Тошкентлик аёл машинасиз қоладиган бўлди….

Ўзбекистон ИИБ терговчисининг сўроқ протоколидан: «Каптива»ни қайси пулингга олгансан?!!!

 Каптива»ни қайси пулингга олгансан?!!! 

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-даҳа, 32-уй, 34-хонадонда яшовчи фуқаро Умирзақова Ижозат Анваровна, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Янгийўл махалласи, Бурота кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Арипова Зуҳра, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-32-34 уйда яшовчи фуқаро Бехматова М.А.ларнинг Халкқаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти вакилига маълум қилишларича, 2010 йил 12 октбр куни эрталаб соат 10-00 ларда, фуқаро Бехматова М.А.га қонуний тегишли бўлган, ўша куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 1-сон нотариал идора томонидан  AI№ 217455 TN рақамли ишончнома берилган фуқаро Шакиров Абдуманноп Камолович ва Умурзақова Ижозат Анваровнага берилган ҳуқуққа кўра ўша куни унинг бошқарувида ҳаракатланиб кетаётган «Каптива» русумли давлат рақами 01 V 101 ВА бўлган автомашинани «Уч Қахрамон» Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБ ходимлари тўхтатиб, ҳеч қандай тушунтириш бермасдан, фуқаро Умурзақова Ижозат Анваровнага тегишли ҳужжатларни тортиб олишиб, 1 сутка олиб ўтиришади ва автоуловни арест қилишади.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси Бобомуродов Абдурашид  II-гуруҳ ногирони, эндокрологик касаллик билан даволанаётган фуқаро Умурзақова Ижозат Анваровнани шахсий интелуктуал моддий бойлиги бўлган «Каптива» автомашинасини қайси пулларга олганини суриштиришади.

Фуқаро Жалолиддин Бехматовга ҳам худи шундай муомилада бўлиб, терговчи Саша Франклен бир қанча ўринсиз саволар беради.

Бизга такдим этилган ҳужжатларга кўра, мазкур автомашина фуқаро Умурзақова Ижозат Анваровна томонидан «Осиё Траст» кредит уюшмасидан  олинган кредит ҳисобига келтирилган.

Натижада, фуқаро Асадуллаева Дилбар бу ҳақда ҳуқуқни мухофаза этувчи орган идораларига шикоят ёзиб, ўртада низо қўзгатган.

Лекин оилавий масалалар ва мол-мулк низолари фақат фуқаролик ишлари бўйича судда ҳал этилишни ички ишлар ходимлари яхши билишса-да, оилавий келишмовчиликларга умуман алоқаси бўлмаган транспорт воситаси, яъни «Каптива»ни гуёки жиноят қуроли сифатида арестга олишиб қонунни бузишган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари умуман мантиққа тўғри келмайди.

Хўш, Тошкентдай катта бир шаҳарда, Ўзбекистон пойтахтида ўзбек аёли пешона тери эвазига ва қора меҳнат орқасидан сотиб олган машинасини бемалол миниб юролмаса, аёл ҳуқуқи ҳақида яна қандай гап бўлиши мумкин?

Шундай экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини такомиллаштириш, уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, керакли моддий техника базасини яратиш, махсус техник воситалар билан қуроллантириш, бу органларда хизмат қиладиган ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар устидан жамоатчилик назаротини ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур деб ўйлайман.

Чунки, тергов органига таъллуқли бўлмаган фуқаронинг мурожаатини урганиш давомида бошқа бир инсоннинг ҳуқуқини паймол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Муҳими, милиция ходимларини жиноятларни яширишга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаб, бартараф этиш, шунингдек, уларни фаолиятини баҳолаш мезонини қайта кўриб чиқиш лозим.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Янгийўл маҳалласи, Бурота кучаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Арипова Зуҳранинг хонадонига бостириб кирган милиция ходимлари ва ўзларини гёки «мафия» вакиллари деб таништирган шахсларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш, жабрланувчиларнинг шикоятларини тегишли тартибда урганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятларни судларда кўриш тартиби Олий Мажлис томонидан 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

Прокуратура  идоралари фуқароларнинг ҳуқуқлари камситилиши  ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида бошқарув  ва  контрол  органларининг ҳуқуқий  ҳужжатлари қонунийлигини назорат қилиб  бориши  зарур. Бу  прокурорларнинг асосий  вазифаси ва  бурчидир.  Шу  боисдан ҳам  “Прокуратура  тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) 4‑моддасига  мувофиқ  фуқароларнинг ҳуқуқ  ҳамда  эркинликларини таъминлашга  қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш прокуратура  органлари фаолиятининг асосий  йўналишлари тоифасига киритилди.

Биз Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура органидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-даҳа, 32-уй, 34-хонадонда яшовчи фуқаро Умирзақова Ижозат Анваровна, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Янгийўл маҳалласи, Бурота кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Арипова Зуҳра, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-32-34 уйда яшовчи фуқаро Бехматова М.А.ларнинг Халкаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти вакилига қилган мурожаати юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини таъминлашларини сўраймиз.

Богланиш учун телефон рақамлари: 212-10-52, 421-31-35, 212-17-24.

 

Авлиё ОСМОН

   

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares