АЙБ ОШДАМИ, Ё МОШДА?

 

ҚАМОҚДАГИ СОБИҚ ИИБ ХОДИМИНИ ОҚЛАШНИ ОРЗУ ҚИЛАЁТГАНЛАР БИСЁР….

ИИБ ХОДИМИНИ ОҚЛАШЖиззах вилояти прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар  бўйича катта терговчиси, 2-даражали юрист  Н.Б.Қўшназаров томонидан   тергов ҳаракатлари олиб борилган Ўз.Респ. ЖКнинг 210-моддаси, 2-қисми, «а», «в» бандлари, ҳамда мазкур кодексининг  121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2013 йил 05-декабр куни ЖИБ Бахмал туман судининг ҳукми билан 4 (турт) йил озодликдан маҳрум этилган Жиззах шаҳар ИИБ ХООГ одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича туманлараро гуруҳи профилактика инспектори Илғор Илҳомович Маматқуловни камалишидан  отаси жуда норози эди.

Сабаби, 2013 йил 05-декабр куни ЖИБ Бахмал тумани судининг ҳукми билан  юкорида кўрсатилган ЖКнинг 131-моддаси, 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, дастлабки берган кўрсатмаларини рад этганлиги учун 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган,  1984 йил 11 март куни Жиззах шаҳрида туғилган Рустамова Дилафруз Олим қизи ва бошқалар  Илғор Маматқуловга нисбатан  ёлғон кўргазма беришган.

Кейинчалик Рустамова Дилафруз дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатмаларини рад этганидан кейин уни қамоққа олишган.

Прокуратура Д.Рустамованинг эри Илҳом Эшимовдан очиқда тергов олиб бориш шарти билан 1 млн. 600 000 сўм гаров пули олган.

Лекин ЖИБ Бахмал тумани суди   Рустамова Дилафруз 2014 йил 07 январ куни қамоқдан озод қилинган бўлишига қарамай бу пулларни  Илҳом Эшимовга қайтариш ҳақида ажрим чиқаргани йўқ.

Жиззах шаҳар  ИИБ ХООГ одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича туманлараро гуруҳи профилактика инспектори, Илғор Илҳомович  Маматқуловни 2012 йилдан буён танийман, сабаби у киши  паспорт режимини бузиш ҳуқуқбузарликлари бўйича мени Ўз.Респ.МЖтКнинг 190-моддасига кўра ҳужжатларимни расмийлаштириб, ЖИБ тегишли судга топшириб, жавобгарликка тортган.

Маҳкума Рустамова Дилафруз Олимовна бир неча марта маъмурий жавобгарликка тортилган, ўғрилик жинояти учун ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган фоҳишаларнинг ёлғон кўрсатмалари билан озодликдан маҳрум этилди.

Чунки уни ҳеч ким жиноят устида ёки фоҳишалик қилаётган пайтда ушламаган.У фақатгина ёлғон кўрсатмалар билан қамалди.

Инспектор Илғор Илҳомович Маматқуловнинг ҳам брослет олганликда айблаб қамашди.

Мен бунга умуман қўшилмайман.Чунки тергов жараёнида бизни қийнашди, руҳий азоб беришди.

Биз уйсиз-жойсиз одамлар биз. Шунинг учун охирини ўйламай ёлғон кўрсатмалар бериб юбордик. Аслида, Маматқулов Илғор ҳам, Рустамова Дилафруз ҳам айбдор эмас.

Гапнинг қисқаси, Жиноят ишларини аппеляция ва назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир.

Шу мунсабаат билан Ховос 6413-сонли тергов хибсхонасида ўтирган  Илғор Маматқуловнинг ЖИБ Жиззах вилояти суди аппеляция судлов ҳайъати  2-босқичда ишини кўриб чиқмоқда.

Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди айблов ҳажми, жиноятини содир этишда маҳкумнинг айби ёки ижрочилик шакли, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги биринчи босқич судининг хулосаларини нотўғри деб топиб,  шу муносабат билан  ҳукмга  ўзгартириш  киритиши лозим эди.

Мен Илғор Маматқуловнинг қариндоши эмасман.

Лекин унинг ноҳақлик қурбони бўлишини ҳоҳламайман. Мен ҳаммасига гувоҳман.

Кассация ва назорат инстанцияси судлари ЖИБ Бахмал тумани   судининг ҳукм чиқариш пайтида жазо тайинлашнинг умумий қоидаларга риоя қилмаганлигини, тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсиятига номутаносиблигини, танланган жазо чораси тўғрисидаги хулоса ва жазо тайинлашда инобатга олинган муаян иш  ҳолатларини  ҳукумда  баён  этиш  тартибини белгиловчи Жиноят-процессуал қонунни меъёрларига амал қилинмаганлигини синчиклаб текширишлари зарур.

Юкори судлар биринчи босқич суди томонидан жазо тайинлаш масаласида йўл қўйилган хато ва қонун бузишларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этишлари,  шунингдек  уларнинг такрорланмаслигини таъминловчи чоралари кўришларини талаб қиламан. (Мазкур бандга, Ўзб.Рес. Олий Суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги 10-сонли қарорига асосан ўзгаришлар киритилган).

Юқорида баен этилганларни ва суд ҳукми Ўз.Респ. ЖПКнинг 484-моддасининг 1 қисми 1-банди, яъни «суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги», 2- банди «ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги» кўрсатиб ўтилган талаблар доирасини инобатга олмасдан чиқарилганлигини ва Ўз.Респ.ЖКнинг 97- мазкур моддаси билан жиноят иши нотўғри қўзгатилганлиги учун, жиноят ишини кассация инстанциясида атрофлича кўриб чиқиб, ўғлимга нисбатан жазо тайинлашда адолат ва инсонпарварлик принипларига риоя килинишини сўрайман.

Рустамова Д. ва Маматқулов И.ларга нисбатан чиқарилган  қамок жазоси ҳукмини қуйидаги асосларга кўра адолатсиз ҳукм деб ҳисоблайман: Брослет воқеаси ва уни жиноят далилий ашёси сифатида талқин этиш умуман мантиққа тўғри келмайди.

Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.Муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширилган ашёвий далил ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун мазкур муассаса ёки ташкилотнинг раҳбари жавобгар ҳисобланади, бу ҳақда унга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Биз ва бошқа фуқаролар юқори босим ва қўркитиш, азобларга солиш оқибатида сўроқ қилиндик. Судланувчи Дилафруз Рустамова дастлабки тергов жараёнидаёқ буйрак касалига дучор бўлди. У Жиззах шаҳар ВУТИсида совуқ сувга чўмилиб аҳволи оғирлашиб қолган эди.

Шунинг учун сиздан маҳкумларга оқлов                 ҳукми чиққунига қадар               “Суриштирув, дастлабки  тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан тергов органида сақланаётган жиноятга оид ашёвий далиллар сақланишини  таъминлашда амалий чора кўришингизни сўрайман.

Қонунга зид равишда олинган далилларга тергов олиб боришнинг ноқонуний, руҳий ва жисмоний куч ишлатиш усулларини кўллаб олинган далиллар, шунингдек жиноят-процессуал қонун бошқа нормаларининг бузилиши (масалан, ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши) натижасида олинган далиллар киради. Далил қонунга зид равишда олинган деб топилган тақдирда, суд ишдаги далиллар йиғиндисидан уни чиқариш тўғрисидаги ўзининг қарорини, қонуннинг бузилиши нимадан иборат эканлигини кўрсатган ҳолда, асослантириши лозим.

Далилни қонунга зид равишда олинган деб баҳолашда суд далилнинг ҳаққонийлиги ва холислиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳа, агар уни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигидан келиб чиқиши керак.

Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги сабабли улар далил сифатида танилмаганлиги ёки қўйилган айбловда судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра, ҳамда суд тергови шаблон тариқасида олиб борилганлигинини инобатга олиб,  қуйидаги оқлов нормаларини қўллашингизни сўрайман: Жиноят-процессуал кодексининг 490-моддасининг 2-қисмида назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилиш, шунингдек, агар кейин суд қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юбориши белгиланган.

Мазкур қоида назорат инстанцияси судининг маҳкум (оқланган шахс)нинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатларда суд ажрими ва қарорларини ўзгартириш ваколатини (Жиноят-процессуал кодексининг 521-моддаси) истисно этмайди.

Муқаддима. 2014 йил 07- январ куни  Рустамова Дилафруз Ховос қамоқхонасидан озодликка чиқарилди. Ҳозирги кунда у шифохонада ётиб даволанмоқда.

 Мулоқот учун телефон рақамлари   Дилафруз Рустамова:  +998916263204, Эшимов Илҳом:+998915689929, Маматқулов Илҳом:+998915683287

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares