Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
Раисига
700011.Тошкент ш. А.Қодирий кўчаси 13- а уй.
Бахт шаҳрида яшовчи бир гуруҳ тадбиркорлар ва
маҳалла фаоллари, оқсоқоллар номидан
И Л Т И М О С Н О М А
2012 йил Сирдарё туманига қарашли Бахт шаҳар дехқон бозори фаолияти тўхтатилгач, бозорда фаолият кўрсатаётган юзлаб тадбиркорлар, якка тартибда ишлаётган ишбилармонлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдилар.
Жойларда савдо маданияти сифатини ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман марказларида завонавий типдаги минимаркетлар ва савдо шаҳобчалари ташкил этилмоқда.
Минг афсуски, шаҳар ташқарисида янги барпо этилаётган Бахт шаҳар буюм бозори ҳали тўлик эксплутацияга топширилмай туриб, айрим чаққонлар собиқ дехқон бозорини бузиш, ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида талон-тарож қилиш пайида юришибди.
Президентнинг «Янгисини кўрмай туриб эскисини бузма» деган бебаҳо сўзларини айрим раҳбарлар унутганга ўхшайди.
Ҳозир Бахт шаҳрида дехқон бозори йўқ. Одамлар кўча-куйда, тўғри келган жойда, антисанитария ҳолатида савдо-сотиқ қилишмокда. Чунки одамлар озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиш учун яна қаерга ҳам борсинлар.
Бахт шаҳар деҳқон бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, маҳсулотлар нархларининг ошиб кетмаслик чора-тадбирларини кўриш, савдо-харид корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, патта тўловлари ва йиғимлар ижросини таъминлаш, ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга нисбатан таъсир чораларини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини вилоят ҳудудидан ноқонуний чиқиб кетилишининг олдини олиш, бозорлардаги антисанитария ҳолатлари атрофлича муҳокама қилиниши давр талабига айланмокда.
Чунки, янги Бахт шаҳар буюм бозори атрофида шаклланаётган қўл бола дехқон бозори умуман талабга жавоб бермайди.
Олиб сотарлар ерда, селафан, полэителен буткачаларда мослаштирилган шароитда савдо хизмати кўрсатишмокда.
Бахт шаҳар аҳолиси шаҳарда бозор бўла туриб, ташқарига такси харажати қилиб кундалик эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб келишга мажбур бўлмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилиниб, уни тўла-тўкис бажарилиши бўйича аниқ-чора тадбирлар белгиланган.
Ҳозир вилоят ҳудудида 23 та бозор мавжуб бўлиб, шундан 2 таси ихтисослашган бозор, 12 таси деҳқон бозори, 4 таси буюм, 5 таси мол бозоридир. Бозор ҳудудларида 464 та турғун савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.
Бизнингча, Бахт шаҳар деҳкон бозори мавқейини тиклаб, «Кўк бозор» мақомида шакллантириб, бозор фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизмат турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Бахт шаҳридаги дехқон бозори ёпилганидан кейин янги бозор ва шаҳар йўлакларида тартибсиз равишда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, нархларини сунъий ошириш, олибсотарлик ҳолатлари давом этмоқда.
Кўча-куйда шаклланиб бораётган бундай бозорларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермайди.
Бахт шаар деҳқон бозорига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тизимли равишда етказиб бериш, нархлар барқарорлигини таъминлаш, олибсотарлар фаолиятига чек қўйиш, савдо ўринларини бевосита маҳсулот етиштириб берувчи деҳқонларга ажратиш бўйича олиб борилаётан ишлар талаб даражасида эмас.
Бахт буюм бозори ҳудудида тозаликни сақлаш, антисанитария ҳолатларини баратараф этиш мақсадида ҳафтанинг бир кунини “Санитария куни” деб эълон қилиш, бозорлардаги расталарнинг жойлашиши, савдо ўринларини рақамланиши, жой ва хизмат ҳақининг тасдиқланган ставкалари акс эттирилган паннолар ўрнатиш, бир марталик патта йиғими, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириб олувчи турғун пунктлар ташкил этиш, тушумларни банк тизими орқали автоматлаштириш, тош-тарозиларнинг етарли, стандард талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш, аҳолига арзон нархлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш халқимизнинг орзусидир.
Буюм бозори атрофида яна бир дехқон бозори ташкил бўлгунча яна 5 йил керак бўлади.
Ҳар ҳолда, «мозор билан бозорни» халқ танлайди деган нақлда жон бор.
Бахт шаҳрида «Маҳалла гузари»и ҳам йўқ
Мамлакатимизда «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш» йўлидан борилмоқда.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш ҳамда милиция таянч пункти очиш орқали маҳалладаги барча масалаларни шу ерда ҳал этиш мумкин-ку!
Биз маҳалла гузари ташкил этиб, касаначилик, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, этикдўзлик, зардўзлик, PAYNET хизмати, радиоприёмниклар, телевезорларни таъмирлайдиган устахона очмоқчимиз.
Бунга бино, моддий база ва ақл идрокимиз етарли. Республика Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги ПФ-3706-сон Фармони эълон қилинган.
Бахт шаҳрида шу масала ўз ечимини ҳали топгани йўқ. Яъни, аҳолиси зич бўлса-да, нисбатан мўъжаз ҳисобланган Бахт шаҳрида ҳозирча қарийб 500 нафарга яқин ишсиз уй меҳнати билан астойдил шуғулланса бўлади.
Олдимизга қўйилган асосий мақсад:- аҳолига маданий ва маиший хизматлар кўрсатилишини яхшилаш, унинг сифатини ошириш, пуллик хизматлар кўрсатилиши ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллаларда аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш шаҳобчаларини ташқил этиш ва шу асосда маҳаллалар бюжетини шакллантириш;- истеъмолчи ҳақ-ҳуқуқларини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш ва рақобатчилик муҳитини қарор топтириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йил 26 апрелдаги «Шаҳарларда қурилишни ташкил этишни такомиллаштириш борасида қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 62-сонли ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сонли қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 85, 90-91 моддаларидан келиб чиқадиган талаблар шаҳарсозликни замонавий изга кўчириш бўйича олиб борилаётган ташкилий ишларимизга муҳим дастурамал бклиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди.
Бу қарор чорвачиликни ривожлантиришимизга ҳамда уни юритишимизга, чет эллардан маҳсулдор молларни сотиб олиш, яратиш ва боқишнинг замонавий усулларини эгаллашимизга имконият яратди. Бу бизга жаҳон стандартлари даражасидаги поғоналарга чиқишимизга бир имконият бўлди.
Бу қарор нафақат фермерларга, балки шахсий ёрдамчи хўжаликларига эга бўлган деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янада каттароқ манфатлироқдир. Халқимиз узи етиштирган чорва молларини бозорда сотиб тирикчилигини ўтказар эди.
Эндиликда Бахт шаҳрида «Мол бозори» ҳам йўқ қилинди.
Ҳозирги кунда якка тартибда фаолият курсатаётган Бахт шаҳар деҳқон бозори атрофидаги тадбиркорлардан солиқ йиғимлари ўзаро келишув асосида амалга оширилмокда.
Ваҳоланки, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ тури мавжуд бўлиб, солиқ органи ходими солиқ тўловчиларга тўланадиган маблағлардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиши;
солиқ тўловчиларга тўланган даромадларнинг, ушлаб қолинган ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобини юритиши, шу жумладан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши шарт.
Лекин Бахт шаҳар деҳқон бозори фаолияти тўхтатилганидан кейин, тадбиркорлардан олинадиган даромад, ер ва бошқа турдаги белгиланган солиқ турлари бўйича пул тушумлари ҳам тўхтади.
Албатта, бу холат давлат манфаатлари учун зиддир.
Янги Бахт буюм бозори атрофида шаклланган қўлбола деҳқон бозорида ҳамон сотувчиларнинг фаолияти ва харидорлар учун мақбул шароитлар яратилмаган, олиб-сотарларга қарши кураш олиб борилмаяпти, белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига зарур даражада риоя қилинмаяпти, ноқонуний йиғимлар ундирилишига йўл қўйилмоқда, кўпчилик ҳолларда бозорлар ҳудудида маҳсулотларнинг сифати ва истеъмол хусусиятларини аниқлайдиган лабораториялар мавжуд эмас, бозорларнинг раҳбарларини виждонли ва софдил мутахассислардан танлаш ишлари бўшаштириб юборилган.
Янги бозор фаолиятида Республика Президентининг «Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори ҳамда «Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» ижролари қониқарсиз ташкил қилинганлигини
Биз оқосқоллар, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар янги буюм бозори фаолиятига умуман қарши эмасмиз.
Биз Бахт шаҳар деҳқон бозори ўрнида мўжазгина Бахт шаҳар аҳолиси кундалик эхтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари, гўшт, сут, нон, кўкат, зировор ва бошқа турдаги рўзғор учун зарур бўлган маҳсулотларни сотиб олиш имконияти яратилса, бозор муносабатларини тартибга соладиган қонунлар асосида буюм бозори ўз ихтисоси бўйича савдо хизмати кўрсатса, йўқ бўлиб кетаётган Бахт деҳқон бозори билан мол бозори шаҳар аҳолиси учун хизмат қилиб турса деган умидда сизга мурожаат қилмокдамиз.
Шаҳарда бозор бўла туриб, 1 кг картошка учун 2000 сум йўл кира сарф қилиб шахар чеккасидаги «дала бозор»дан маҳсулот сотиб олсак, бу миришкор деҳқон халқимиз учун уят эмасми.?
Имзо чекувчилар:
Бахт шаҳрида яшовчи бир гуруҳ
тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар
011213й.



