Бахматллик фуқароларнинг куюнчаклик билан ёзган шикоятларда баён этилишича фуқаро Урол Гулбоев Зомин тумани ДНС-3 юқори босимли катта сув утказиш иншоатига карашли давлатнинг стратегик объекти бўлган собик 27-МКК идорасини хусусийлаштириб олиб, бу ердаги давлат объектларини давлат мулк қўмитаси билан келишган холда мўмайиган пуллаб, талон-тарож қилган.
“Не ажабки, мазкур бинода 2001 йилдан буён қишлоқ болалари 1-4-синф укувчилари 2-сменада таҳсил олишади. Ташландиқ ҳолатга келиб қолган бу мослаштирилган мактаб замон талабига жавоб бермайди” деб ёзади Жиззах вилояти, Бахмал тумани «Турон» Фермерлар уюшмасида яшовчи фуқаро Ғанибеков Ҳикматилло Бахмал туман Халқ Таълими бўлими мудири А.Зикиряевнинг майиший ҳатти-ҳаракатлари хусусида тегишли Ташкилотларга тақдим этган ўз шикоят хатида.
Шунингдек, Жиззах вилояти, Зомин тумани Халқ Таълими бўлимига қарашли Қ.Назаров номли 53-ўрта мактаб илмий бўлим мудири Н.Жонзоқов 2010 йил апрель ойидан буён (3 йил-а?!) мактабда раҳбар йўқлигидан ташвишланиб ёзгани-ёзган. Бироқ, 3 йилдирки, бир фуқаронинг таълим соҳасидаги ҳақли талабига бирор бир соҳага тегишли арбоб “миқ” этай демайди-я?!
Маълумингизким, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан «2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури» ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги қарори билан тасдиқланди.
Давлат умуммиллий дастурига кўра, мактаблар инфратузилмасини тубдан янгилаб, тўла таъмирлаш мактабларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш, давлат таълим андозаларини такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини малакали педагоглар билан тўлдириш, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, замонавий бинолар қуриш кўламларини ва мактабларда спорт иншоотларини кенгайтириш вазифалари белгиланди.
“Лекин бизнинг ҳукумат қандайдир бир товламачи сохта тадбиркорнинг сотиб олган ташландиқ биносида келажак авлодни ўқитиш билан боғлиқ бунингдек аянчли қилмишларига қандай жимгина чидаши, сўзсиз бепарво қараб турар экан?” деб ёзади шикоят муаллифлари.
Не ажабки, Ўзбекистон республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрдаги «ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ, БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ ТЎГРИСИДА”ги фармонида белгиланган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиши керак эмасмиди?
Республикада таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб олинишига ҳар томонлама шароит яратиш — давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг долзарб вазифалари бўлиши шартмди, ахир?
Бизчи, биз, Жиззахнинг бахмал ва Зомин туманларида таълим тизимининг қай аҳволига гувоҳ бўлмоқдамиз?
Юқоридаги каби кўргуликлардан кейин мамлакатимизнинг таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш масалалари Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманларида кўнгилдагидек кетаяпти деб бўлармикин?
Ҳиқобот қоғозларида бу тизим қониқарли бўлса бордир, аммо ҳаётдаги ҳақиқий акси мана шунақа: Сиз тасвирда кўриб турганингиздек….
(Мактаб суратлари илова қилинади)
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати матбуот хизмати





