Талон-тарож қилинган маблағ – 167 000 000 сўм!
Сирдарё вилоятида намунали лойиҳа бўйича «Президент уйлари» қурилишида қатнашган «Диёрбек Файз» хусусий фирмаси бошлиғи Бобур Усмонов қидирувда….
2013 йил июн ойида бошланган тергов ҳаракатлари Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани прокуртрасида ўз якунини топди. Бобур Усмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган (давлат мол-мулкини талон-тарож қилиш ) айблов билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида Бобур Усмонов томонидан давлатга етказилган жами зарар сўммаси 167 000 000 сумни ташкил этган.
Ишончли манбааларга кўра, Бобур Усмоновнинг отаси Асланбек Усмонов аслида Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ИИБ сида ишлаб, муқаддам судланиб, милиция сафларидан ишдан кетган ва ҳозирги кунда ўғли Бобур Усмонов раҳбарлик қилаётган «Диёрбек Файз» фирмасининг молиявий менеджмент вазифасини олиб борган.
«Қишлоққурилишинвест» компаниясининг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали бош мухандиси Турдиали Жўраевнинг айтишича, Асланбек Усманов Президент уйларидан бирини ўзининг номига расмийлаштириш йўли билан давлат маблағларини ўзлаштирган.
Жами 10 та катдэж қурилишида ишлаган Самарқандлик ва Фарғона вилоятидан келган усталарга ойлик маошлари берилмай ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган.
Пудратчи Бобур Усмоновнинг корхонаси қишлоқ жойларида намунали уйларни қуриш бўйича тендер танловларида ғолиб келиб, Президент лойиҳаси билан бунёд этилаётган уйларни Боёвут тумани, Гулистон шаҳридаги Зарбдор участкаси ва Тошкент шаҳридаги ҳудудларда қуриб келган.
Гулистон шаҳридаги Зарбдор участкасида қурилган 10 та катдэж эксплутацияга яроқсиз деб топилган. Қурилиш материаллари махсус лабароториядан ўтказилмай ўрнатилганлиги боис, талабга жавоб бермайди деб хулоса қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани суди раиси К.Тиловов томонидан «Диёрбек Файз» хусусий фирмаси раҳбари Бобур Усмоновга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади.
2014 йил.



