Ўзбекистон: Ўқувчи наркотик сотганликда айланмоқда

 

САМАРҚАНДДА КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ НАРКОТИК СОТГАНДА АЙБЛАНИБ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

                  

                 О  Ч  И  Қ    Х А Т

( «Одил судловга кириш ва адолатли му­носабатда бўлиш» ҳақида)

  

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ НАРКОТИК СОТГАНДАИнсон ҳуқуқлари тизимида бола ҳуқуқлари алоҳида ўрин тута­ди, зотан, бундай ҳолат бир неча омиллар билан тавсифланади, жум­ладан, бир томондан, болалар катталар эга бўлган ва фойдаланадиган ҳуқуқларнинг ҳаммасидан ҳам фойдалана олмайдилар, иккинчи то­мондан эса, айнан уларнинг ҳали вояга етмаганликлари боис давлат ва жамият томонидан алоҳида ғамхўрона муносабат кўрсатилиши ва айрим имтиёзлар берилиши талаб этилади.

Вояга етмаганлар ўртасида баъзи ҳудудларда тарбиявий-ҳуқу­қий ишларнинг сустлашганлиги, улар устидан назоратнинг бўшлиги, бандлик масалалари ва бошқа муаммоларни етарли даражада ҳал этилмаганлиги оқибатида ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жи­ноий ҳаракатлар содир этилиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйиш, диний фанатизм ёки бошқа салбий оқимлар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш ҳодисалари учрамоқда.

Аксарият ҳолларда катталар таъсирида жиноят содир этган ўсмирларга қамок жазоси муқаррарлиги ҳукм билан белгилаб қўйилмоқда. Лекин  энг ташвишлиси, жамиятнинг ёш қатлами бўлган вояга етмаганлар жиноятини фош этиш билан чекланиб қолинмоқда.

1972 йилда туғилган Худойқулов Бобоқул Ҳусанович менинг укам бўлиб, 2013 йил 29-ноябр кунида жиноят ишлари бўйича  Навоий шаҳар судининг «қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида»ги ажримига кўра укамнинг ўғли, 1996 йил 22 июлда туғилган, Самарқанд шаҳридаги «Автомабилсозлик» касб-ҳунар коллежининг 2-босқич талабси, муқаддам судланмаган Ҳусанов Сирож Бобоқуловичлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси, 3-қисми, «б» банди, 273-моддаси, 5-қисмида назарда тутилган айблов билан қамоққа олинган.

2014 йил 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТББ терговчиси капитан Б.Самандаров, ҳамда Навоий вилояти ИИБ ТБнинг 222-сонли хизмат хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-111, моддалари тартибига риоя қилган ҳолда ҳимоячилар Г.Имомқулов, Т.Саматовлар ва педагог Алиев Озодбек Тўлқиновичларни иштирокдида С.Б.Хусановни сўроқ қилишиб,аниқланишича, бундай  жиноятни содир этишда фуқаролар Номозов Шаҳриддин Тоштемирович, вояга етмаган боланинг отаси  Худойқулов Бобоқул Ҳусанович ва унинг ҳамтовоқлари, жиноий шериклари Жўраев Бердимурод, Нормўминов Ойбек, Каримов Мансур, Навоий вилоти, Хатирчи туманида яшовчи  онаси Бўронова Холисхоннинг укаси Бўронов Азим, Бўронов Беҳзод Тилововичлар сабаб бўлиб, улар болани пул билан алдаб ўз таъсирларига олишган.

Жиноят кодекси 55-моддаси 1-қисмининг «ж» бандига мувофиқ, вояга етмаган ёшда жиноят содир этганлик факти суд жазо чорасини белгилаётганида жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2000 йил 15 сентябрда чиқарилган «Вояга етмаганлар ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сон қарорнинг 8-бандида берилган тушунтиришларга кўра, вояга етмаган шахс жиноят содир этишидан аввал катта ёшдаги шахсларнинг, жумладан, иш бўйича жабрланувчи деб топилган шахсларнинг ғайриқонуний ёки иғвогарона хулқи мавжуд бўлган тақдирда суд ушбу ҳолатни айбдорнинг жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топишга ҳақлидир.

Айни пайтда Жиноят кодекси 55-моддаси 1-қисмининг «г» бандига мувофиқ, жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ёхуд вояга етмаган шахснинг моддий, хизмат жиҳатидан ва бошқача қарамлиги туфайли жиноят содир этиши ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга киришини инобатга олиш лозим.

Қонун чиқарувчи орган вояга етмаганликни жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб белгилаганида улар шахсининг ривожланишидаги психофизиологик хусусиятлар, жамиятга мослашиш даражаси, ҳаётий тажрибаси, ахлоқий кўникмаларининг етишмаслиги ҳамда ўз ҳаракатларининг оқибатини олдиндан кўриб танлаб ҳаракат қилиш имкониятининг чекланганлигидан келиб чиққан.

Айни шу омилларни Ўзбекистон Республикасининг Олий суди ўзининг раҳбарий тушунтиришларида ҳам инобатга олган. Вояга етмаганлар жиноят қурбонларини турли тажовузлардан ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, ушбу ҳужжатлар ўз навбатида умумий ўзига хос йўналишга эгадир.

БМТ нинг 1989 йилда қабул қилиниб, 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциясининг 19-моддаси 1-бандида шундай дейил­ган: “Иштирокчи-давлатлар болани жисмоний ва руҳий зўровон­ликнинг, ҳақоратлаш ва суиистеъмолликлар, ғамҳўрлик кўрсатмаслик ёки бепарволик билан муомалада бўлиш, қўпол муомала қилиш ёки ота- она, қонуний васийлар ёки бола ҳақида ғамҳўрлик қилувчи ҳар қандай бошқа шахс томонидан эксплуатация қилиш, жумладан, қону­ний, маъмурий, ижтимоий ва маърифий чора- тадбирларни кўради­лар, шунингдек, ушбу модданинг иккинчи бандида бундай ҳимоя чо­ралари, зарурат туғилган тақдирда, бола ва унинг ҳақида ғамхўрлик кўрсатаётган шахсларни лозим даражада қўллаб-қувватлаш мақсади­даги ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш учун самарали тартиб-ру­сумларни, шунингдек, бола билан юқорида кўрсатилган тарзда шафқатсизларча муомала қилиш ҳоллари муносабати билан огоҳлан­тириш, аниқлаш, хабар бериш, қараб чиқиш, тергов олиб бориш, да­волаш ҳамда шундан кейинги чораларни кўриш зарурати туғилган тақдирда, суд ишини қўзғатиш учун чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади”, деб ўтилган.

Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт 14-моддасининг тўртинчи бандида “Вояга етмаганларга нисбатан суд жараёни шундай бўлиши керакки, бунда уларнинг ёши ва уларнинг қайта тарбиялашга кўмаклашиш истаги инобатга олиши лозим”лиги қайд қилинган. Жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар­нинг, яъни вояга етмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар­ни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг ўн учинчи бўлими 60-бобида белгилаб берилган.

Тергов органи Ҳусанов Сирож Бобоқуловичга ўта оғир турдаги жиноятни содир этганликда айбнома эълон қилган.

Бу нихоятда шафқатсиз позиция деб тушунаман.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 228-моддаси 5-қисмига мувофиқ, вояга етмаганлар – катталардан алоҳида сақланади; айрим ҳолларда вояга етмаганлар сақланаётган камераларда прокурорнинг рухсати билан катталарни сақлаб туришга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясидаги маърузасида – “Оғир жазо, айниқса фуқароларни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган жазоларнинг жиноятчиликнинг олдини олишда­ги аҳамиятини ошириб кўрсатиш ўринсиз эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда”[1], – деб таъкидлаган эди.

Шунга кўра, Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жиноятчиликка қарши курашнинг асосий не­гизини ташкил этиши лозим, жиноятчиликка қарши кураш нафақат жиноятчини жазолаш, балки уни ахлоқан тарбиялаш, унинг ижтимо­ий ҳолатларини ўрганиш, қонунчилик ва жазо масалаларининг таҳли­ли билан ҳам олиб борилиши керак.

Жиноятчиликнинг асосий олди­ни олиш муаммоси бўлиб, вояга етмаганлар жиноятчилигининг са­бабларини ўрганиш, унинг олдини олиш ва жавобгарлик қонунлари­ни одиллаштириш масалалари билан узвий боғлиқ.

Сиздан укам, жигарим Ҳусанов Сирож Бобоқуловични суд залидан оқлаб, озод этишингизин сўраб илтмос қиламан.

 ИСОМИДДИН. 2014 йил 30 январ. Самарқанд. Пахтачи.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares