Сув йўқ, чироқ йўқ, газ йўқ, иш йўқ

Chiroq, gaz, elektr energiyasiЙиззах вилоятидаги Фориш туманига қарашли Учқулоч кони шаҳарчаси аҳолиси қишин – ёзин газ, свет, сувга ялчимайди.

Бир пайтлари – Совет замонларида ҳаёт қайнаб – тошган бу макон ҳозир сўниқ бир ҳолатда.

Мамлакат қўрғошин, темир ва бошқа маданларга зор ҳолатда, не ажбки, кон ёпилган.

Учқулоч эли юз фоиз ишсиз. Бир амалаб тирикчилик қилишади. Иш йўқлигидан эркаклар турли юртларга иш ахтариб кетишга мажбур бўлганлар. Яшаш қийин.

Аҳолинининг асосий қисми уран билан тўйинмган шахта қаридаги сувни истеъмол қилишади.

Бошқа сув манбаи бўлмагамдан кейин, шунга мажбур.

Ҳар куни свет тинимсиз ўчиб туради.

Газ йўқ, бўлган пайтларида ҳам бу милтираган газни ҳатто ёғ эритищга ҳам куч етмайди.

Бизнингча, Учқулоч конини қайта очиш керак. Бундан эл ҳам, давлат ҳам манфаатдор бўлади. Эл иш билан таминламади. Давлат қўрғошин, темир ва ўзга маъданларга эга бўлади.

Учқулочда бир пайтлар жуда кўп шахталар, бурғу цехлари ишлаган. Энди бу макон ўлик ҳолда.

Шахтадан чиқарилган тоғ-тошлар Тошкент вилоятининг Олмалиқ комбинатига ташиб кетилаяпти. Юзлаб километрга сарфланаётган харажат давлатга қимматга тушаяпти.

Лекин?..

Лекин ҳеч ким Учқулоч шаҳарчасининг ўзида Олмолиқдагидек комбинат қуришни ўйламаяпти.

Ахир бу давлатга ҳам, халққа ҳам фойда – ку?!

Хабарни ОЙДИН тайёрлади

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares