Жиззах вилояти ИИБ ЖК ва ТККБ тезкор вакили ҳисобланмиш маъсул мансабдор шахс лавозимида фаолият юритаётган фуқаро Қабулов Алишер Турапович ўзини Жиззах вилояти Миллий Хавфсизлик Ходими ходими деб танишитириб, сохта гувохнома кўрсатиш кўмагида, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Улуғбек МФЙ, Нодира кўчаси, 1-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи Илхомжон Ҳайдаровни қўрқитиш йўли билан билан унга тегишли бўлган Жиззах
шаҳри, Бобур МФЙ ҳудудида жойлашган Азизбекова кўчасидаги 72-уй, 1-хонадонни Жиззах шахридаги 7-сонли нотариал идораси нотариуси РЭКЭТ йўли билан ўз номига ўзлаштириб олади.
Бу борада фуқаро Илҳомжон Ҳайдаров “Таҳдид қилиш ва менга босим ўтказиш орқали Алишер Қабулов хусусий мулкимни ўзлаштиришга муваффақ бўлган” дея иддао қилади.
Дарҳақиқат, қонун идоралирининг аниқлик киритишича, Алишер Қабулов 2013 йил бошларида жуда кўп фуқароларни қўрқитиш ва товламачилик йўли билан ўзгаларнинг мол-мулкларини эгаллаган.
Натижада, Қабулов Алишер Тураповичга нисбатан тергов органи томонидан Ўз.Респ. ЖКнинг 165-моддаси, ҳамда 45-, 59-моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Суд Алишер Қабуловни 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум этган ҳолда 6 йилга озодликдан маҳрум этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги «Амнистия тўғрисида»ги қарорининг 7-банди «а» кичик бандига асосан тайинланган жазо учдан бир қисмига қисқартирилди.
Қизиғи шундаки, Алишер Қабуловга алоқадор жиноят ишининг суриштирув жараёнларини олиб борган Жиззах вилояти прокуратураси терговчиси С.Тожиев жабирланувчи фуқаро Илхомжон Ҳайдаровни негадир ишга фақатгина гувоҳ сифатида жалб этган холос.
Аслида эса, фуқаро И. Ҳайдаров уз уйидан –мол мулкидан мосуво бўлган шахс сифатида – мен асосий жабрланувчи тариқасида тергов ва суд жараёнларида сўроқ қилиниш лозим эди.
Таассуфки, негадир товламачи Алишер Қабулов томонидан Ҳайдаровдан тортиб олинган уй-жой жиноят объекти сифатида кабул килинмади.
Табиийки, бундай ноҳақликдан Илҳомжон Ҳайдаров норози бўлди. Шу важдан у ЖПКнинг 510-моддасида назарда тутилган хукукларига кура, жабрланувчи сифатида аппеляция ва кассация тартибида кўриб чиқилган суд ажримларига нисбатан шикоят беришга ҳақли эди.
Лекин маҳаллий қонун идоралари томонидан Илҳомжонга бундай имконият берилмади.
Шуни қайд этиш керакки, жиноят-процессуал муносабатлар инсон ҳуқуқларига энг кўп дахлдор соҳага оид муносабатлардир.
Чунки айнан жиноят-процессуал муносабатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилиши эҳтимоли ошади.
Шунинг учун ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш жиноят процессининг энг муҳим принципларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 18-моддасига мувофиқ, жиноят ишини юритиш бўйича масъул бўлган барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процессида иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари лозим.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ва мансабдор шахсларнинг ушбу мажбуриятларини бажаришини прокурор ва суд назорат қилади.
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир.
Судлар томонидан Жиноят-процессуал қонунлари асосан тўғри қўлланилаётган бўлса-да, айрим ҳолларда қонунларни татбиқ этишда чалкашликка йўл қўйилаётганлиги натижасида қонун талабларига мос келмайдиган қарорлар чиқарилмоқда.
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш суд хатоларини бартараф этиш орқали одил судлов самарадорлигини оширишнинг кафолати эканлигига судларнинг эътибори қаратилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 498, 510, 511 ва 516-моддаларида суд қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақли бўлган процесс иштирокчилари ва шахслар қатъий белгиланган бўлиб уларга жабрланувчилар ҳам киради.
Шунинг билан биргаликда, ишни судда кўришга асос бўлувчи шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки судланган (маҳкум), оқланган шахснинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, шикоят (протест) ёхуд уларнинг нусхалари судланган (маҳкум), оқланган шахсга тегишли тартибда тақдим этилиб, унинг эътирознома билдириш ҳуқуқи реал таъминлангандагина жиноят ишининг кассация ёки назорат тартибида кўрилишига йўл қўйилиши назарда тутилган.
Жиноят-процессуал кодексининг 506 ва 516-моддаларига асосан, кассация ва назорат инстанция судлари суд мажлисига судланган (маҳкум), оқланган шахс, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида асослантирилган ажрим чиқариш масаласини иш ҳолатларидан ва процессуал қонунлар (Жиноят-процессуал кодексининг 46, 55 ва 479-моддалари) мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар.
Суд, ишни кассация ва назорат тартибида кўришда, Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддаси талабларига кўра, шикоят ёки протестда баён этилган важлар билан чегараланмасдан, ишни барча маҳкум (оқланган шахс)ларга, шу жумладан, шикоят бермаган ҳамда устидан шикоят ёки протест билдирилмаганларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширишга мажбур.
Бунда, қуйи босқич суди томонидан йўл қўйилган моддий ва процессуал қонун бузилишлари, бу ҳақда шикоят ёки протестда кўрсатилган-кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, бартараф қилиниши шарт.
Агар, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қонун бузилишларини бартараф этиш имконияти бўлса, кассация ва назорат инстанцияси судлари қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Жиноят-процессуал кодексининг 490-моддасининг 2-қисмида назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилиш, шунингдек, агар кейин суд қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юбориши белгиланган.
Мазкур қоида назорат инстанцияси судининг маҳкум (оқланган шахс)нинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатларда суд ажрими ва қарорларини ўзгартириш ваколатини (Жиноят-процессуал кодексининг 521-моддаси) истисно этмайди.
Юқори босқич суди шахснинг қилмишлари нотўғри квалификация қилинган деган тўхтамга келса, уни тегишли жиноят қонунига қайта квалификация қилади.
Қайта квалификация қилинган қонун бўйича қилмиш учун жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса ёки амнистия акти асосида жиноят иши қўзғатилмаслиги тақозо этилса, Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисмининг 1, 2-бандлари асосида иш тугатилади.
Юқори босқич суди суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар томонидан жиноят судлов ишларини юргизишда жабрланувчининг иштирокини тартибга солувчи қонунларга риоя қилинганлигини синчиклаб текшириши, йўл қўйилган қонун бузилишларини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим.
Жабрланувчини процессуал ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига халал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарори чиқарилишига таъсир қилган бўлса, бу ҳолат суд қарорининг бекор қилинишига сабаб бўлувчи жиддий қонун бузилиши деб баҳоланиши мумкин (Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддаси).
Кассация ва назорат инстанция суди Жиноят-процессуал кодексининг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратиш зарур бўлган, хусусий ажрим чиқаради.
Айни дамда юқоридаги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда жабрланувчи Илхомжон Ҳайдаров юқори суд инстанцияларига ўз ҳуқуқларини тиклаш ва товламачи амалдордан мол-мулкини қатариб олиш юзасидан арзномалар ёзмоқда.
Жабрланувчининг ҳуқуқлари нечоқлик тикланади, унинг қонуний манфаатлари қонун идоралари томонидан тикланадими, йўқми, буни энди вақт кўрсатади.
Санжар ОСТОНОВ
Мустақил журналист



