“Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида жойлашган эркаклар мурувват уйи директор Зокиржон Ориповнинг шарофати билан саховат маскани эмас, балки «концлагер»га айлантириб юборилган” деб ёзади Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Чархий кўчаси, 8-уйда яшовчи фуқаро Йўлдош Эсонов.
Диновдаги мурувват уйидан ногиронлар, асосан, ақли заиф шахслар қўним топишган.
Тиббиёт тили билан айтганда, ақли заифлик деганда бош миянинг жароҳатланиши ёки органик ривожланмаганлик билан боғлиқ бўлган руҳий ва биринчи навбатда ақлий бузилишни тушуниш керак.
Ақли заифликнинг клиник-психологик кўринишида асосий бузилиши бўлиб билиш фаолиятининг яққол етишмаслиги ҳисобланади.
У онгнинг пастлиги, умумлаштириш жараёнининг йўқлиги, психик жараённинг турғун бўлмаганлиги, хотиранинг етарли бўлмаслиги, диққат ва бошқа қатор функциялардаги камчиликлар борлиги билан ҳарактерлидир.
Буни қарангки, Денов Мурувват уйи директори Зокиржон Орипов ўз раҳбарлик фаолиятини ногиронларни ҳоҳлаганича жисмоний меҳнатга жалб этиш, улрга жисмоний куч ишлатиш, қийноқларга солиш, оч-наҳор қолдириш, мурувват уйидан бошпана топган ногиронлардан бир-бирини уриб ўлдирадиган гладиаторлар тайёрлаш асносида олиб бораётган директорлардан ҳисобланаркан.
Ҳукукни мухофаза этувчи орган вакиллари каерга караяпти?
Йўлдош Эсоновнинг астойдил куюнчаклик билан ёзган шикоят аризаси ҳар қандай виждонли фуқарони бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Шунингдек, аризачиларга кўра, «Жеме» лақабли соғлом юрган ногирон уриб ўлдирилганлиги иддао қилинмоқда.
Модомики, аҳвол шу даражага етиб келган экан, демакки, бу муассаса концлагер консерваториясига айланиб улгурган экан-ку?!
Тўғри, ақли заиф ногиронлар гувоҳлик бераолмайдилар, эслай олмайдилар, нима еб ичганларини, ким уларни қул қилиб Денов бойларига лой қориш учун сотаётганлигини, буларнинг мехнатидан келаётган даромадлардан ёлғиз саховат уйи раҳбари Зокиржон Орипов манфаат кўраётганлигини англамайдилар, айта олмайдилар ҳам.
Мурувват уйидаги бу бечора руҳий носоғлом жабрдийдаларнинг онг ва тафаккур учоғи йўқ.
Тиббиётдан маълумки, онг фаолиятининг олий формада ривожланмаганли нутқ шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Унинг қай даражадаги камчилик эканлиги интеллект камчиликларининг оғирлиги билан белгиланади. Сўз мазмунини тушунмасликда қийналадилар. Маълум шароитга боғлиқ бўлган аниқлик киритувчи сўзларни тушунмайдилар ёки қисман қийинчиликлар билан тушунадилар. Сўз бойлиги, айниқса, баъзи сўзлар чекланган, жумлалар камбағал бўлиб, боғловчи аниқловчилар кам ишлатилади. Нутқнинг грамматик тузилиши бузилган. Талаффузда камчиликлар кўп учрайди. Бироқ олигофрения баъзи формаларида, айниқса гидроцефалия билан боғланган формаларида нутқий камчиликларнинг кўп тури учрайди: кўпроқ тақлид қилишдан фойдаланадилар.
Олигофрения камчиликларининг ўзига хос томонларидан бири бу психик жараённинг инертлигидир. Англаш қобилияти суст, кам ҳаракаттчан. Бир иш фаолиятидан иккинчисига ўтиш жараёни қийин кечади. Диққатнинг ўта сустлиги, эслаб қолиш суст, эсдан чикариши осон.
Олигофренияда қабул қилиш камбағаллиги, ажрата етишни сустлиги ва ён атрофдаги бўлаётган ишларни тўлиқ тушуниб етмаслик кузатилади.
Шундай экан, қийнокларга ҳам сабот билан бардош бераётган Денов эркаклар ногиронлар уйининг муслимларини одам савдосига гирифтор қилиб, мехнатини, куч-ғайратини сотаётган директор Зокиржон Ориповнинг мушугини нега ҳеч ким пишт демайди?
Шу масканда ишлаётган тарбиячи Халилова Шоҳида директор З. Ориповга содир этилаётган хунрезликларнинг олдини олиш ҳақида ҳақ гапни айтиб, балога гирифтор бўлган – ишдан ҳайдалган, меҳнат ҳуқуқлари паймол этилган.
Мурувват уйининг моддий-техник базаси ўта ночор, қолаверса, инсонпарварлик ёрдамлари, озиқ-овқат маҳсулотлари Зокиржон Орипов томонидан мунтазам равишда талон-тарож қилинади.
Натижада, ногиронларнинг аксарияти сил касаллигига дучор бўлишган.
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастури тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ Қарорида туман ва қишлоқ жойларида фаолият кўрсатаётган мурувват уйларини моддий-техник базасини тубдан яхшилаш ҳақида гап боради.
Лекин Денов шаҳар ҳокими бу ҳақда ўйлаб кўргангмикан?
Денов эркаклар мурувват уйида юзага келган вазиятни юмшатиш, шунингдек, ногиронлар ўртасидаги ўлимнинг олдини олиш, шунингдек, ижтимоий, моддий-техникавий масалалар юзасидан комплекс текширувни ташкил этиш, айбдор мансабдор шахсларга тегишли чора кўриш Сурхондарёдаги ва ё Ўзбекистондаги бирор бир танасида исиғи бор жоннинг – қонун идораси вакилининг қўлидан келармикин?
Директор Орипов Зокиржон Тожиалиевичнинг мобил телефон рақами: +99876 41-15-565



