Бир пайтлар 24-сонли Турнахон номли махсус, яъни ногирон ва соғлом болаларга мослаштирилган МТМсида мудира ва Республика Аёллар Кенгашининг Навоий вилояти бўйича раислигида фаолият юритиб келган айни пайтда 58 ёшни қаршилаётган Назира Юсупованинг шу вилоятда ижод қилаётган ногирон журналист Дилдора Боймуродовага нисбатан қастлашган мансабдор шахсларга қўшилиб, нафақат аёллик балки инсонийликка хос бўлмаган пўписалари ва ногиронсан деб камситишлари ҳақида ўша пайтларда интернет сайтларида чоп этилган эди.
Шунда бу аёл , Сени 2 нафар фарзандинга қўшиб изсиз йўқотиб юбораман.” деб кўп бора ногирон ва бева журналистнинг ҳимоясиз фарзандларига нисбатан ҳам пўписалар қилганлигидан республика юқори турувчи идораларига кўп бора шикоятлар ёзган Боймуродовага “Назира Юсуповага нисбатан жазо сифатида МТМ мудиралигидан нафақага чиқариб юборилди” қабилида жавоб йўлланган.
Буни қарангки айнан шу аёл бир йилдирки вилоят ногиронларни реабилитация қилиш марказидаги раҳбар ходимлар сафида меҳнат қилиб келмоқда.
Унинг яқин ўтмишдаги қилмшлари бир ногиронни ногиронсан деб камситишлари бир томонда турсину бошқа бир томонига эътибор қаратайлик масалани.
Яъни айни пайтда вилоятдаги тиббиёт коллежини тугатган ёшларимизни ишсизлигию, тиббиёт олийгоҳини тугатиб келаётган кўпчилик ёшлар зўрға 0,5 ва ҳатто 0,25 ставкада иш билан таъминланиб, қолганлари бекор қолаётганлиги ҳақида бош қотирсак.
Келинг, биринчи галда аслида шахс нима учун иш билан банд этилади? деган саволга жавоб изласак.
Қарамоғидаги фарзандлари–ю унга муҳтож бўлган оиласини таъминотини кўтариш учун эмасми?
Назира Юсупованинг 2 нафар ўғли ҳам топарман-тутарман, ўзи кексалик нафақахўри. Нега энди идорама-идора иш излаб юрган минглаб ишга ўта муҳтож ёшларимизга шу имконият берилмайди?
“Кармана овози” газетасида салкам 65 ёшни қаршилаётган Олдил Ҳотамовнинг ўзи ҳам, рафиқаси ҳам нафақахўр, фарзандлари доимий фаолиятда.
Аммо ишга муҳтож ёшларга ўрин бериш хаёлига келмайди. Бундай ҳолатлар Кармана туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими муассасалари вилоят тиббиёт муассасалари қўйинги барча корхона ташкилот ва муассасаларининг ҳар бирида учрайди.
Фойдали меҳнатга муҳтож ёшларимиз эса чет мамлакатларга иш излаб чиқиб кетиб, айримлари Одам савдосидек манфур иллат қурбонига айланиб қолишмоқда. Бундай кўнгилсизликларни ўз вақтида олдини олиш негадир мутасаддиларимизни мутлақо қизиқтирмайди.
Мана сизга ЛОҚАЙДЛИК деб аталмиш иллатнинг нафақат бирга балки бутун бошли жамиятга етказаётган зарари. Буни қарангки, ана шу каби аянчли ҳолатларни ўз вақтида олди олиниши ўрнига аччиқ ҳақиқатларни баралла айтаётган журналист жазоланади.
Чунки Навоий вилоятидаги ОАВ ва матбуотининг ярмидан кўп кадрлари номутахассисларни ташкил этади.
Шу сабаб ҳам ҳақиқат доимо кўмилиб келинмоқда.
Ҳақиқий журналист эса фақат ҳақиқатни гапиради.
Шу ўринда Ўз.Рес.нинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги қонунида кўрсатилган йўл-йўриқларга ҳам мутлақо амал қилинмаётганлигининг гувоҳи бўласиз. Бир сиқим мансабдорларнинг айби билан вилоятда қонунларимиз оёқости қилинсаю, бунга барча кўз юмиб турса.. Ана шунинг ўзи разолат эмасми?
Оқни оқ қорани қора деган журналист эса жазога тортилиб, фаолиятидан маҳрум қилиниб, ҳаттоки ваҳшийларча ҳали вояга етмаган отасиз фарзандларигача оч қўйиб жазоланса?!. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш шу журналист ҳам ўша мансабдорлар ва бошқалар сафида фақат ўз тинчию манфаатинигина ўйлаб яшайвериши мумкинмиди?
Нега энди биз манфаатпарастларни эмас, балки ўз манфаатидан кечаётган тоза жамият учун курашаётган муболаға бўлмаса фидоийларни тутиб жазолашимиз керак? Бу ҳақда қачон ва қайси мутасаддилар бош қотириб ўйлар эканлар билмадик.
Ваҳоланки “”Ўзбекистон-умумий уйимиз”. Аммо айрим мансабдорлар касрига бугун Ватан фидоийларни эмас, балки худбин ва манфаатпарастларни севмоқда.
Оддий бир мисол: Ёшларни ва аҳолининг ишга муҳтож қатламини иш билан таъминлашда нега энди аввало мутахассис кадрлар сўнгра эса ижтимоий ва оилавий шароитини ўрганиб ҳақиқий муҳтожлар биринчи галда жалб қилинмайдилар.
Балки мансабдор ва пулдорлардан таъмагирлик эвазига иш билан таъминланишлар йўлга қўйилган.
Бир пайтлар “Танқид келажакнинг меваси ” , “Танқид – жонли ва ҳақиқий кўзгу” қабилидаги ғояларимиз бугун мутлақо биздан йироқлашди. Бугун ҳеч кимга ёқмай қолди танқид негадир. Бу аҳволда давом этиш эса жамиятимизни жарга қулатиш демакдир.
Шу жамиятнинг ҳақли аъзоси бўла туриб томошабин бўла оламизми бундай фалокатга?
ЎЙЛАНГ, ФИКР ЮРИТИНГ, БЕКЛАР! СИЗУ БИЗДАН РОСМАНА ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ВА ТОЗА ЖАМИЯТ ҚОЛСИН!
Хабарни МАҲЗУНА тайёрлади



