АКЦИЯДОРЛАР УЛУШСИЗ ҚОЛДИ
(Танқидий лавҳа)
“Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим – Ўзбекистон бугун Халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас қисми ҳисобланади”,- деб алоҳида таъқидлаган эди Ислом Каримов ўзининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган асарида.
Дарҳақиқат, моливий инқироз соя солиб турган бир вазиятда ҳозир Ўзбекистон халқи ҳам қўл қовуштириб ўтирадиган замон эмас.
Яратганга минг адад шукрлар бўлсинким, ҳали орамизда диёнатли, иймон-инсофли одамлар ҳам бор.
Шундай инсонлардан бири Мирзачўл воҳасида авлод-аждоди билан давлат ва жамиятга наф келтирган Асадхожи Жабборовлар сулоласидир.
Мурожаатимиз қахрамони Асадхожи Жабборов Сардоба туманида айрим молиявий инқирозни бошидан кечираётган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиб ислоҳатларни энди бошлаган қалдирғочлардан бири эди.
Афсуски, бу тадбиркор 2008 йил катта тўсиққа дуч келди. Бу ҳақда батафсил тўхтайлик.
Сирдарё вилоятидаги собиқ Ш.Рашидов тумани Сардоба МТПси акциядорлари Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилотига 2008 йил декабр ойида ёзган аризаларида қуйидаги фактларни келтирган эдилар: «Сирдарё вилояти, Сардоба тумани МТП АЖ 1997 йилда ҳукумат карори билан акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Бугунги кунда корхонада 200 нафар акциядор бор. 2008 йилда туман ҳудудидаги тугатилган 8 та собиқ хўжаликлар ихтиёрида бўлган МТП акциялари жисмоний шахсларга сотилган.
Шу раҳбарларнинг кўрсатмаси билан 2007 йил 13 ноябрда туман МТПси қошида очилган Сардоба «таъминотсервес» шуъба корхонаси директори ҳисобидан 50 миллион сўм маблағ эҳтиёт қисмлар олиб келиш учун ниқобида хусусий фирмалар орқали ўзлаштирилган.
Пировардида МТП корхонаси қарзга ботиб қолган. Сардоба туман МТПси балансидаги нархи 93 минг 165 АҚШ доллари миқдоридаги МАГНУМ ер ҳайдаш трактори Гулистон туман МТПсига, 2 та ҳар бирининг нархи 146 минг 383 АҚШ долларилик «Кейс» ғалла ўриш комбайни Боёвут тумани МТПсига, ҳар бирининг нархи 146 минг 383 минг АҚШ доллари турадиган 5 та «Кейс» ғалла ўриш комбайни Сайхунобод МТПсига бериб юборилган.
Шунингдек ҳар бириннг нархи 126 минг 810 АҚШ долларилик 9 та «Кейс» русумли пахта териш комбайни Сайхунобод туман МТПсига бериб юборилган.
Мазкур комбайнларнинг ўзга туманлардаги бажарган ишларидан олинган даромад давлат фойдасига кирим қилинмаган. Юқордиги ҳориж техникалари, яъни 1 та «Кейс» ғалла ўриш комбайнинг йиллик иш унуми 350 гектар деб оладиган бўлсак, 1 гектар ғалла майдонин ўриш баҳоси охирги вақтда 57 минг 390 сўм қилиб белгиланган.
Шунда бир дона комбайн 20 миллион 86 минг 500 сўмни ташкил этади.
5 та ғалла ўриш комбайнинг йиллик келтириш керак бўлган даромади 100 миллион 432 минг 500 000 сўмни кўрсатади.
9 та пахта териш комбайнинг бир йиллик иш бажариши 99 миллион 360 минг сўм бўлади.
Шу ҳисобда Сардоба туман МТПСи бир йилда 199 миллион 792 минг 500 сўм зарар кўряпти. Ўрта ҳисобда корхона 3 йилда 600 миллион сўмга яқин зарар билан чиқади.
Корхонанинг даромадлари бошқа туман МТПлари орқали ўзлаштирилиб юборилмоқда. Шунга қармай, юқоридаги техникалар Сардоба тумани МТПси балансида бўлганлиги учун, лизинг тўловлари корхона ҳисобидан 200 миллион сўм миқдорида пеняси билан ундириб олинмоқда.
2006 йилдан буён Қашқадарё вилоятидан 15-17 та пахта териш комбайни ҳашарга келади ва булар Сардоба тумани фермерларидан маблағни ўзга вилоятга олиб кетади. Ёқилги сарфи ҳам бўртирилиб ҳужжатлаштирилади ва Яна бу ерда амалдор раҳбарлар манфаатдор бўлишади.
Шунинг ўрнига бошқа туманларга бериб юборилган ҳориж техникалари туман экин майдонларида иш бажариб Сардоба МТПсишга фойда келтирса бўлмасмиди?
Акциядорлар 2007 йил акцияларни сотиб олган бўлса, МТП томонидан сотилган ката бино ичидаги 17 та пахта териш «Кейс» комбайнлари талон-тарож қилиниб ҳозирги кунда яроқсиз ҳолатда турибди.
Уларнинг келган вакти дастлаб ва охиргиси 1997 – 2000 йилларга тўғри келади.
Буларнинг келганига 10 йил бўлган бўлса, шу давр ичида икки ой ишлаган, узоғи билан бир йил десак.
Бу техниклар Америка Кейс компаниясидан 2 миллион 155 минг долларга Ўзбекистонга олиб келинган.
2006 йил 1 январ ҳолатига Сардоба тумани МТПси балансида 96 та МТЗ -80 чопиқ трактори бўлган. Ўша техникалар шу бирлашмадан қўйилган раҳбарлар томонидан, Сардоба тумани ҳокимлиги, Қувондиқов Сафар, Пирматов Ортиқ ва Мелибоев Воҳидлар томонидан ҳар бир фермерларга устига 2 000 000 сўмдан олиниб 2006 йил 15 апрел Сардоба тумани МТП АЖ акциядорлариниг 10-сон сохта баённомаси жамият раиси В.Мелибоевнинг 20 апрел 2006 даги 19-сон буйруғи билан баланс қиймати 13 миллион 536 минг сўмлик МТЗ-80 русумли чопиқ трактори 2 миллион 134 минг сўмга баҳоланиб туман ҳокими Маманов Бахтиёрнинг отаси шарафига қўйилган «Митанбобо» фермер хўжалигига сотиб юборилган.
Ҳамда БТ-150 русумли ер ҳайдаш занжирли трактор ҳам 52 миллион сўмлик «Митанбобо» фермер хўжалигига МТПнинг пулига сотиб олиниб бериб юборилган.
Бир чақа ҳам пул тўланмаган.
Лекин мазкур фермер хўжалиги МТПга бир тийин ҳам тўламаган.
Масалан, фикримизнинг далили сифатида шуни кўрсатиш мумкинки, туман МТП АЖ акциядорларининг 2006 йил 18 январдаги 2-сонли сохта баённомаси МТП АЖ раиси О.Пирматовнинг 18 январдаги 4-сон буйруғи билан нархи 13 миллион 536 минг сўмлик МТЗ-80 чопиқ трактори 800 000 сўмга «Буюк-турон» фермер хўжалигига сотиб юборилган.
2004 йил 12 июл куни МТП АЖ раиси С. Қувондиқовнинг 25-сон буйруғи билан, баланс қиймати 6 миллион 287 минг сўмлик МТЗ-80 трактори 1 миллон сўмга баҳоланиб «Ака-ука бирлиги» фермер хўжалигига сотиб юборилган.
2006 йил 4 феврал кунги Сардоба тумани МТП АЖ раиси О.Пирматовнинг буйруғи билан АЖнинг сохта баённомаси тузилиб, баланс қиймати 69381215 сўм бўлган МТЗ-80 русумли чопиқ трактори Сардоба тумани солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғига қарашли бўлган «Азамат Замин» фермер хўжалигига текинга сотиб юборилган.
Шунингдек, Сардоба тумани МТП акциядорларининг 2006 йил 15 апрелдаги 10-сонли сохта умумий йиғилиш қарори, МТП АЖ кузатув кенгашининг сохта йиғилиш қарори, МТП АЖ раиси В.Мелибоевнинг 2006 йил 17 апрелдаги 18-сон буйруги билан баланс қиймати 10 миллион 251 минг бўлган МТЗХ русумли чопиқ таркори Оқолтин туманидаги Қўргонтепалик «Ғофур» фермер хўжалигига 1 миллион 150 минг сўмга сотиб юборилган.
Холбуки, қўшни туманга сотиш мумкин эмас.
Шу нархдаги МТЗ-80 тракторлари «Жавоҳир-Азизбек ўғли» фермер хўжалигига 900 000 сўмга, «Умид-2001» фермер хўжалигига 1 000 000 сўмга, «Шодмон ота авлоди» ферер хўжалигига ҳам 1 000 000 сўмга сотиб юборилган.
Шу жумладан 96 та чопиқ тракторидан 8 таси сотилганлиги тўғрисидаги фактлар илова қилинди.
Қолган 88 таси ҳам мана шу усулда, ҳеч қандай акциядорларнинг йиғилиши бўлмасдан сохта ҳужжатлар билан сотиб юборилган.
2008 йил 7 январ куни Сардоба МТПсига янги тайинланган Сулаймонов Қозоқбой, ҳамда Сардоба «Таъминот-сервес» шуъба корхонаси раҳбари булар МТП бирлашма раиси туман ҳокими жаноб Маманов Б. ва вилоятнинг шу соҳага тегишли бошқа раҳбарларидан МТПнинг 50 миллион сўм маблағини Республика базаларига ўтказиб эҳтиёт қисмлар олиб келиш баҳонаси билан талон-тарож бошланди».
Акциядорларнинг шу мазмундаги шикоят хатлари жойларда ваколатли идоралар орқали холисона урганиб чиқилмади.
Натижада, Сардоба МТПси ўрта сарсон бўлиб қолди.
Барчамизга маълум ва равшанки, қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишда агросервис хизматларини ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида турли мулк шаклига асосланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда техника, маблағ, хизмат таъминоти соҳасини қўллаб-қувватлаш иқтисодиётни ривожлантиришга олиб келади.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йилда «Машина трактор паркларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
МТПларнинг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида техник хизмат кўрсатишда уларнинг аҳамиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи майда товар ишлаб чиқарувчиларга, шахсий ёрдамчи ва деҳкон хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш масалаларини ҳал этиш республикамиздаги «Ўзкишлокхужаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига юклатилган.
Айни пайтда машина-трактор парклари таркибида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилиши ва уларни шакллантиришнинг аҳволи алоҳида назорат остига олиниши қайд қилинади.
МТП давлат-ҳиссадорлик жамиятининг таркибий бўлинмаларидан бири – у қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш, сервис хизмат кўрсатиш, деҳқон хўжаликларини эҳтиёт қисмлар ва товар моддий ресурслар билан таъминлашдан иборат.
Иккинчи таркибий бўлимда тузатиш ва савдо таъминот базасининг функцияси техникани мукаммал ва жорий тузатиш, узель ва агрегатларни тузатиш, деталларни тиклаш ва янгиларини ясаш, эҳтиет қисмлар билан таъминлаш, трактор ва қишлоқ хўжалиги техникасининг ишлаб чиққан агрегатлари, узеллари ва двигателларини бир жойга тўплаш ва урганиш, мукаммал тузатилганларини таклиф этиш кўрсатилган.
Қишлоқ хўжалик корхоналарига МТПларнинг агросервис хизмат кўрсатиш моддий техник таъминотини таъминлашда хўжаликлар билан ҳисоб-китоб ишлари олиб борилади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналарига бўлган эҳтиёжи хўжаликнинг тупроқ иқлими шароитига, унинг йўналишига, технологиясига асосланган ҳолда амалга оширилади.
МТПдан фойдаланишни жорий режалаштиришнинг бошлангич ҳужжати, жамоа ширкат хўжалигининг бизнес-режаси, бўлинмаларнинг технологик карталари ҳисобланади.
Истиқбол режалаштиришда эса ташкилий хўжалик режаси бошланғич ҳужжат ҳисобланади.
МТПдан фойдаланиш вақтида жорий йил учун тузилган бизнес-режадан ерларнинг турлари, экин майдонлари ва уларнинг тузилиши, ҳайдалган ерлар, пичанзорлар, боғ ва узумзорлар майдони, чорва моллари ва паррандаларнинг сони, мелиорация ва ирригация ишларининг ҳажми, режалаштирилаётган ҳосилдорлик, ўғит солиш нормаси ва бошқа маълумотлар ёзиб олинади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳар қандай маркадаги тракторнинг эталон шартлардаги ва техник нормалаштириш усули бўйича аниқланадиган ишлаб чиқариш нормаси эталон ишлаб чиқариш нормаси дейилади.
Лекин шунга қарамай Сардоба тумани МПТси комбайнлари Сирдарё туманидаги «Шоликор» СФУсида шоли ўрмоқда ва бир сўм ҳам корхонага кирим қилинмаган.
Ваҳоланки, маҳаллий ва хориж техникалари ғалла мавсумидан бўшаганидан кейин профилактик қаровга муҳтож бўлади.
Истиқболли таъмирни режалаштиришда эса мазкур зонадаги трактор ва машиналар синфига оид бўлган техникавий тавсифномалар, уларнинг хизмат қилиш муддатлари, ишлаб чиқариш нормалари ва бошқа маълумотлар аниқлаб чиқилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида эмас, балки умуман ишлаб чиқариш жараёнида техникалардан оқилона фойдаланиш ва уларни техник қаровдан ўтказиб туриш асосий масъулиятли вазифа ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам машина-трактор паркларидан фойдаланишни режалаштиришда уларнинг техник қаров ўтказиш даврлари ҳам олдиндан режалаштирилади.
Бу режалаштиришда қуйидагиларга амал қилиш зарур ҳисобланади: Бажарадиган иш жойлари; Техник қаров ўтказиладиган жойларни аниқлаш; Техник қаров учун сарфланадиган жами харажатлар; Техник қаров ўтказишда қатнашадиган маъсул шахслар таркиби;
Техник қаров ўтказишнинг аниқ норматив муддатлари.
Трактор ва машиналар ҳар 60 мотосоат ишалаганидан сўнг 1-техник назорат, 240 мотосоат ишидан сўнг 2-техник назорат, 960-мотосоат ишлаганидан сўнг 3-техник назорат, 1920 мотосоатдан сўнг жорий ремонт ва 5760 мотосоатдан сўнг эса капитал ремонт ўтказилиши лозим.
Лекин Сардоба МТПси 12 дона комбайнлари жорий йилда Ғаллаорол туманида ишлаб, ҳар бир комбайн учун раҳбарият 2 млн.сўмдан олган. Давлат ҳисоб рақамига кирим қилинмаган.
2008 йил 27 март санаси билан 001190-сонли счёт-фактура билан ОАО «Таъминотчи Пахта» томонидан Сардоба МТП АЖга Соатов Шуҳрат билан тузилган ҳужжат билан ўтказилиб берилган 7 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар ҳам етиб келмаган.
Шунингдек 2008 йил 5 март санаси билан тузилган 160-сонли счёт-фактура таъминотчи ООО «OLDI SYSTEMS» корхонаси орқали Сардоба туманида жойлашган ОАО «Сардобасервестаъминот»га берилган оргтехникалар орасида камомадлар мавжуд.
Сардоба МТПси раҳбари Абсатов Ғайрат томонидан корхона ишчи-хизматчиларининг ва давлат маблағларининг талон-тарож қилинганлиги ҳақидаги рўйхат шахсий қўлёзмаси илова қилинмоқда.
Хўш, шунча пуллар қаерга кетди?
Ҳеч кимга сир эмас, қишлоқ хўжалик корхоналари моддий базасининг заифлиги ишлаб чиқаришни ташкил этишда бир қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
Айникса, ишлаб чиқариш қувватларининг чекланганлиги ички имкониятлар ҳисобига бартараф этиш мумкин бўлмай қолди.
Бу эса, ўз навбатида агротехник хизмат соҳаларини ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Қишлоқ хўжалигига агросервис хизмати кўрсатиш ҳамда етарли миқдорда техника ва эҳтиет қисмлар билан таъминлаш ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг муҳим омили эканлигини ҳаётий тажрибалар тасдиқламоқда.
Шу нуқтаи-назардан мавжуд техник хизмат кўрсатиш корхоналарини қайта тузиш давр талабига айланмоқда.
Янги таркибий-ташкилий тузилмалар сифатида МТПларни мисол келтириш мумкин.
МТПларнинг амалий фаолияти қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида техника таъминотида муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
Шуларни инобатга олган Жабборов А. ва бошқа манфаатдор акциядорлар МТП балансидаги таъмирлаш цехини Тошкентлик тадбиркор Имоилов А.га сотишган ва сотувдан тушган маблағ солиқ ва иш ҳақи учун сарфланган.
Бу ҳақда фикримизни тасдиқловчи контрагент карточкасини кўриш мумкин.
Жабборов А. Сардоба МТПсини сақлаб қолиш учун суднинг жуда кўп инстанцияларидан ўтди.
Лекин «адолат» учун сарфланган барча харажатлар бехуда ҳавога совурилди.
Фикри ожизимизча, машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг устав жамғармаси уларга: тугатилаётган «Агромашсервис» акциядорлик жамиятлари Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари мулкини бериш машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг улар устав жамғармасининг 35 фоизигача миқдордаги давлатга тегишли акцияларини, шунингдек акциядорлик жамиятлари акциялари қолган пакетларининг жойлаштирилмаган қисмини бериш йўли билан шакллантирилади. (ЎзР ВМ 17.04.2003 й. 185-сон Қарори тахриридаги хат боши) Машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари акцияларининг 51 фоизи давлат ихтиёрида қолади, 10 фоизгачаси меҳнат жамоаларига сотилади, қолган қисми эса эркин равишда, шу жумладан хорижий инвесторларга сотилади.
Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган.
Афсуски, Сардоба МТПси акциядорлари сўқмоқда юриб тўқмок едилар. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш; Жамият тафтиш комиссияси ва Жамият аудиторининг талабига кўра Жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш; Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган асосларга кўра; Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш қарорига кўра (агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса), шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.1996 йил 26 апрелдаги, 223-I-сон “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни орақли Акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 49-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунлари. Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сонли «Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ушбу Қонуннинг асосий механизми бўлиб, Сардоба тумани МТПси акциядорлари ҳам акцияларни сотиб олиш йўли билан корхонада янги ислоҳатларни бошламоқчи эдилар.
Афсуски, бу процесс жуда оғир кечди.
2008 йил 23 декабр куни кундузи соат 10-30 ларда Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокими Маманов Бахтиёр бошчилигида Сардоба тумани ички ишлар бўлими участка инспекторлари бошлиғи катта лейтенант Шароф Ўролов навбатчи тезкор гуруҳ билан туман машина трактор парки ҳовлисига кириб, акциядорлик жамияти йиғилиш қарори билан тасдиқланган, умумий қиймати 42010000 сўм қилиб баҳоланган ва Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор-2, 9-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи жисмоний шахс Исмоилов Азиз Ахроровичга сотилган, Айни пайтда яроқсиз ҳолатга келиб қолган устахона биносини бузаётган Тошкентлик усталар Кияев Сергей, Калашников Дмитрий, Цебен Валера, Тошпўлатов Собит ва Толибулин Фонисларни фуқаролик паспортларини зўрлик билан тортиб олиб, ички ишлар бўлимига олиб келишади.
Ушбу фуқароларни туман ҳокими Сардоба тумани ички ишлар бўлимида бошлиқнинг ёки бошқарманинг ҳеч қандай топшириғисиз 2 соат давомида ушлаб туриб, сўроқ қилишади.
Аниқланишича, 2008 йил 30 сентябр куни №14922-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси билан Сардоба тумани Пахтаобод қўрғони манзилида жойлашган умумий фойдали майдони 2717. 36 кв.м. ва қурулиш майдони 2751, 54 кв.м. Устахона биноси Сирдарё вилояти рўйхатга олиш офисининг 2008 йил 17 сентябрдаги 01123-сонли маълумотномасига биноан, давлат кадастр рўйхатидан рақамли реестр китоби №1205050203300310031 ёзуви билан рўйхатда ўтказилган.
Ва аукционга қўйилиб, матбуотда эълон қилинган. Жамият балансидаги ортиқча фойдаланилмаётган ер майдонлари, бузулиб яроқсиз ҳолга келган, бекор турган бинолар, ҳамда қайта тиклаш самарасиз бўлган техникалар сотувга қўйилган.
Юқорида кўрсатиб утилган устахона қам сотилиб, унинг пули муддати ўтган иш ҳақлари ва акциядорларнинг бошқа камчиликлари учун ишлатилган.
Туман ҳокими нимагадир акциядорларнинг мулки ҳисобланган ва умумий йиғилиш қарори билан бир овоздан тасдиқланган сотиладиган объектнинг бузилишига қаршилик кўрсатмоқда эканлгини аниқлаш мақсадида ҳокимнинг ҳузурида бўлдик.
Бироқ, Сардоба тумани ҳокими «Майли, мени судга беришсин, барибир буздирмайман» деб жавоб қайтарди.
Шундан кейин 2013 йил май ойига қадар акциядорлар маҳаллий ҳокимият ва бирлашма билан судлашишиди.
Биржа савдосига қўйилган устахона биносидан тушган пул маблағлари аллақачон мақсадли ишлатилиб, биринчи навбатда ишчи хизматчиларнинг ойлик иш ҳақларидан, ер мулк ва бошқа солиқлардан бўлган қарздорликларга тўланганлиги аниқ бўлди.
Ҳотима: Ортиқ Пирматов 2012 йил УЯ 6429 – ЖИЭМ да оламдан ўтди.
Бирлашманинг собиқ бошлиғи Ботир Бердиалиев 2013 йил охирида «Сирдарёавтотех» корхонасига раҳбар бўлиб келди.
Сардоба МТП акциядорлари 57% улушларидан маҳрум бўлишди.
МТП бинолари бошқа пулдорларга сотиб юборилди.
Авлиё Осмон
мустакил журналист
2014 йил январь



