ҲАРБИЙ МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИ АВТОҲАЛОКАТ ЖОЙИДАН ҚУЁН БЎЛДИ….

 

OLYMPUS DIGITAL CAMERA2013 йил 24-декабрь куни тушдан кейин соат чамаси 17-30 ларда Марказий Ҳарбий окургга қарашли бўлган Жиззах тумани Ровот қишлоғида жойлашган ҳарбий қисм «ГАЗ- 66» русумидаги автомашина юқори тезликда келиб, биз салонида бўлган давлат рақами, 25 А 336 «Жигули» автомашинасини уриб юбориб, «Зомин тумани Лайлакуя-Даштобод» йўналишида   автоҳалокат содир этиб, Боймуродов Икром, Жониқулов Жасур, Фозилов Шуҳрат ва Қувватов Қурбонлар оғир тан жароҳати олишди.

Лекин йўл транспорт ҳодисасини содир этган маст ҳолдаги ҳарбий экипаж вакиллари ишни ўз билганларича ёпиб, воқеа жойидан қочиб кетишди ва бу ҳаҳда ҳарбий прокуратурага ёки Жиззах вилояти ЙХХБ патрул хизматига маълум этишмади.

Жабрланувчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилмади.

Ҳозирги кунда жабрланувчилар воқеа содир бўлган кундан бошлаб Зомин тумани марказий шифохонаси жонлантириш бўлимида ётибди.

Эшонқулов Жасурнинг эзилган талоғи олиб ташланди. Ҳали ўзига келгани йўқ.

Лекин ҳарбийлар уларнинг ҳолидан хабар олишмаган.

Жиззах ҳарбий округ  ҳарбий прокуратураси айбдорлар устидан жиноят иши қўзғатди.

 Мулоқот учун тел рақами:+998905151652

 

Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares