Гулистон – Даштобод—Ховост. “Йўл тўсар "Қароқчилар”!

Акромхўжа Муҳитдинов. “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси бўйича лидери

police.jpg
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганига 16-йил тўлди. Бу сана халқимиз томонидан энг асосий байрам сифатида шоду-хуррамлик билан кутиб олинди ва нишонланди.Бироқ ҳамма ҳам бу байрамни шоду-хуррамлик ила кутиб олгани йўқ. Бу байрамни “меники”еб билганларгина, чўнтаги пулга, дастурхони нозу-нематга тўлган айрим шахсларгина байрамни хурсандчилик ила нишонлашди. Оддий ҳалқ эса ўша куни ҳам бир бўлак нон топиш илинжида кўча кезди. Мардикор бозорларни тўлдиришди. Аёлларимиз эса болаларига бугун ҳам егулик олиб бориши кераклигини англаган ҳолда таналарини сув текинга сотишди. Мактабда таҳсил олиши керак бўлган болалар пахта ҳашарига тайёрланишди. Бу ҳар куни кузатиладиган, Ўзбекистонда оддий ҳолга айланиб қолган ҳолатдир.
Тўғри амалдаги ҳукумат “ватанимиз, элу-юртимиз равнақи учун, мусаффо осмонимизни янада мусаффо бўлиши учун кўплаб тадбирларни амалга оширмоқда”. Шундай ишлардан бири жорий йилнинг биринчи августида амалга оширилди. Яьни август ойинг биринчи кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан энг кам иш ҳақи, маош 12200 сўмдан 15250 сўмга оширилди. Пенсия, стипендиялар миқдори оширилди. Кам таъминланган оилаларга, ногиронларга, оналар ва болаларга, янги оила қураётган ёш авлодга қўшимча моддий имтиёзли ёрдам ажратилди. Лекин нарх-наво кўтарилиб кетди.
Мисол учун: 1 буханка нон 225 сўм, олиб-сотар қўлида Янгийўл шахрида 500 сўм. 1 дона тандир нон 400 сўм, патир нон 700 сўмдан 1200 сўмгача, 45 килограмлик 1 қоп ун 58000 (эллик саккиз минг) сўмга, 1 кг помидор 700-800 сумга, 1 литр пахта ёғи 2200 сўмдан 2500 сўмгача аммо пешиндан кейин топиш амру махол.
1 литр бензин 725 сўм. (энг сифатсиз бензин) Ёқилғи шахобчасида 10 литрдан 1 (бир), 1.5 (бир ярим) литр уриб қолади. 1 пачка энг оддий фильтрли сигарет 800-900 сўм. Йўлкира, газ-сув, электро-энергия, уй-жой нархи, қурилиш материаллари нахи ақл бовар қилмас даражада. Иш ва ўқув қуроллари нархи баланд. Касал бўлсанг, пулинг бўлмаса бандаликни бажо келтириб, бу дунё билан хайрлашасан. Аммо хеч қандай нарх-наво оширилсин деган фармон йўқ. Демак ойлик маош рўзғор тебратишга етмаяпти. Бунинг оқибатида кимлардир бойлик орттирса, оддий халқ қашшоқликка айланади. Келажак авлод касалманд бўлиб туғилади. Турли хил касаллик ва ўлим кўпаяди. Коррупция, порахўрлик, уюшган жиноятчилик, қароқчилик, майда безорилик, ўғрилик, талончилик ва фохишабозлик авж олади. Ўзбек қиз-жувонларимиз иш излаб хорижий давлатларга қочиб кетиб, фохишабозлик билан шуғулланиши ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. Ўзбекистон ичкарисида фоҳишаларнинг асосий макони “бетонка” йўли ёқаси, пана-пасқам кўчалар ва тунги клублардир. Тошкент кўчаларида фоҳишалар бир талай. Уларни “мама-роза”лар бошқаришади. Бир кун қадрдон дўстим билан “Фарҳод” бозори ёнидан ўтиб кетаётган эдим, нигоҳим ўз “хизматларини” таклиф қилаётган икки аёлга тушди.Биз улардан анча узоқдан ўтиб кетаётган бўлсакда уларнинг айтаётган гаплари аниқ-тиниқ эшитилди:
–Бугун “килент” кам. Эртага ҳам шундай бўладиган бўлса, тамом”
Биз анча узоқлашиб кетганимиздан сўнг ёнимдаги дўстим сўз қотди:
–Қизиқ улар ўз турмуш ўртоғи ва фарзандлари кўзига қандай қарашади? Ёки турмуш ўртоғлари йўқмикан? Наҳотики ўзбек аёллари шу қадар дангаса бўлиб кетганки, фақат танасини сотиб тирикчилик қилишни истайди? Мен дарҳол жавоб бердим:
–Йўқ биродар Ўзбек аёллари дангаса эмас! Иболи, шарм-ҳаёли аёлларимиз ҳали ҳам бор. Улар бола-чақа боқиш дардида кечгача бозорда елиб югурмоқда. Айрим аёлларимизни бундай йўл тутишига авваламбор иқтидордаги режим айбдордир. Йигитларимиз чет давлатларга, Россия ва Қозоғистон давлатларига ноқонуний равишда иш излаб кетиб қайтиб кела олмай юрганлари, баъзи бирлари бедарак йўқолиб кетаётганлари ҳам ўта хавотирлидир.
Ҳозирги кунда иқтидордаги режим билан бир қаторда уюшган жиноий тўдалар ҳам ҳалқимизни таламоқда. Уларнинг айримлари очиқчасига қароқчиликни касб қилиб олишган. Оддий юк ташувчи Камаз шоферлари хаётидан бир мисол:
2003 йилдан Қозоғистон Республикаси орқали ўтаётган йўл ёпилганлиги сабаб улар Гулистон шахри орқали, Янгиер, Ховост, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон автоном республикасига ва у томондан Тошкент шахрига, тайинланган манзилларга халқ товар моллари ва озиқ овқат махсулотларини ташиб етказиб беришади. Даштобод ва Ховост чўл зоналаридан Жиззах текширув ДАН (ГАИ) постига етиб боргунларигача, ҳоҳ кундузи, ҳоҳ қоронғу тун зулмат ичра юк машиналарини чироғларини ёқиб кўзланган манзилга харакатланадилар. Гулистон шахридан ўтгач, улар кетига номаълум мотоциклчи қароқчилар тушиб, уларни қувиб, ўтиб тақиб остига олиб авто-ҳалокатга шароит яратишади. Улар тўхташга мажбур қилинади. Шоферлар ноилож тўхташади. Мотоциклчи қароқчилар хеч-бир сабабсиз, камаз ҳайдовчиларини уриб, тепиб, калтаклаб ёнидаги ва кабина ичидаги пул ва қимматбаҳо буюмларини тортиб олади. Бу хам камлиқ қилгандай орқа кузов эшигини бузиб озиқ-овқат махсулотларини, 20 қоплаб унни, аудио, видео ва дуч келган бошқа товарларни тортиб олишади. Жони омон қолган ҳайдовчилар тирик қолишганига шкур қилиб қочиб қутулишади. Улар бу уюшган жиноий гурух хақида Жиззах текширув ДАН (ГАИ) постига маълум қилишади. Улар жавоби: “жиноий гурухни юқори лавозимдагилар бошқаради, биз хам улардан қўрқамиз”—деб айтишади. Ноилож қолган ҳайдовчилар бир-неча бор Гулистон шахар хокими ва тегишли идораларга, хатто Гулистон шаҳар прокурори Содиқовга ёзма шикоят ариза билан мурожат қилишади. Ариза ва мурожатлари бефойда ва самарасиз қолади. Менимча ушбу уюшган жиноятчилар қилмиши сабаб, нопок шахслар, энг юқоридаги валади зинолар манфатдор бўлганлиги учун ҳам нарх-наволар ошиб кетди. Ўзбекистон Республикасида сайлов олдидан баъзи бир шахслар томонидан уюштирилиб халқимиз тинчлигини бузиб, ўз мақсадларини кўзлаётган шахслар ғаламислигидир—бу.И.А. Каримов “юртимиз ва халқимизнинг тинчлигини сақлаш йўлида ҳар-қандай жиноятчиликни олди олиниши керак”–деб хўп ва кўп гапираган.
1991-1994 йилларда Тошкентда уюшган жиноятчилар, “разборшиклар”, машина ўғрилари авж олганда ҳам И.А.Каримов шунақанги “оташин” нутқлар сўзлаган эди. Бироқ гапиргандан не фойдаки, амалда бажарилмаса. Хозирги кунларда вилоят марказлари-ю, туманларда “нима учун фармон-у қарорлар тўлиқ бажарилмаяпти”-деб ҳеч ким ўйламайди. Чунки ҳамма биладики балиқ бошидан сасийди. Мен ва “Бирдамлик харакати” фаол аъзолари Ўзбекистон Республикаси конституциясига итоат этамиз. Юртимиз ва халқимиз фаровонлиги йўлида демократик принцип асосида унинг тўғри йўналишида адолатли курашамиз. Мен ўйлайманки ҳалқимиз яқинлашиб келаётган презилентлик сайловлари олдидан бир тан-у, бир жон бўлиб курашади ва амалдаги режмини ер билан яксон қилади. Менинг бундай деб сабаб охирга вақтларда Ўзбекистонда истоқомат қилётган ёшу-қари жонидан тўйган, сабр косаси тўлган. Камаз ҳайдовчилари ҳаётидаги қийинчиликларни ифодаловчи маълумотлар: давлат рақами 22 D 81-75 камазни ижарага олиб минувчи Хоразмлик ҳайдовчи Кенжаев Бахром ва унинг шеригини айтиб берганларидир. Уларнинг телефон рақами (8362) 515-14-93: (8362) 518-07-65. Мен “бетонка” йўли ёқасида жойлашган “Денов” кафесида ушбу гапларни оқга туширдим.

Тошкент шахри. алоқа тел: (8371) 101-92-18

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares