Қишнинг қаро кунларида ижарачи талабалар кўчада қолишди

 

 “ДИЗАЙН” коллежи ўқитувчиси ижарада турган талабаларни кўчага ҳайдади

талабалар кўчада қолишдиЖиззах вилояти, Даштобод шаҳри, Шукур Бурхонов кўчасида яшовчи Норбоев Собир ва Норбоева Муқаддасларнинг берган маълумотига кўра,  Ўзбекистон Республикаси “ДИЗАЙН” коллеж ўқитувчиси Ҳайдарова Холида мазкур коллежнинг 1- курс талабаси 1997 йилда туғилган Худойбердиева Дилнора ва унинг Даштободлик дугонаси 1997 йилда туғилган Омонова Дилрабони айни қиш чилласида –  2014 йил 29 январ кунида кучага ҳайдади.

Талабаларнинг ота-оналарини айтишича, “Дизайн”  коллежи 1-курс 77-гуруҳ раҳбари Ҳайдарова Холида Тошкент шаҳар Уч тепа туманидаги бир хонали квартирасини талабаларга  ижарага берган.

Талабалар ижара ҳаққини олдиндан тўлашган.

Бироқ, айнан шу йилнинг 29 январ куни  инглиз фани ўқитувчиси, педагог Ҳайдарова Холиданинг фикри ўзгариб, ўзининг мобил телефонидан  (+998901786899) талабаларга қўнғироқ қилиб “Шу бугун квартирага келманглар” деган талабни қўяди.

Лекин пойтахтда бошқа яшайдиган уйлари, борар манзиллари бўлмаган талабалар ноиложликдан домланинг уйига – ўз ижара кулбаларига келишади.

Талаба қизлар уйга келишганларида устозлари Ҳайдарова Холида жазмани билан кўнгилхушлик қилаётганлигининг устидан чиқишади.

Норбоев Собир ва Норбоева Муқаддасларнинг айтишича, коллеж ўқитувчиси Ҳайдарова Холида талабаларга бошқа шарт қўйган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот айтиш қийин, чунки талабалар коллеж раҳабриятига ёмон кўриниб қолишдан қўрқиб, ҳамма гапларни ота-оналарига айтишмаган.

Хабарни Мунтазир тайёрлади

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares