Қонун ҳамма учун баробар эмас, ёхуд жиноятчилар сувдан қуруқ чиқади….
Усманов Шуҳрат Собиржонович –09.08.1972 йил Гулистон туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати бўлиб сайланган, ДТ Халқ банки Сирдарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган, Гулистон шаҳар Улуғобод қўрғони Тошкент кўчаси 15-уйда яшовчига нисбатан эхтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган 16.07.2010 йилдан 25.01.2011 йилгача Ховос қўрғони, 13-тергов хибсхонасида сақланган.
Сирдарё вилояти прокуратураси тергов органи томонидан А Й Б Л А НГАН : шу ҳақдаким, у ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи – Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши 29-сонли Фирдавсий сайлов округи депутати бўла туриб, масъул мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиб, тамагирлик йўли билан жуда кўп миқдорда пора олиш жиноятини содир этган.
Жумладан, у ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўла туриб, 2008 йил ноябрь ойида банкнинг вилоят филиали Ички назорат бўлими томонидан ДТ Халқ банки Оқолтин туман филиалида текшириш ўтказилиб, текшириш натижаларига кўра, Ички назорат бўлими бошлиғи Б.Бозоров ДТ Халқ банки Оқолтин туман филиали бошқарувчиси Р.У.Алиевни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида Халқ банкининг Республика Бошқарувига тақдимнома киритиш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юборилиши ҳақида билдиришнома билан унга текшириш ҳужжатларини тақдим этган бўлса-да, Ш.Усмонов Р.У.Алиевни эгаллаб турган лавозимида қолдириш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юбормаслик эвазига пора олиш, яъни, мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажармаслик эвазига шахсан ўзи қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий наф кўриш мақсадида, 2008 йил ноябрь ойида ўз хизмат хонасида ДТ Халқ банки Оқолтин туман филиали бошқарувчиси Р.У.Алиевдан тамагирлик йўли билан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган.
Худди шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2009 йил июнь ойида банкнинг вилоят филиали Ички назорат бўлими томонидан ДТ Халқ банки Янгиер шаҳар филиалида текшириш ўтказилиб, текшириш натижаларига кўра, Ички назорат бўлими бошлиғи Б.Бозоров ДТ Халқ банки Янгиер шаҳар филиали бошқарувчиси А.Абдуллажоновни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида Халқ банкининг Республика Бошқарувига тақдимнома киритиш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юбориш ҳақида билдиришнома билан унга текшириш ҳужжатларини тақдим этган бўлсада, Ш.Усмонов А.Абдуллажоновни эгаллаб турган лавозимида қолдириш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юбормаслик эвазига пора олиш, яъни, мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажармаслик эвазига шахсан ўзи қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий наф кўриш мақсадида, 2009 йил июнь ойида ўз хизмат хонасида ДТ Халқ банки Янгиер шаҳар филиали бошқарувчиси А.Абдуллажоновдан тамагирлик йўли билан 2000 АҚШ долларини пора тариқасида олган.
Бундан ташқари, ДТ Халқ банки Сирдарё туман филиали бошқарувчиси Н.Б.Ҳожимуродов ДТ Халқ банки Сирдарё вилоят филиали бошлиғи Ш.Усмоновнинг кўрсатмасига асосан, ДТ Халқ банки вилоят филиали Амалиёт бўлими бошлиғи С.Қурбоновдан 1.5 млрд. сўм мадад пулини фойдаланганлиги учун фоиз сифатида сотиб олган ва натижада Н.Б.Ҳожимуродов С.Қурбоновга хизмат ҳақи сифатида 12.190.000 сўм нақд пул бериш мақсадида танишларидан шу маблағни йиғиб ўзининг ҳисоб варақасига кирим қилган ва Ш.Усмоновнинг топшириғига аосан С.Қурбоновнинг омонат ҳисоб рақамига нақд пулсиз равишда ўтказиб берган.
Шундай қилиб, Ш.С.Усмонов масъул мансабдор шахс бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажармаслик эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, шахсан ўзи тамагирлик йўли билан жуда кўп миқдорда пора олишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а,б» бандларида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.
Мазкур айблов хулосаси 2010 йил 26 октябрь 05 ноябрь кунлари Сирдарё вилоят прокуратурасида тузилган хамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси талабларига мувофиқ айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловликка юбориш масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши билан биргаликда вилоят прокурорига юборилган.
ХОТИМА
Усманов Шуҳрат Собиржоновични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “а,б” банди билан айблаш ҳақидаги 29/791-сонли жиноят иши очилган эди.
Лекин нимагадир 2011 йил январ ойида бўлиб ўтган суд процессида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг ҳукми билан суд залидан озод қилиб юборилди.
Ҳозирги кунда Шуҳрат Усмонов Тошкент шаҳридаги банкларнинг бирида раҳбарлик лавозимида ишламокда.Айбдор деб топилган бошқа шахслар суд томонидан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муасссаларига жўнатилди.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади



