“Ўйнашмагин арбоб билан»ми? Ёхуд мансаб фидоийликдан устунми?

Дилдора БОЙМУРОДОВА
Дилдора БОЙМУРОДОВА

2013 йилнинг 13 сентябрида Чернобиль ҳалокати қатнашчиси, 2 гуруҳ ногирони Худойназаров Олимнинг шахсий автомашинасига (лоқайдликдан  қўшни Самарқанд туманида яшаб, Навоий шаҳрида руйхатга олинган) Уйғун Ачилов исмли ёш йигитнинг “шўхлиги-учарлиги” оқибатида ёнбошдан урилиб, олти ярим миллион сўмлик зарар етказилган.

Оқибатда, Навоий шаҳар маршрут қатнов йўлида қонуний фаолият кўрсатаётган шу орқали иш билан таъминланиб юрган ўғли Жасур ҳам уч тўрт ой ишсиз қолиб, 2 нафар фарзанди ва оиласи билан ногирон отанинг нафақаси эвазига кун кечиришди.

Зарарланган машина 3 ойга яқин ДАН автотураргоҳида сақланди. Сўнгра эса Худойназаров О. уйидаги соғин сигирини сотиб олти ярим миллион сўм пул сарфлаб Дамас русумли автомашинасини ўзи таъмирдан чиқарди.

Буни қарангки, ушбу ҳолат бўйича тергов ноябрь ойи бошида тугатилиб шаҳар прокуратурасига топширилишига қарамай, ЖИБ Навоий шаҳар судида 26 декабрда иш кўрилди.  Унда ҳам судья О.Мансуров фақатгина айбдор Уйғун Ачиловга нисбатан амнистия ҳолати қўлланганлиги юзасидан ажрим бериш учунгина бечора жабрланувчилар сарсон қилинди.

Суд ажримида жабрланувчига кўрсатилган зарар ҳақида мутлақо фикр билдирилмаган. Судгача бўлган даврда Уйғун Ачилов “Мени вилоят прокуратурасида тоғам ишлайди, керак бўлса бир тийин тўламайман, қўлларингдан ҳеч иш келмайди” қабилидаги пўписаларни Жасурга нисбатан кўча-куйда кўп бора ишлатган.

Буни қарангки, “ўша прокурорнинг бу эркатойи” ҳайдовчилик барча ҳужжатларини гаров сифатида ўз ихтиёри билан Жасурга топшириб қўйишига қарамай, шаҳар кўчаларида бемалол бошқа машинада ҳаракатда бўлган.

Худойназаров Олим томонидан вилоят ДАН га бу ҳақда шикоят ариза билан чиқилганда ҳам, “Уйғун Ачиловнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини  сиз тортиб олгансиз, У нима қилсин кейин” қабилида жавоб олинган.

Аммо орадан ҳеч вақт ўтмай   куни Чернобил ҳалокати қатнашчиси, 2 гуруҳ ногирони Худойназаров Олим барча қонуний ҳужжатлари жойида ва қоидабузарликка йўл қўймаган бўлса-да, бекатда тўхтаб йўловчи олаётган вақтида Илҳом Бекназаров исмли Дан ходими томонидан тўхтатилиб, “Сиз қоидани буздингиз бекатда тўхташингиз мумкин эмас эди. ”деб ҳайдовчилик гувоҳномаси қўлидан олиб қўйилган. Тағин “Ҳозир янги қоида жорий қилинган бекатда маршрут тўхташи мумкин эмас. Бекатда тўхтади деб протокол тузилса жарима миқдорида юқори бўлади. Келинг яхшиси ўтиш йўлида деб ёзайлик кам миқдорда жарима тўлайсиз ногирон экансиз” деб алдаб протоколга итмзо қўйдириб олган.

Илҳом Бекназаров билан суҳбатлашганимизда эса “Навоий шаҳар ДАН бошлиғи ўринбосапри Улуғбек Бекиев буюрди шу ҳайдовчини тўхтатиб жаримага торт деб, мен буйруқни бажардим. Нима қилдай?” қабилида жавоб олинди оғзаки.

Шу куниёқ Навоий шаҳар ДАН бошлиғи Вали Ашуровга мурожаат қилинганда, “ҳайдовчилик гувоҳномасини менинг қўлимдан эртага эрталаб олиб кетасизлар, англашилмовчилик бўлибди” қабилида жавоб олинган оғзаки равишда.

Аммо эртаси куни В.Ашуров томонидан жарима қоғози тутқазилди бегуноҳ ҳайдовчининг қўлига.

Унгача вилоят ДАН бошлиғи Шуҳрат Самадовга “13 сентябрдаги автоавария ҳолати бўйича ДАН ходимлари томонидан расмий ҳужжатлар тўлиқ берилмади бизга. “Ана шу ҳужжатларни олишимизда ёрдам беринг” қабилида шикоятлар билан чиқилган эди.

Ш.Самадов Вали Ашуровга йўналтирган у эса: “Бизда архив йўқ учун сақланиб қолинмаган. Суддан талаб қилиб олинглар.” деб қутулган эди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Аввало Уйғун Ачилов тоғам деб атаётган прокурор ким? Бу вилоят прокурори Очиловми ва ёки яна бошқа бир мансабдаги прокурорми? Бу гапда жон борлиги сабаб тилга олиняпти. Чунки Худойназаров Олимга терговчи Умид Нарзуллаев ҳам бир неча бор “Тоғаси вилоят прокуратурасида ишлайди. Гаровга қолдирган ҳайдовчилик гувоҳномасини беринглар” деб оғзаки мурожаат қилган. Ушбу гувоҳномалар далолатнома тузилиб қонуний топширилди.

Қолаверса, Чернобилчи ногирон сифатида қийналиб етказилган зарарни ундира олмаётганлигидан норози бўлиб, республика юқори турувчи идораларига  фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб қонун доирасида тинмай мурожаат қилиб келаётган Худойназаров Олимни “тинчитиш усули”микан?  Январь ойи бошида фуқаролик судига қилинган мурожаат юзасидан ҳам ҳали садо йўқ.

Таъкидлаш жоизки, бу каби вилоятдаги мансабдорларнинг ўйини турли-туман.  Ачинарлиси, уларнинг кучи камбағалнинг оддий “қора халқнинг”боласигагина етади. Ўз соғлигини Ватан олдидаги бурчини бажариш жараёнида йўқотган қонидаги заҳарланиш туғилган фарзандларига ҳам зарар етказган Худойназаров Олимнинг фидойилиги “оёқости” қилиниб, ҳуқуқлари поймол қилинмоқда.

Уйғун Ачилов эса етказган зарарни тўлашни хаёлига ҳам келтирмайди. Сабаби, у “прокурорнинг  эркатойи”!

Аммо “Ҳайдовчилик гувоҳномамни мендан ноҳақ олиб қўйишди ” қабилида ҳуқуқий ёрдам сўраб 21 январь куни Худойназаров Олим томонидан республика юқори турувчи идораларига ва вилоят ДАН бошлиғи Шуҳрат Самадов номига йўлланган шикоятлардан ҳали жавоб йўқ. Кутайликчи қандай натижа бўларкан?

Жараёнларда бевосита иштирок этиб, юқорида номлари тилга олинган мансабдорлар билан бевосита менинг ўзим – Дилдора Боймуродова “Кармана овози”газетасининг жабрдийда мухбири. (на собиқ ва на фаолиятдаги) тўғрироғи аросатдаги мухбири сифатида суҳбатда бўлганман.

Сабаби ишдан бўшатилганлик тўғрисида вилоятдаги яна бир кимнингдир “эркатойи” Отабек Аслонов томонидан буйруқ тақдим қилинмаган. Фақатгина ногирон бева аёлга нисбатан қастдан туҳмат уюштирилиб иш ҳақлари ушлаб қолинган. 2 нафар вояга етмаган фарзандимнинг йўл ҳақи топа олмай коллежга қатнай олмаётганлиги республика прокурорига ҳам қизиқарли эмас шекилли. Ҳамон натижа йўқ.

Вилоятдаги яна бир ёзилмаган қонун ва ёки “Замон тегди сур бегим, калтак тегди ур бегим”

Кармана туманидаги Каттамачит, Арғхун, Толиб Ғафуров, Янгиобод каби кўплаб МФЙларида яшовчи аҳоли томонидан кўчаларни асфальтлаштириш, тоза ичимлик суви олиб келиш каби ўз қишлоқларидаги яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида туман ва вилоятдан нажот топа олишмай, республика юқори турувчи идораларидан аввало Ўз.Рес. Президентидан амалий кўмак сўраб шикоят аризалар билан мурожаат қилган фуқароларга нисбатан МФЙ ходимлари томонидан  “яна шунақа аризалар ёзсангизлар моддий ёрдам ва бола пули тўламаймиз, зарур пайтда тўғри тавсифнома бермаймиз,”, диний экстремизм бўйича уюштирилган туҳматдан руйхатга олинганлар оилаларига нисбатан эса “МХХга нотўғри маълумотнома ёзиб берамиз” қабилидаги пўписалар қилиниб, МФЙ томонидан йўл қўйилган камчиликлар беркитилишга уринилмоқда.

Толиб Ғафуров МФЙдан Шоҳсанам исмли масъул котиб фуқароларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлган. Каттамачит МФЙда посбон Худойбердиев Ҳаким кўпчилик фуқароларни шу қабилда қўрқитган. Янгиобод МФЙда Исломова Қадриялар ана шундай муносабат билан аҳолини яшаш шароитини яхшиланишига қаршилик кўрсатишган. Айни пайтда Қ.Исломова ишдан бўшатилган.

Ҳақли савол туғилади: Сиёсий душман ким ўзи? Сиёсатимизни қонунларимизни халққа бузиб кўрсатаётганлар ҳақиқий душманми ва ёки мавжуд қонунчилик ва сиёсатимизни бир гуруҳ мансабдорлар бузаётганлигидан норози бўлиб, уни ҳимоялаш мақсадида шикоят қилаётганларми?  

Дилдора БОЙМУРОДОВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Навоий вилоят фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares