Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Лайлак Уя» қишлоғида истиқомат қилувчи Норбой Ишонқулов судга даъво ариза киритди.
Даъвогар ўз аризасида 9784-харбий қисм моддий техник таъминот гуруҳи бошлиғи Қодиров Норқул Мамировични жавобгар тариқасида кўрсатади.
Гап шундаки, Жиззах тумани, Ровот ҚФЙ, Тўқчора қишлоғида яшовчи Норқул Қодиров 2013 йил 04-ноябр куни тахминан соат 17-30 ларда ўз бошқарувида бўлган «ГАЗ-66» русумли, 13 МХ 5572 ҳарбий рақамли хизмат машинасига озиқ-овқат маҳсулотларини ортиб, Зомин тумани, «Лайлакуя» қишлоғи ҳудудидан ўтган «Даштобод-Зомин» йўлининг 15-километрида бошқариб келаётиб, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 13.1 банди, яъни «ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин, ўзи ўтмоқчи бўлган қувиб ўтиш учун етарли бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, бу қарама-қарши йўналишдаги ва шу бўлакдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилишлиги тўғрисидаги талабларга риоя қилмасдан, транспорт машиналарини бошқариш қоидаларни бузиб, Зомин шаҳри томонидан ўзига қарама-қарши йўналишдан 25 F 336 АА давлат рақам белгили «ВАЗ-2106» русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.Ишонқуловга, яъни даъвогар Норбой Ишонқулов ўғлига оғир тан жароҳати етказган.
Энг ачинарлиси, жабрланувчининг машина салонида ўтирган ўзга йўловчилар ҳам жиддий зарар кўришган.
Жумладан, рулда ўтирган ҳайдовчининг отаси Норбой Ишонқулов ҳам жабирланувчилар сарасига киради. Яъниким, мазкур автоҳалокат туфайли Норбой ака «ўртача оғир» тан жароҳати олган. Шунингдек, салонда бўлган К.Ш.Пиримов, Ш.И. Фозилов ва Баймуродов каби фуқароларга ҳам енгил тан жароҳати етказилган эди.
2014 йил 08 январ куни Марказий ҳарбий округ ҳарбий судида судья О.А.Жумаевнинг раислигида бўлиб ўтган, суд процессида судья томонидан Ўз.Респ.ЖКнинг 298-моддаси, 2-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинган Н.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабр кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабаати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 6-бандини татбиқ этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 2-бандига асосан жиноят иши қўзгатиш рад этилди ва жиноят иши қўзгатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарди.
Суд жараёнида жабирланувчиларга жавобгар Н.Қодиров томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарни фукаролик суди тартибида ундиришни амалга ошириш ҳуқуқи ушунтирилди.
Шуниям алоҳида таъкидлаш лозимки, жавобгар Н.Кодиров ўз ҳоҳишига биноан жабирланувчи Норбой Ишонқулов хонадонига бориб, оғир жароҳат олган ўғли ва Норбой акага етказилган 7.800 000 (Етти ярим миллион) сўм ҳисобида қоплаш илинжида нақд пул берган бўлишига қарамасдан, жавобгар томон Ўз.Респ.ЖКнинг 298-моддаси, 2-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноят орқасидан бизга ва оиламизга етказилган моддий ва маънавий зарар қоплангани йўқ деган иддаода.
Аниқроқ қилиб айтганда, Норбьой Эшонқулованинг аниқ даъвоси автоҳалокат туфайли яровсиз ҳолга келиб қолган – ўзига тегишли бўлган 25 F 336 АА давлат рақам белгили «ВАЗ-2106» русумли автомашинанинг тавонини талаб қилмоқда.
– Қонунчилигимизда, – дейди даъвогар ўз даъво аризасида, – Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.Ўша қилмиш: а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган бўлса ..
Биз ана шу масалаларни судда ижобий ҳал этиш, жавобгарларнинг ҳам оиласи борлигини, судда моддий-маънавий зарарни қоплаш ҳақида тилхат ёзиб берганлигини инобатга олиб, суддан инсонпарварлик далолатномаси қўллашни сўрадик.
Келиб чиққан низоларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш учун судлар ҳар бир иш бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари характерини ва бу ҳуқуқий муносабатга маънавий зарарни қоплаш бўйича қонунни қўллашга йўл қўйилиши мумкинлиги, агар қонунда бундай жавобгарлик белгиланган бўлса, маънавий зарарни қоплаш тартиби ва шартларини назарда тутган қонуннинг қачон кучга кирганини, шунингдек, маънавий зарарни келтириб чиқарган ҳаракатлар қачон содир бўлганлигини текшириши ва муҳокама қилиб баҳо бериши лозим.
Шунингдек, суд жабрланувчига жисмоний ва маънавий азоблар етказилгани факти нима билан тасдиқланиши, у қандай ҳолатларда ва қандай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) билан етказилганлиги, зарар етказувчининг айб даражаси, жабрланувчи қандай маънавий ва жисмоний азоблар тортгани, уни қоплашни қандай миқдорда баҳолаши ва низони ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаши зарур.
Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми маънавий зарар етказиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи қонунларнинг турлилиги, уларни кучга кириш муддатларининг ҳар хиллиги, шунингдек Фуқаролик кодекси қабул қилиниши билан тушунтиришлар бериш талаб қилинадиган муаммолар келиб чиққанлигини қайд этади. Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин. Жиноят процессуал кодексининг 57-моддасига мувофиқ жабрланувчи, яъни жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахс, жиноят иши юритилиши жараёнида маънавий зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик даъвосини қўзғаш ҳуқуқига эга.
Агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, ФПКнинг 245-моддасига мувофиқ бундай даъво фуқаролик иши юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Жиноят кодексининг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
«ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРГА ОИД ИШЛАРНИ КЎРИШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА»ги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИда кўрсатилган раҳбарий кўрсатмалар асосида жавобгар жиноий жазога тортилиш шарт эди.
Лекин биз жабрланувчилар жавобгар ўз ихтиёри билан моддий-маънавий заррани қоплаш истагини билдирганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилишни сўрадик.
Аслида эса, «Бошқа оқибатлар»га анча миқдордаги моддий ёки моддий бўлмаган зарар киради. Моддий зарар автомашина, инженер қурилмалари ва бошқа биноларни йўқ қилиш ёки шикаст етказишда, чорва молларининг нобуд бўлиши ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин. Моддий бўлмаган оғир оқибатлар муҳим ҳарбий топшириқлар, жанговор, ҳарбий-ўқув вазифалари ёки бошқа тадбирларнинг барбод бўлишида ифодаланиши мумкин.Жанговор, транспорт ва махсус машиналарни бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятини унга ўхшаш бошқа жиноятлардан ажратиш лозим.
Жиноят кодексининг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. Жиноят кодексининг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. Жиноят кодексининг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади.
Агар ҳарбий хизматчи жанговор, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговор, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговор, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу Жиноят кодексининг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
Жиноят кодексининг 298-моддаси жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва Жиноят кодексининг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
Жиноятнинг субъекти — жанговор, махсус ёки транспорт машинасидан фойдаланиш учун масъул бўлган ёки уни бевосита бошқарадиган ҳарбий хизматчи бўлади. Қоидабузарни бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортишда унинг штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслигининг ва машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини Жиноят кодексининг 298-моддасида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатилган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгардир, – дея даъво аризасига якун ясайди даъв муаллифи Норбой Ишонқулов.
Мухтасар қилиб айтганда, жабирдийдалар ҳарбийларнинг хизмат машинаси билан тўқнаниш оқибатидаги афтоҳалокат туфайли ўзларига етказилган моддий-маънавий зарарни фуқаролик тартибида ундиришга умидвор.
Алоқа учун жабирланувчи Норбой Ишонқуловнинг тел рақами:
Тел: + 998955106846, +998911972221
2014 йил 24- январь.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади



