, соатларда содир этилган, лекин очилмай қолган босқинчилик, ўғрилик жиноятлари ҳам ўғлимга қўйиб юборилмаганмикан? Шуни ҳам яхшилаб текшириб кўриш керак деб ўйлайман” деб ёзади онаизор ўз арзномасида, – Гулистон шахар ИИБ ТБ бўлинма бошлиғи ката лейтенант С.С.Сафаровнинг 2013 йил 02 майдаги айбловни ўзгартириш, тўлдириш ва айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори, ҳамда 207685-207670-207691-20 7728-341235-сонли жиноят иши материалларига қўшиб тикилишини сўрайман.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик амалиётида илк бор Жиноят кодексининг Махсус қисмида вояга етмаганлар, яъни жиноят қонуни билан тўқнашган пайтида 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жавобгарлигига хос хусусиятларни акс эттирувчи қоидаларни тартибга солишга бағишланган махсус олтинчи бўлим ажратилган. Бундай қонуний ҳал қилув бир қатор омиллар билан, аммо, биринчи навбатда, вояга етмаганларнинг психофизиологик ривожланиши, уларнинг жамиятга мослашув даражаси билан боғлиқ.
Шахс шаклланишидаги биологик, физиологик ва ижтимоий омилларнинг инобатга олиниши ушбу шахслар тоифасига хос бўлган хусусиятлардан келиб чиқиб, жиноят ҳуқуқининг бир қатор институтлари қоидаларининг мазмунига ёндашувни қонун даражасида ўзгартириш зарурлигини белгилаб берди.
Чунки ўғлим болалигида бир қанча касалликлар билан даъволанган. Суд вояга етмаганнинг шахсига тааллуқли хусусиятларни албатта инобатга олиши буюрилади. Бундай хусусиятларга қуйидагилар киради: вояга етмаганнинг ривожланиш даражаси; турмуш ва тарбияланиш шароитлари; соғлиғининг ҳолати; жиноят содир этишининг сабаблари; катталарнинг таъсири ва ҳ.к.
Чунки шахсни содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англашидан маҳрум этувчи ёш ривожланишидаги орқада қолиш жиддий эканлиги аниқланса, суд, Жиноят кодекси 87-моддасининг 3-қисми асосида, жазо ўрнига вояга етмаганга қўлласа бўладиган мажбурлов чораларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани муҳокама қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 87-моддасига биноан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин.
Болаларга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўллашда ҳам худди шундай енгилликлар бор” дея шикоятини давом эттиради Манзура Ўроқбоева жиноят содир этган, вояга етмаган ўғли Нурмухаммадов Зафарни қамоқ билан боғлиқ жазодан халос этиш ва унга ахлоқ тузатиш билан боғлиқ енгиллик беришларини сўраш илинжида.
Онаизорнинг фикирларига кўра, ижтимоий хавфли бўлмаган, “эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган ва унча оғир бўлмаган, лекин қасддан содир этилган жиноятлар учун вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг қўлланилмаслиги ўсмирларга нисбатан билдирилган юксак ишончдир”.
Манзура ая Бош Прокуратурага ёзган шикоятида “…Ўғлим Нурмухаммадов Зафар Бахтиёрович айнан Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги» муносабаати билан чиқарилган амнистия акти Республикамиз микёсида қўлланилаётган даврда жиноят содир этилганлигини инобатга олишингизни сўрайман. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 7-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 68-моддасидаги асослар бўйича, яъни шахсни жиноий жавобгарликдан озод этган ҳолда қўллашда амнистия тўғрисидаги қарорнинг 1 ва 2-бандларида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятларга оид материаллар ва ишлар амнистия тўғрисидаги қарорнинг 8-бандидаги чеклашларни ҳисобга олган ҳолда тугатилиши керак”, деб ёзади она.
“… Мен ўғлимни «жиноятчи» қилиб туғмаганман.
Сирдарё вилояти касб-хунар коллежи ўқув муассасалари бошқармаси маъсуллари ҳам кейинги пайтларда маъсулиятсиз бўлиб кетишди.
Талаба 10 кунлаб лицейга бормаса нега ота-онасига хабар бермайди?”, дея ўқув даргоҳларининг фаолиятидан норозилигини изҳор қилади аризачи, “… Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август қонуни билан ЖКнинг 85-моддасига қўшимча киритилиб, унда «Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодлиқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоси тайинланмайди», – деб кўрсатилган.
ЎзР ЖКнинг 15-моддасида эса қасддан қилинган жиноят учун қонунда уч йилгача, эҳтиётсизликдан қилинган жиноят учун беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган жиноятлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган.
Вояга етмаганларга нисбатан шартли ҳукмни қўллашнинг муаммоларидан яна бири шундаки, ЎзР ЖК 72-моддасининг еттинчи қисмида «шартли ҳукм ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахсларга қўлланилади дейилган».
Демак, вояга етмаганлар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган тақдирда ҳам уларга нисбатан агар иш ҳолатларига кўра буни суд лозим топса, шартли ҳукмни қўллаши мумкин.
Болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат ҳимоясида бўлиб, улар томонидан содир этилган маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарлик учун қонун доирасида жиноий жавобгарликлар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Вояга етмаганлар жавобгарлигининг алоҳида хусусиятлари» тўғрисидаги VI бобида вояга етмаганларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари ва уларни жавобгарликдан озод қилиш шартлари ва жазо турлари белгиланган.
Жиноят кодексининг 81-моддасида жазо чораларининг рўйхати берилган бўлиб, улар жарима, аҳлоқ тузатиш ишлари ва озодликдан маҳрум этишдан иборат.
Вояга етмаганларга нисбатан бизда узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Жазоларнинг энг кўп миқдори катталарга қўлланиладиган шу турдаги жазоларнинг миқдоридан камлиги билан кескин фарқ қилади.
Болаларга нисбатан жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод этиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш чоралари ҳам мавжуд” дея умидвор бўлиб ёзади вояга етмаган жавобгар Зафарнинг онаси Манзура ая.
Мухтасар қилиб айтганда, Манзура Ўроқбоева вояга етмаган ўғли Нурмуҳаммадов Зафарга содир этган жинояти учун ахлоқ тузатиш билан боғлиқ эмас, аксинча, қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланганлигидан норози.
Айни дамда мазкур жиноят иши юзасидан юқори суд идораларга аппелация аризалари ҳам берилган.
Онаизор нима дейишидан қатъий назар, жиноий гуруҳ томонидан йўлтўсарлик, босқинчилик, талончилик содир этилган. Жабрланувчи фуқароларга тегишли моддий қийматли телефон аппарати каби моддий қийматга эга буюмлар қўрқитиш йўли билан куч билан тортиб олинган, совуқ қурол – пичоқ билан таҳдид қилинган.
Эг асосийси, жиноят бир маротаба эмас, нақд 4 бор содир этилган.
“Касални даволагандан кўра, олдини олган дуруст” деганларидек, ҳали болаларимиз жиноятчига айланмасдан туриб, уларга кўз қулоқ бўлишимиз, тақдирларига бефарқ бўлмаслигимиз шарт ва зарур бизнингча…
Шаҳри ЁР



