Ўзбекистонлик талаба университетдан нега ҳайдалганига ҳайрон….

Тошкент Давлат Техника Университети                                                  Абу Райхон Беруний номидаги

                                                  Тошкент Давлат Техника Университети ректори

                                                  Сайдаҳмедов Равшан Халходжаевичга

                                                 100095. Тошкент ш.Университет кучаси  2-уй.

 

                                                  Сурхондарё вилояти, Кумкургон тумани,  

                                                «Имомтепа»махалласида яшовчи

                                                Усанов Умид  Нормуминовичдан

                                                тел: +998909537106

 

 

А   Р   И   З  А

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен 2012 йил Абу Райҳон Беруний номидаги  Тошкент давлаттехника университетининг «Нефт ва газ» факультетига ўқишга кириб, 2013 йил декабр ойига қадар тўлиқ дарсларда қатнашиб юрдим.

 

2014 йил 27 январ куни декан муовинин олдига кирганимда менга ўқишдан ҳайдалганим ҳақида айтишди.

 

Бунинг сабабини  билиш учун университет архивига мурожат қилдим. Архивдан қўлимга 2013 йил 30 сентябрдаги №049-559 сонли буйруқдан кўчирма беришди.

 

Ўзбекистон олийгоҳларида шартнома асосида ўқиётган талабалар учун имтиёзли кредит ажратилиш тизими жорий қилинганига ўн беш йилдан ошди.

 

Бироқ бундай кредитни ололмагани боис, шартнома пулини тололмасдан, ўқишдан ҳайдалаётган талабалар сафининг сийраклашгани кузатилгани йўқ.

 

Айрим сабабларга кўра, кўпчилик талабалар контракт пулини тўлай олмайди-да. Тўлай олмагандан кейин ўқишдан озод қилинади. Маълум муддатга бўлсада, ҳайдалади. Бир йил ëки бўлмаса икки йил. Яна ўқиш пулларини тўлагандан кейин ўқишни давом эттираверади.

 

Лекин мен контракт пулларини ўз вақтида тўлаб қўйган эдим. Ўқиш интизомини ҳам бузганим йўқ. Қайси сабабларга кўра ўқишдан ҳайдашди  номаълумлигича қолмоқда, фақат ота-онам  бу ҳақда жорий йилнинг  27 январ куни билишди.

 

Мен декабрь ойида буйрагим оғриб даволанганим учун саломатлигим йўл қўймаганлиги боис маълум вакт ўқишга бораолганим йўқ.

 

Университет маъмурияти агар ҳақиқатдан ҳам мен Университет шаънига нолойиқ ҳатти-ҳаракатлар содир этган бўлган такдиримда дарҳол бу ҳақда кечиктирмасдан ота-онам яшаётган Сурхондарё вилоятидаги яшаш манзилимизга хабарнома жўнатиши керак эди.

 

Мен талабаман.

 

Университет ички низоми, буйруқ, ҳужжатлар билан ишлаш масалаларини фақат маъсул ходимлар билади.

 

Ҳужжатдан олинган нусхаларни бошқа ташкилотларга жўнатишда ёки уни қўлга беришда тасдиқловчи имзо – муҳр билан тасдиқланиши керак.

 

Ҳужжатларни ишлаш ва жўнатиш амалдаги почта қоидаларига мувофиқ, марказлаштирилган ҳолда ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канцелярия, котиб томонидан амалга оширилади.

 

Конвертга жойлаштиришдан аввал ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловаларнинг борлиги, нусхалар сонининг олувчилар сонига мувофиқлиги текширилади.

 

Юқоридагиларни инобатга олиб мени қайта ўқишга тиклашда амалий ёрдам берилишини сўрайман.

 

Усанов Умид  Нормуминович

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares