Маълумотга кўра, дастлабки тергов органи томонидан “Асака” ДАТ ОАЖ Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган Жўраев Акмал Рўзиқуловичга нисбатан 2012 йил 26 июн кунидаги Навоий вилояти, Зарафшон “Асака” ДАТ ОАЖ филиалида аҳоли омонатларини интирвизация қилиш юзасидан ўтказилган қиска муддатли текширишда сохта далолатнома тузганлиги ва бунинг эвазига банк ходимларидан пора олганлиги аниқланган.
Натижада, 2013 йилнинг ноябр ойида “Асака” ДАТ ОАЖ Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, “в” банди, 209-моддаси 2-қисми, “б” банди билан 2013 йил ноябр ойида жиноят иши очилган эди.
Ниҳоят, 2014 йил январ ойида ЖИБ Навоий вилояти суди томонидан ҳукм ўқилди.
Суд ҳукмига кўра “Асака” ДАТ ОАЖ Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган Жўраев Акмал Рўзиқулович 11 йилга озолдикдан маҳрум этилди.
Акмал Жўраевнинг катта муддатга “кесилиб кетиши”га, маълум бўлишича, 2013 йил март ойида ЖИБ Кармана тумани судининг ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган ва қамоқ жазосини ўтаётган Н.Собиров, А.Шамсиев, М.Ганиев каби мазкур банкнинг собиқ ходимлари ўзларига берилган жазони енгиллаштириш мақсадида ““Асака” ДАТ ОАЖ Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассиси А. Рўзиқулович биздан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олган” деган мазмунда 2013 йил сентябр ойида ҳуқуқни мухофаза этувчи орган тергов бошқармасига ёзиб берган кўрсатмалари сабаб бўлган.
Жўраев Акмал Рўзиқулович ҳозирги кунда Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон” ҳибсхонасида сақланмоқда. Маҳбус автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган. Унинг ўнг оёғи ва ўнг қўл соҳаси ишламайди.
Бетоблиги ва жисмоний оғир аҳволда эканлигига қарамасдан маҳкум аппеляция шикояти ёзишдан бош тортган.
Авлиё ОСМОН



