Ҳуқуқ идораси ходими ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракатида

Ички ишлар                                             Гулистон шаҳар ИИБ

                                             ХООБВЕОХООГнинг

                                             собиқ инспектори лейтенант

                                             Султон Икромович Икромовдан

                 Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри,

        2-мавзе, Мустақиллик кўчаси,

                                             57-уй, 23-хонадон

МУРОЖААТНОМА

Ички ишлар идоралари ходимлари куну тун эл тинчлиги, юрт осойишталиги йўлида жонбозлик кўрсатиб, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Тизимдаги соҳавий хизматлар ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишларини – давлат, жамият, халқ учун хавф-хатар туғдирадиган жиноятларнинг олдини олиш, уларни фош этишда аҳоли ҳамда ижтимоий институтлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқдалар.

Минг афсуски, хизмат самарадорлигини ошириш борасида эришилаётган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Айниқса, ички ишлар идораларининг айрим ходимлари томонидан йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бутун тизим ҳақидаги салбий тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Хизмат қонунчилигининг бузилишига йўл қўяётган уқувсиз ва нопок ходимларларни ўз вақтида аниқлаш, уларга тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўриш мақсадида Ички ишлар вазирлигида Шахсий таркиб бўйича Махсус инспекция фаолияти йўлга қўйилган.

Мен  2004 йил 26-октябрда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли Қўриқлаш бўлинмасида  иқтисодчи лавозимида ишни бошлаганман.

2007 йил декабр ойидан бошлаб эса, Гулистон шаҳар ИИБга қарашли  ХООБ да профилактика инспектори, кейинчалик, 2009 йил октябр ойида эса ХООБ  ВЕОХООГда инспектор лавозимида иш фаолиятимни давом эттираётган эдим.

Лекин, Сирдарё вилояти ИИБ (собиқ) бошлиғи полковник П.К.Сафаровнинг 2010 йил 30 январ куни чиқарган буйруғига асосан, мен Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Низомининг 69-моддасига асосан ишдан бўшатилдим.

Бироқ мазкур модда бўйича ишдан бўшатилишимга сабаб бўлувчи бирор ножуя ҳаракат қилмаганман.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини ва уларга ҳомийлик кўрсатилишини кафолатлайди.

Давлатнинг ушбу вазифаларини бажаришда ички ишлар идоралари алоҳида ўринга эга.

Ички ишлар идоралари жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқбузарликлардан муҳофаза қилиш, жиноятчиликка қарши кураш, айниқса унинг устувор йўналиши қилиб белгиланган жиноятларнинг олдини олиш бўйича энг катта ҳажмдаги ва кўп қиррали фаолиятни амалга оширувчи тизим ҳисобланади.

Бугунги кунда ички ишлар идоралари зиммасига юклатилган барча функцияларни самарали бажаришнинг энг асосий омиллардан бири унинг бошқарув тизимини ва ундаги меҳнатнинг илмий ташкил қилинишини такомиллаштиришдир.

Шунга қарамай, Гулистон шаҳар ИИБси бошлиғининг ўринбосари майор А.Дўсматов, Гулистон шаҳар ИИБ жамлаш бўлимии бошлиғи капитан А.Турахоновлар турли ҳийла-найранглар ўйлаб топиб мени асоссиз ишдан кетишимга сабаб бўлишди.

Мен адолат қарор топишини ҳоҳлайман.

 

С.Икромов.

291213-й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares