Барча солҳаларда бўлгани каби Ўзбекистонда фақат қоғозлардагина тадбиркорларга бир дунё имкониятлар эшиги “ланг қилиб очиб берилган”!
Амалда эса мамлакат тадбиркорларининг ҳолига маймунлар йиғлайди десак, эҳтимол, журналист лоф қилаяпти деб ўйларсиз. Ишонмассиз…
Мана, масалан, Жиззах вилояти Зомин тумани, Даштобод шахрида фаолият олиб борувчи «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси раҳбари Х.Мирзақулованинг кўргуликлари юқоридаги фикрларимизнинг исботи.
Гап шундаки, асосан озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга ихтисослашган «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси ўз ҳисоб рақамини ОАТБ «Agrobank» Зомин тумани филиалидан очганди.
Мирзақулова тадбиркорлик фаолиятини бошлаган пайтидан бошлаб мазкур банкдан кредит олиб ва яна ўз вақтида қайтариб –“пул олди бердисини жойига қўйиб” келаётган эди.
Дейлик, мана, масалан, 2009 йил август ойида «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси ОАТБ «Agrobank» Зомин тумани филиали савдо кредити бўлимига мурожаат қилиб, ахолига савдо хизмати кўрсатиш мақсадида ун маҳсулотлари реализацияси учун 7 000 000 сўм кредит маблағларини олиб, ўз вақтида фоизи билан қайтарганлиги учун ҳам банкнинг ишончига кирган эди.
Бир сўз билан айтганда, «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси Банк талаб килган барча меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб, кредитни қайтармаслик хавфини олдини олга билган.
ОАТБ «Агробанк» Зомин филиалидан «Холида Анорқуловна» Хусусий корхонаси томонидан № 62 31.08.2010 йилда олинган 10 000.000 сўм кредит учун гаровга қўйилган Раҳматов Абдурасулга тегишли савдо биносининг сотув ва шу каби тақиқловларини кредит сўммаси тўлиқ қопланганлиги сабабли бекор қилишни сўраб банк маъмуриятига ўз вақтида мурожаат қилинган ва кредит сўммаси очиқ тартибда тўлиқ ёплган.
Энг муҳим жиҳатларидан яна бири шундаки, «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси бухгалтериясида айнан кредит олиш даврида Давлат солиқ хизмати маҳаллий органларидан тасдиқланган энг охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебитор-кредитор қарздорлик тўғрисида маълумотлар, олинадиган кредитнинг қайтармаслик хатарини олдини олиш учун тез ва эркин сотилишига жавоб берадиган таъминотга эга бўлган маҳсулот ҳисоб-китоби бўлган.
Ушбу таъминотлар банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига тўлиқ жавоб берган.
Маълумки, кредитни сундирмаслик хавфини суғурталанганлиги тўғрисида сугурта полиси бўлиши лозим.
Мазкур банк филиалининг тушунтириш беришича, Кредитларнинг фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, бошқа жамғармаларнинг маблағларидан йиллик 4,67 фоиздан 7 фоизгача берилиши мумкин.
Мижозларниинг ўзлари томонидан тақдим этилган бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши ва кредит таъминотининг яроқлилик ҳолатини таъминлаш талаблари қўйилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3619 сонли фармони мавжуд бўлиб, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган» №12149-сонли қарорида тадбиркорлик фаолиятига мансабдор шахсларни аралашувини қисқартириш, уларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини асоосиз чеклашларга йўл қўймаслик масаласи қаттъий белгилаб қўйилган.
Бироқ шунга қарамасдан, Мирзақулованинг хусусий корхонасини ривожлантириш истагида навбатдаги савдо кредити олиш мақсадида қилган мурожаатига жавобан ОАТБ «Agrobank» Зомин тумани филиали бошқарувчиси Ш.Абдумўминов мазкур банк филиалининг доимий мижози бўлган «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси 2011 йил 1 январдан то 2012 йилнинг 24 октябригача бўлган даврларда ҳисоб рақамларида товар айланмани амалга оширмаган» деган мазмунда маълумотнома тайёрлаб, хусусий корхонанинг кредит олишига тўсқинлик қилмоқда экан.
“Ҳақиқатдан ҳам корхонам 2011 йилдан ҳозирги давргача маблағи бўлмаганлиги учун ишламай келмоқда. Шуларни инобатга олиб, мен ҳисоб рақамимини «ОАТБ «Agrobank» Зомин тумани филиалидан Зомин тумани микрокредит банкига ўтказишни, шунингдек, «Холида Анорқуловна»ХК (СТИР301230924) сиздан хусусий корхонанинг 2009 ва 2010 йиллар учун тузилган солиқ ва мажбурий ажратмалар бўйича хисоботларни арфиметик хатога асосан нотўғри ҳисобланганлиги учун, қайтадан ҳисобланган ҳисоботни кабул килишларини сўраб ўз вақтида Зомин тумани Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Д.Тошматовга ариза билан мурожаат қилганман”, деб ёзади «Холида Анорқуловна» хусусий корхонаси раҳбари Мирзақулова Ўзбекистон Республикаси Молия ВазирлигинингНазорат –тафтиш комиссиясига йўллаган ўз шикоят хатида, “Лекин кўп марта ёзма ва оғзаки равишда қилган мурожаатларим инобатга олинмади ва кредит маблағимдан ушлаб қолинган ажратмаларнинг нотўғри ҳисобланганлиги оқибатида менинг корхонамга 3млн.800 000 сўм зарар келиб тушмоқда ва шу сўмма ҳисобидан банк менинг корхонамдан қарздор бўлиб қолмоқда” дея иддаосини давом эттиради кичик корхона раҳбари.
Ва ўз навбатида банк ходимларининг бюрократлиги туфайли банкротлик ҳолатига тушиб қолаётган хусусий корхона раҳбари молия вазирлигидан ножот кутмоқда.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади




