ПОРА УЗАТГАН БЕМОРГАГИНА НОГИРОНЛИК ГУРУҲИ БЕРИЛАДИ….

ПОРА УЗАТГАН БЕМОРГАГИНА НОГИРОНЛИК ГУРУҲИЎзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси

  Қонунчилик палатаси,

Меҳнат ва   ижтимоий масалалар  қўмитаси раисига

                                                     Нусхаси:  «Ўзфармсаноат» АК раисига

                                                                                    Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Пахтаобод

                                                                                     Қўрғони, Ф.Хўжаев МФЙ, Навоий кўшчаси, 1- уй,

                                                                                    25-хонадонда яшовчи Каримова  Дилрабодан

                                  А   Р   И   З   А

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен 1980 йилда туғилганман. Оилалиман. Тўрт  нафар вояга етмаган фарзандим  бор.

Менда жигар оғриги 2009 йилда бошланган.

Дастлаб, Гулистон шаҳридаги   “Медео Сервес” хусусий клиникасида  1 млн. сўм сарфлаб даволандим. Фойдаси бўлмади.

Чунки гематолог томонидан ташхис нотўғри қўйилган экан.

Шундан кейин оғриқ кучайиб борган сари Тошкент шаҳридаги Вирусология клиникасининг гепатология, консультатив –диагностик бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Консультация нархи 9 000 сўм, умумий лабаротория анализлари 100 000 сўмни ташкил этди.

Бир марта укол олиш муолажаси 1 млн. 200 000 сўм қилиб белгиланган экан.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга» эканлиги, шунингдек, «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари сифатида соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши; аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши; профилактика чора-тадбирларининг устунлиги; соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ҳамда тиббиёт фанининг амалиёт билан бирлиги белгилаб қўйилган.

Сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26-февралдаги ПФ-3214-сонли “Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари туғрисида”ги Фармонида Республика ва вилоятлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга имтиёзли ахоли гуруҳи тўлиқрорқ акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони  тўққизта қилиб белгиланган (1-2 гуруҳ ногиронлари, II-жахон уруши вақтида фронт ортида меҳнат қилганлар, болаликдан ногиронлар, ғирт етимлар, ёшга доир ишламайдиган нафакахўрлар, Чернобыль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ногиронлар, байналминал жангчилар, ўз-ўзини бошкариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 08 июндаги 264-сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Имтиёзга эга аҳоли гуруҳига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш харажатларини қоплаш тартибига мувофиқ ҳудудий соғликни сақлаш бошқармалари қошидаги тиббий-танлов комиссияси тузилган бўлиб, ушбу комиссия қарорига кўра фуқароларга Республика ёки вилоят тасарруфидаги ихтисослаштирилган шифохоналардан бирига ўрнатилган тартибда йўшлланма (ордер) ажратилади.

Шу ўринда тилга олиш муҳимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан тизим фаолияти янада ривожланиб, унинг натижасида республикада соғлиқни сақлашнинг миллий модели яратилди ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасининг ошишига, шунингдек, саломатлик кўрсаткичларининг яхшиланишига эришиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда  гепатитнинг оғир формаси билан  даволанишга маблағим етарли эмас. Мен бепул йўлланма ва гуманитар  дори-дармонларга мухтожман.

Хусусан,  соғлиқни сақлаш тизимини тубдан  ислоҳ қилиш, соҳада янги, замонавий илғор тажрибаларни татбиқ этиш, энг асосийси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш сингари устувор йўналишлар негизи Конституциямизнинг 40-моддасида белгилаб қўйилган.

Халқаро  тараққиёт ассоциациясининг “Саломатлик -2” ва Осиё тараққиёт банкининг “Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш” лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.05 йилдаги 34 –сонли ва 02.11.04 йилдаги 515-сонли Қарорларининг бажарилиши.Ўз.Респ.ССВнинг 15.12.1993 йилдаги  «Хавфли ўсмаларни профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш чора тадбирларини такомиллаштириш  тўғрисида»ги 631-сонли қарори мавжуд бўлиб, унда ижтимоий касаликка дучор бўлган беморларни давлатимизга кириб келаётган донор ташкилотларнинг беминнат беғараз гуманитар ёрдамлари, дори-дармонлари орқали даволашни ташкил этиш назарда тутилган бу ҳужжат бутун Ўзбекистон ҳудудида жойлашган даволаш муассасалари ва госпиталларига ҳам тегишлидир.

Касаллик варақасини асосли берилиши ва давом қилиш Ногиронлик белигилаш учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши (ССВнинг 2000 йилдаги 66-сонли буйруғи, 15.08.2008йилдаги 363-сонли, йўриқномалар 872-сонли Низом ижроси. Барчамизга маълумки, инсонлар соғлиги ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги асосий ўринга эга бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида меъёрий-ҳуқуқий негизларни такомиллаштириш мақсадида «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги, «Алкоголизм, наркомания ёки токсикоманияга чалинган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Сирдарё вилояти соғликни сақлаш тизимида таҳлилий натижалар олиб борилганда тиббиётнинг айрим йўналишларида илмий даражали мутахассис олимлар кўпайганлигини кўрган бўлсак, онкология, нур диагностикаси, нур терапияси, вирусология йўналишларида эса илмий даражали малакали мутахассисларга эҳтиёж борлиги аниқланган.

Менга  касаллигим тоифаси бўйича ногиронлик белгиланиши  қонунда кўрсатилган бўлишига қарамай, Сардоба тумани ТМЭК  мутахассислари мурожаатимни рад этишди.

Сиздан аризамда кўрсатилган важларни атрофлича  урганиб чиқиб, Сирдарё вилояти ССБ, шунингдек, мазкур вилоят ТМЭК инспекцияси  мутахассисларига менга касаллигим бўйича тўғри ташҳис қўйиб, ногиронлик гуруҳи белгилашда, ҳамда  белгиланган тартибда бепул дори воситалари ажртатилишда  раҳбарий тавсия беришингизни илтимос қиламан.

Каримова Дилрабо.

 2014 й. Январ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares