Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси дин ишлари қўмитаси раҳбарияти!
2012 йил 12 июлда Самарқанд вилояти, Нарпай тумани ҳокими С.Раззоқов ўзининг №02-06201-сонли хати билан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муфтий У.Алимовга, тумандаги «Ҳазрати али» масжидини қонуний рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат хати ёзган эди.
Сабаби, Нарпай тумани, «Иймон» МФЙ раиси И.Тонгаторовнинг Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Х.Мамаев номига ёзган аризасига кўра, Болғали қишлоғида жойлашган «Ҳазрати али» масжиди 2012 йил ўз фаолиятини бошлаган, лекин кейинчалик ёпиб қўйилган ва ҳозирга қадар гувохнома берилмай келмоқда.
Қишлоғимиз намозхонлари Самарқанд вилояти Адлия бошқармасидан Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга мувофик тумандаги «Ҳазрати али» масжидини қайта рўйхатдан ўтказишни сўраб бир неча маротаба адлия органларига мурожаат хати юборишди, лекин фойдаси бўлмади.
Нарпай тумани ИИБ ЁХБ бошлиғи майор Ш.Ш.Бакоев 2012 йил 20 декабрда Нарпай тумани, «Иймон» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ҳазрати али» жомъе масжиди биносида намоз тадбирларини ўтказилишига қўйидаги талабларга асосан Давлат ёнғин хавфсизлиги томонидан рухсат берлиши ҳақида хат берган эди:
1.Масжид худудида 50м3ли ёнғинга қарши заҳира сув ҳавзаси қурилиб, атрофи ўраб олинсин ва ёнғин ўчириш автоуловларига сув олиш шароитлари яратилсин.
2.Маъмурий бино ва ёрдамчи хоналарнинг электр симлари мутахассислар томонидан фақат кабель орқали ўрнатилсин.
3.Газ плиталари устига ҳамда ҳар бир хоналарда ҳаво тортиш мосламаси ўрнатилсин ва у бино том қисмидан 0,5 метр тепаликда чиқарилсин.
4.Индивудал сув иситиш мосламаси ўрнатилган тақдирда (қозон, титан)улар ҳимоя деворлари билан ўралсин.
5.Масжид ҳудудида 1 тадан кам бўлмаган ёнғин ўчириш қалқони ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ жиҳозлантирилсин.
6.Масжид ҳудуди ва атрофи доимо қуруқ хас-ҳашаклардан тозалансин.
Аҳли жамоа ҳашар йўлибилан ушбу топшириқ хатида кўрсатилган талабларни бажаришга ҳаракат қилди.
Бундан ташқари, Нарпай тумани Давлат Санитария Эпедемиология маркази бош врачи А.Махмановнинг 2012 йил 13 декабрдаги №03-3632-сонли хулосасига кўра «Иймон» МФЙ Болғали қишлоғида жойлашган «Ҳазрати али» масжидини санитария гигиеник ҳолатини урганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилган: «Ҳазрати али» жоме масжиди учун ажратилган ер майдони 0,12 га ни ташкил этади.
Масжид бир хонадан иборат, таъмирлаш ишлари тўлиқ ўтказилган.
Хонанинг майдони 212, 9 м кв метрни ташкил этади. Ичимлик суви сифатида масжид ҳудудида жойлашган қудуқ сувидан фойдаланилади.
Хожатхона ва таҳоратхоналар қурилган, талабга жавоб беради. Масжид газлашмаган. Оқава сувлар учун ўра қазилган, бетонланган усти герметик ёпилган. Бактериологик ва кимёвий текширувларга олинган сув намуналари Сан ПиН 0182-05 талабларига жавоб беради.
Ўзбекистон Мусулмононлари идораси раиси, муфтий А.Баҳромовнинг 2012 йил 20 августдаги 67-сонли буйруғига асосан Нарпай тумани «Ҳазрати али» масжиди имоми этиб Раҳматов Аблаберди тайинланган.
Ҳурматли, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ жаноблари!
Биз, Нарпайликлар ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган қулайликлардан беҳад миннатдормиз.
Мамлакатимизда кишиларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги қонун йўли билан таъминланди, диний ташкилотларнинг фаолият кўрсатишларига кенг имкониятлар яратилди.
Мусулмонлар ҳаётида қутлуқ саналар ҳисобланган Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини доимий суратда байрам сифатида нишонлаш ва уларни дам олиш кунлари деб эълон қилиниши мустақил давлатимиз тарихида алоҳида бир саҳифа очди.
Мустақиллик туфайли давлат диндорларга ўзига хос илтифот ва мурувват кўрсата бошлади. Ўзбекистон мусулмонлари бевосита ҳукумат ёрдамида ҳар йили муқаддас Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш имкониятига эришдилар.
Шунингдек, давлат томонидан бошқа дин вакилларига ҳам ўз динларида муқаддас қадамжолар ҳисобланган жойларни эркин зиёрат қилиш имконияти яратиб берилди.
Мустақиллик йилларида виждон эркинлиги принципларини тиклаш ва унга оқишмай амал қилиш давр, кундалик ҳаёт талаби ва заруриятига айланиб қолди.
1991 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
1998 йилда эса мазкур қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, 15 май куни матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан қонуний кучга кирди.
Мазкур қонун билан барча фуқароларнинг миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши ва қайси динга эътиқод қилишидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлилиги қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.
Аниқроқ айтганда, диннинг юксак маданият ва маънавият воситаси эканлиги, беқиёс ахлоқий-тарбиявий қудрати, шунингдек, инсонларни камтаринлик, камсуқумлик, ҳалоллик ва покликка ундовчи қадриятлари миллий қадриятлар қаторида қонуний тан олинди.
Шўро даврида мамлакатимизда бор-йўғи 90 тага яқин масжид ва иккита мадраса ишлаган бўлса, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бошқаруви остида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида расмий рўйхатдан ўтган 2000 дан ортиқ масжид фаолият кўрсатиб келмоқда.Бу мусулмон дунёсида оламшумул вокеадир. 2008 йил 14-15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хорижлик ва маҳаллий уламолар, олимлар ва кенг жамоатчилик иштирокида «Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси» мавзуидаги халқаро конференция, 13-14 ноябрь кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Ўзбекистон – ислом дунёсининг буюк мутафаккирлари юрти» мавзуидаги анжуман ташкил этилди. «Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди.
Дин бу дунёнинг ўткинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини ҳушёр бўлишга, ҳаром йўллардан узоқ юришга, яхши бўлишга, яхши из қолдиришга ундаб туради.
Давлатимиз динга бундан кейин ҳам барча шарт-шароитларни яратиб беради.
Диний расм-русумларга, байрамларга, диний тарбия ва таълимга доимо жиддий эътибор берилади.
Шу ўринда бизнинг «Ҳазрат али» масжидини фаолиятин давом эттиришга рухсат берилади деган ниятдамиз.
Дониев Қулмурод ва аҳоли
Мулокот учун тел.рақами: +998941812634



