ХАЛҚ БАНКИ ПЛАСТИКНИ ПУЛ ҚИЛИБ БЕРАДИ!

ХАЛҚ БАНКИ ПЛАСТИКНИ ПУЛ ҚИЛИБ БЕРАДИЎзбекистон  Республикаси Марказий Банки бошқарув раисига

100001.Тошкент  ш.Ўзбекистон кўчаси, 6-уй.

                                            Сирдарё тумани, Малек хўжалиги, Ҳамза участкасида яшовчи

                                               Мирзакаримов Умиджон Вагаповичдан 

 Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 2013 йил 26-август, 04-сентябр санасида  ДТ  “Халқ  банки”  Сирдарё тумани филиали кредит бўлими ходимаси Ўтбосарова Наргиза акам Собир Мирзакаримовга тегишли бўлган пластик карточкага туширилган 58 000 000 сўмлик кредит маблағини нақдлаштириб бериш шарти билан олиб, шу банкнинг ўзида кредит маблағимни  бошқа мақсадларга чиқариб юбориб, ҳалигача  мени алдаб юрибди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги 29.03.2000 йилда Адлия вазирлигида 906-сон билан рўйхатга олинган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банки кредит сиёсатининг “Асосий йўналишлари” талабларига қатъий равишда амал қилимасдан, филиал бошқарувчисининг ўринбосари-кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи томонидан филиалнинг пластик карточкалар билан ҳисоб китоблар бўлимида ўзгаларга тегишли пластиклар пули юклаб олинган.

Маълумингизким, Ипотека кредитларини ажратиш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сонли “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”, “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) ҳамда “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) асосида амалга оширилади ва тартибга солинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш мақсадларида қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида берилиши белгиланган.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда  мустақиллиги белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-бандига мувофиқ, банк активлари, шу жумладан, кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киришини маълум қиламиз.

Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга қаратилган республика Президентининг 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сон қарорида зикр этилишича, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 10 фоиз пасайтирилган ставка бўйича даромад солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлайдилар. «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори талаблари бузилган.

Пластик  карточка ўзида ҳисоб варақ ҳақидаги  муайян маълумотни сақлайди ва фақат эгасининг ҳисоб варағидаги пул маблағларидан фойдаланиш воситаси бўлиб хизмат қилади. У тўлов воситаси эмас, балки тўловни амалга ошириш воситасидир. Юкоридигилардан келиб чикиб, ДТ “Халқ банки” Сирдарё тумани  филиалидаги  Пластик карточкалар  бўйича  2012 йил 1 январдан 2013 йил 1 октябргача амалга оширилган муомалалари юзасидан ўтказилган ҳужжатли текшириш далолатномаси билан танишиб чиқиб, тузилган далолатномада кўрсатилган ҳолатлар бўйича молиявий тафтиш ўтказилишини сўрайман.

Мирзакаримов  Умиджон

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares