ТОШКЕНТДА “СУЛАЙМОНЧИ”ЛАР ҚАМАЛДИ


СулаймончиларЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертларининг 2010 йил 1 декабрдаги 2032-сонли хулосасига кўра, «Сулаймончилар»  ҳаракати Ўзбекистонда Буюк турк ислом давлати қуришни бош мақсад қилувчи паниисломистик, пантуркистик ташкилот эканлиги, «Сулаймончилар»  ҳаракати  нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа ривожланиб келаётган давлатларда амалдаги давлат тузуми ва ҳудудий яхлитликни Конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, ҳамда конституциявий дунёвий (секуляр) далатлар ўрнида исломий-туркий халифаликни барпо қилиш ғояларини тарғиб этиш билан шуғулланиши, Ўзбекистон Республикаси хавфсизлиги, жамоат тартиби ва осойишталиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи, фаолияти ва ғоялари Ўзбекистон Республикасида тарқалиши тақиқланган ташкилот” эканлиги кайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертларининг 2010 йил 1 декабрдаги 2032-сонли хулосасига кўра, 1987 йилда Жиззах вилояти, Зомин тумани, Сувли  Сой қишлоғида туғилиб ўсган, Қирғизистоннинг Бешкек шаҳрида жойлашган «Сулаймончилар» диний экстремистик ташкилотига мансуб бўлган мадрасада диний таълимот олиб қайтган Файзуллаев Ғайрат Сайдуллаевич қамоққа олинган.

2013 йил июль ойининг 09 куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Файзуллаев Ғайрат Сайдуллаевични Ўз.Респ. ЖКнинг 223-моддаси 2-қисмининг «б,в» бандлари, 228-моддаси қисмининг 2-қисми «б» банди, 228-модданинг 3-қисми 244-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб,  6(олти) йил озодликдан маҳрум этди.

Жазони ўташ даври 2013 йил 09-январдан ҳисобланган.

“Яқин кунларда укамиз жазони ўташ мавсумини бошлади.Уни олдинда нималар кутмокда, бу ёлғиз яратган эгамга аён”, – деб ёзади эндигина 26 баҳорни қаршилаётган диний экстремизимда айбланган Ғайрат Файзуллаевнинг акаси Сирдарё вилоятидаги Сардоба Жомъе масжиди имоми Фурқат Файзуллаев ҳукуматнинг юқори идораларига ёзган ўз “ИЛТИМОСНОМА”сида, – Қамоққа олинганлар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда қамоқда сақлаш жойи ҳудудида ўз хоҳишларига кўра ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати билан меҳнатга жалб этилиши мумкинлигини эшитганмиз.

Қамоққа олинганларнинг меҳнат шароити қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши керак, маҳкумни керагидан ортиқ нормаларни бажаришга мажбур қилиш таъқиқланади дейилади қонунларда. Қамоққа олинганлар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир.

Маҳкум-мазлумнинг ҳаёти ва соғлиги суғурта қилинади. Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказилади дейиляпти.

Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра, маҳкумларни сақлаш, жазосини муносиб олишига тўсқинлик қилмаслик меъёрий ҳужжат қилиб белгиланган.

Маҳкумни уриш, куч ишлатиш йўли билан уни таҳқирлаш, сиёсий камситиш, жазо муддатини сунъий йўллар билан узайтириш учун ҳужжат тўплаш (раскурутка), умрини қисқатирадиган усулларни қўллаш,  ўз жонига қасд қилишга олиб бориш қонунда кўрсатилмаган.

Маҳкум одил суд томонидан жазога маҳкум этилдими демак руҳий ва жисмоний азобларни бошидан кечиришга маҳкум эмас. У қонунда белгиланган жазони ўтайди холос.

Мен укамнинг соғ саломат қайтиб келишига ишонаман. Айбланувчи шахснинг ҳимоя ҳуқуқи жиноят-судлов ишларини юритишда асос қилиб олинувчи принциплардан бири бўлиб, иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли қарор қабул қилинишини кафолатлайди.

2008 йилнинг 1 майида Президентимизнинг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони эълон қилингани юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу Фармонда мамлакатимизнинг идора ва ташкилотлари, вазирликлари зиммасига бажарилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Инсонпарварлик тамойилларига асосланган давлат сиёсатининг бир йўналиши сифатида жиноят содир этган шахсларга нисбатан тобора кечиримли бўлиш ҳамда уларни тўғри йўлга бошлаш масаласи қўйилди.

Зеро, инсонпарварлик — инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам билиб-билмасдан жиноят йўлига кирган шахсларни кечириш, уларга нисбатан инсонпарварликни қўллаш зарур.

Муҳими, инсонни жазолаш эмас, балки жиноят йўлига кирган шахснинг ҳар қандай қилмиши учун жазонинг муқаррарлигини англаб етишига эришиш айни муддао саналади.

Шу боис ҳам юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари моҳиятига айнан мазкур ғоя сингдирилган. Инсонпарварликнинг энг олий тарзда намоён бўлиши, бу — давлат раҳбари ташаббуси билан парламент юқори палатаси томонидан қабул қилинадиган амнистия актидир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур ҳужжат нафақат демократик жамиятнинг устувор тамойиллари, балки қадимдан амал қилиб келинаётган қадриятларни, қолаверса, кишилар эъзозлайдиган бағрикенглик, мурувват ва инсонпарварлик каби олий фазилатларнинг нозик қирраларини ҳам ўз ичига олган.

Жазони ўташ муассасида ўтирган ҳар қандай маҳкум аввало авф этилиши ва амнистияга тушиши ҳақида орзу қилади.

Биз ҳам не афсус ва надоматлар билан укамиз, жигаримизни тўрт девор қаърига, борса келар жойларга кузатишга ютиндик. Начора. Яна ҳам яратган эгам билади. Агар умрини берган бўлса, қамоқдан соғ-саломат қайтиб келар. Лекин укамнинг ҳам инсон бўлиб туғилганидек, инсон бўлиб яшашга қизиқиши бор эди…

Мен оддий фуқаро сифатида укам, жигарим, ҳозирда қамоқда сақланаётган маҳкум Файзуллаев Ғайрат Сайдуллаевичнинг кейинги тақдири хусусида ачиниб сиз азизларга мурожаат қилдим.

Айбга буюрмайсизлар. Ҳеч кимнинг бошига бу кунларни солмасин деб дуо қиламан.

 «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ќонуннинг 14-моддасида қатъий қилиб ёзилганидек, «Фуқароларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ўз хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига мурожаат этганликлари учун таъқиб қилиш ман этилади».

Шундан келиб чиқиб, ўзларининг фуқаролик бурчини амалга ошириш мақсадида давлат органларига мурожаат этаётган фуқаролар учун хам давлат худди шундай кафолатларни қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйиши керак.

Мен ўз илтимоснома тарзидаги мурожаатим билан адашган укамни авф этишда унга нисбатан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини инобатга олиб, инсонпарварлик далолатномаси кўллашда имконият берилишини сўрайман.”, деб “ИЛТИМОСНОМА”сига якун сайти Сардоба Жомъе масжиди имоми Фурқат Файзуллаев

 

Аббос ОСТОН

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares