Корақалпоғистон автоном Республикаси
Устюрт
Тошкент вилояти, Қўйи Чирчиқ тумани, «Пахтачи»
МФЙ, Жамғирчи қишлоғида яшовчи фуқаро
Алижонова А.дан
Тел: +998935544002
ШИКОЯТ АРИЗАСИ
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир.
Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди айблов ҳажми, жиноятини содир этишда маҳкумнинг айби ёки ижрочилик шакли, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги биринчи босқич судининг хулосаларини нотўғри деб топиб, шу муносабат билан ҳукмга ўзгартириш киритишини сўрайман.
Кассация ва назорат инстанцияси судлари ЖИБ Тошкент вилояти судининг ҳукм чиқариш пайтида жазо тайинлашнинг умумий қоидаларга риоя қилмаганлигини, тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсиятига номутаносиблигини, танланган жазо чораси тўғрисидаги хулоса ва жазо тайинлашда инобатга олинган муаян иш ҳолатларини ҳукумда баён этиш тартибини белгиловчи Жиноят-процессуал қонунни меъёрларига амал қилинмаганлигини синчиклаб текширишлари зарур.
Юқори судлар биринчи босқич суди томонидан жазо тайинлаш масаласида йўл қўйилган хато ва қонун бузишларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этишлари, шунингдек уларнинг такрорланмаслигини таъминловчи чоралари кўришларини талаб қиламан. (Мазкур бандга, Ўзб.Рес. Олий Суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги 10-сонли қарорига асосан ўзгаришлар киритилган).
Юқорида баён этилганларни ва суд ҳукми Ўз.Респ. ЖПКнинг 484-моддасининг 1-қисми 1-банди, яъни «суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги», 2- банди «ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги» кўрсатиб ўтилган талаблар доирасини инобатга олмасдан чиқарилганлигини ва Ўз.Респ.ЖКнинг 97- мазкур моддаси билан жиноят иши нотўғри қўзғатилганлиги учун, жиноят ишини кассация инстанциясида атрофлича кўриб чиқиб, ўғлимга нисбатан жазо тайинлашда адолат ва инсонпарварлик принипларига риоя қилинишини сўрайман.
ЖИБ Тошкент вилояти судининг судьяси раислик этувчи судья И.Х.Маманов томонидан чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ҳукмини қўйидаги асосларга кўра адолатсиз ҳукм деб ҳисоблайман:
1987 йилда туғилган, миллати қозоқ, маълумоти олий бўлган ўғлим Алижонов Жамбул Алтынхаджаевич, 2013 йил 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан содир этилган жиноятда (Найманов Жамбул бўлиши мумкин) алоқадор ва гумондор сифатида, Қўйичирчик тумани ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Турғунбоев Одилжон Тожиқулович, ҳамда шу туман ИИБ таъминот бўлими милиционер ҳайдовчиси Кранов Саид Бахтиёровичлар биргаликда (Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сирғали-1, даҳаси 12-уй, 3-хонадонда ижарада вақтинча яшовчи манзилига) боришиб қўлга олишган.
Дастлабки қўлга олиш тадбирида қатнашган милиция ходимлари унга нисбатан куч ишлатиб, уни ғайритабиий қийноқларга солиб, билак, бармоқ соҳаларини кесишиб, жиноят қуроли бўлган пичоқлар дастасини мажбуран ушлатиб, гуёки жиноят қуроли бўлган пичоқ учи қайрилиб қолганлиги учун уйидан бошқа ошхона пичоғини олиб келиб жабрланувчиларга такроран ҳамла қилганини тан олишини талаб қилишиб, бармоқ изларини олишга муваффақ бўлишган, шунингдек жиноятни тезроқ очиш ва ўз жавобгарликларини енгиллаштириш учун сохта кўрсатма олишгани, лекин ўғлим марҳум А.Кенжабаев, марҳума К.Кенжабаевани ўлдирмагани, ҳамда жабрланувчи Г.Кенжабаевани ўлдиришга суиқасд қилмагани, бир вақтнинг ўзида шунча инсонни жонига қасд қилишга жисмоний кучи етмаслигини айтиб ёлворса ҳам унга босим ўтказилиб, уриб дабдаласини чиқаришиб, ўзини қонига белаб ташлашгани, аслида Қўйичирчиқ туманида наркомания авж олгани, бу каби мудҳиш жиноятлар кўпайиб кетганлиги, жиноят излари топилмаётгани сабабли, тергов органи томонидан унга нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказиш йўли билан барча айблар бўйнига қўйилган.
Милиция ходимлари бу жиноятни осон йўл билан очиш ва зудлик билан ёпиш чорасини кўриш мақсадида, 2013 йил 11 июль куни менинг уйимга УЯ 641 –сонли тергов ҳибсхонасида воситачилик билан шуғулланадиган корейц миллатига мансуб, Даниэл деб ўзини таништирган лахмач-қулоқни юборишган экан.
У келиб “Ўғлингиз Жамбул турманинг 1-овулида, подвалида қийноқларга солиниб, бўйраги ишдан чиқарилган, ҳозирги кунда қон пешоб қилмоқда, унга биринчи тиббий ёрдам учун 100 АҚШ долари, янги бўйрак қўйиш учун 140 000 сўм керак бўлади, топиб берсангиз каналлар топиб ўғлингизга ёрдам қиламан, аслида бу ишни ўғлингиз қилмаган. Солдатскийда яшайдиган Ашок, Нурбой ва яна бир наркоман қилган» деб айтди.
Шу йигитга (асли исми Володя) 100 АҚШ доллари ва 140 000 сўм бериб юбордим.
Бу пулларни у Тошкент турмасининг мулозимларига олиб бориб берибди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси терговчиси жаноб Ш.Исанов ўғлимни жазо стулига ўтқазиб, сохта кўрсатмаларга имзо қўйдирган.
Чов соҳасига зарбали тепки беришиб, «айбига иқрорлик»ни талаб қилишган. “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг адолатлилиги” юзасидан гумоним бор.
Жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далилларнинг бутлиги учун жиноят иши иш юритувида бўлган шахс, судда эса — иш бўйича раислик этувчи ёки суд раиси жавобгар ҳисобланади.
Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.
Муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширилган ашёвий далил ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун мазкур муассаса ёки ташкилотнинг раҳбари жавобгар ҳисобланади, бу ҳақда унга маълум қилиниб, тилхат олинади.
Шунинг учун сиздан ўғлимга нисбатан оқлов ҳукми чиқунга қадар “Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан тергов органида сақланаётган жиноятга оид ашёвий далиллар сақланишини таъминлашда амалий чора кўришингизни сўрайман.
Минг афсуски, «Гумон қилинувчини ушлаш» институтининг номукаммаллиги аксарият ҳолларда жиддий қонунбузилишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
«Гумон қилинувчини ушлаш» деганда амалиётчилар кўпинча унинг Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси асосида баённома ёзиб, вақтинча ушлаб туриш изоляторига киритилишини назарда тутади.
Айнан шу вақт 72 соатлик муддатнинг бошланиши ҳисобланади. Лекин баённома шахс ички ишлар идораларига келтирилгандан кейин бир кун ўтиб ёзиладими, икки кун ўтибми, афсуски, бу ҳолат назардан четда қолмоқда.
Шу билан бирга, шахсни тахминларга кўра ёки фақатгина тезкор маълумотлар асосида ушлаб, хуқуқ-тартибот идораларига келтириш амалиётига ҳам чек қўйиш лозим.
Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасида кўзда тутилган асослар мавжуд бўлмас экан, бирорта шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб, хуқуқ-тартибот идорасига келтирилиши мумкин эмас. Ана шундай ҳолатларга қонуннинг қўпол бузилиши сифатида қарашимиз лозим.ҳ
2013йил сентябр ойининг 06кунида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида, раислик этувчи судья И.Х.Маманов томонидан ўқилган ҳукмда ўғлим Жамбул Алижановга нисбатан Ўз.Респ. ЖКнинг 97-моддаси, 2-қисмининг «а, г, ж, и, р,» бандлари, 25, 97-моддаси 2-цисмининг «а, г, ж, и, р,» бандлари, 164-модаси 3-қисмининг «в,г» бандлари ва 219-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Қонунга зид равишда олинган барча далиллар юридик кучга эга бўлмасдан ҳукмга асос қилиб олиниши мумкин эмаслиги судларга тушунтирилсин.
Қонунга зид равишда олинган далилларга тергов олиб боришнинг ноқонуний, руҳий ва жисмоний куч ишлатиш усулларини кўллаб олинган далиллар, шунингдек жиноят-процессуал қонун бошқа нормаларининг бузилиши (масалан, ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши) натижасида олинган далиллар киради.
Далил қонунга зид равишда олинган деб топилган тақдирда, суд ишдаги далиллар йиғиндисидан уни чиқариш тўғрисидаги ўзининг қарорини, қонуннинг бузилиши нимадан иборат эканлигини кўрсатган ҳолда, асослантириши лозим.
Далилни қонунга зид равишда олинган деб баҳолашда суд далилнинг ҳаққонийлиги ва холислиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳа, агар уни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигидан келиб чиқиши керак.
Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги сабабли улар далил сифатида танилмаганлиги ёки қўйилган айбловда судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади.
Мен Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатидан талаб қиламан:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра, ўғлимни ушлаган милиция ходимлари, ҳамда 1-сон тергов хибсхонасида унга руҳий ва жисмоний азоб берган тергов органи ходимлари ва лахмачлар жавобгарликка тортилиб, судланувчининг ҳаёти ва соғлиги кафолатланиши, суғурта қилинши мақсадга мувофиқ бўлсада, уларга ҳеч қандай интизомий чора кўрилмаган.
Айбланувчи шахснинг ҳимоя ҳуқуқи жиноят-судлов ишларини юритишда асос қилиб олинувчи принциплардан бири бўлиб, иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли қарор қабул қилинишини кафолатлайди.
Шундай экан сиздан шикоят аризамда кўрсатилган важлар бўйича, ўз бурчини нопок равишда бузиб, ўғлимга тазйиқ ўтказиш йўли билан, 2013 йил 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси қотиллик содир этган, марҳум А.Кенжабаев, марҳума К.Кенжабаевани ўлдирган, ҳамда жабрланувчи Г.Кенжабаевани ўлдиришга суиқасд қилган ҳақиқий қотилларни топишда, аниқлашда сусткашликка йўл қўйган, шахси ҳали номаълум бўлган, жиноятлари очилмай қолган, ҳозирги кунда озодликда юрган шахсларни, яъни уюшган гуруҳнинг айбини буйнига олишга мажбур қилган милиция ходимлари устидан хизмат текшируви олиб боришингизни, терговни қайтадан олиб борлишида адолат ва инсонпарварлик принципларига риоя этилишини назоратга олишингизни сўрайман.
Судлар томонидан Жиноят-процессуал қонунлари асосан тўғри қўлланилаётган бўлса-да, айрим ҳолларда қонунларни татбиқ этишда чалкашликка йўл қўйилаётганлиги натижасида қонун талабларига мос келмайдиган ҳукмлар чиқарилмоқда.
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш суд хатоларини бартараф этиш орқали одил судлов самарадорлигини оширишнинг кафолати эканлигига судларнинг эътибори қаратилиши лозим.
Жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган ҳимояланиш ҳуқуқи процесс иштирокчиларининг барчасига нисбатан иш юритишнинг ҳар қандай босқичида ҳам таъминланиши шартлигидан ҳамда судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши, тарафларнинг ўзаро тортишуви ва бошқа тамойилларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб, процесс иштирокчилари жиноят иши юзасидан берилган шикоят, билдирилган протест ва тўпланган ҳар қандай қўшимча ҳужжат билан танишишга ва ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидирлар.
Олий Суд раиси томонидан кассация инстанцияси эътиборига ишни судда кўришга асос бўлувчи шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки судланган (маҳкум), оқланган шахснинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, шикоят (протест) ёхуд уларнинг нусхалари судланган (маҳкум), оқланган шахсга тегишли тартибда тақдим этилиб, унинг эътирознома билдириш ҳуқуқи реал таъминлангандагина жиноят ишининг кассация ёки назорат тартибида кўрилишига йўл қўйилиши тушунтирилсин.
Жиноят-процессуал кодексининг 506 ва 516-моддаларига асосан, кассация ва назорат инстанция судлари суд мажлисига судланган (маҳкум), оқланган шахс, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида асослантирилган ажрим чиқариш масаласини иш ҳолатларидан ва процессуал қонунлар (Жиноят-процессуал кодексининг 46, 55 ва 479-моддалари) мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар.
Агар, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қонун бузилишларини бартараф этиш имконияти бўлса, кассация ва назорат инстанцияси судлари қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Жиноят-процессуал кодексининг 490-моддасининг 2-қисмида назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилиш, шунингдек, агар кейин суд қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юбориши белгиланган.
Мазкур қоида назорат инстанцияси судининг маҳкум (оқланган шахс)нинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатларда суд ажрими ва қарорларини ўзгартириш ваколатини (Жиноят-процессуал кодексининг 521-моддаси) истисно этмайди.
Суд ишни қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриш учун юбораётганида судланувчига қўйилган айбнинг исботланганлиги ёки у ёки бу далилнинг ишончлилиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, қилмишнинг у ёки бу жиноят қонуни билан квалификация қилиниши лозимлиги ва жазо чораси ҳақида олдиндан хулоса қилишга ҳақли эмас.
Ҳукмни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун судга юбораётиб, юқори босқич суди ўз қарорида қайси ҳолатлар ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўлганлигини ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши зарур.
Ҳукмни ёки ажримни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юбораётганда, юқори босқич суди, айнан қандай ҳолатлар тергов йўли билан қўшимча аниқланиши кераклигини, бундай ҳолатларни суд йўли билан аниқлаш имкони йўқлигини кўрсатиши, шунингдек, аввал қўлланилган эҳтиёт чорасининг мақсадга мувофиқлигини, уни ўзгартириш, масалан, гаров тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш имкониятлари бор ёки йўқлигини, албатта муҳокама қилиши шарт.
Кассация ва назорат инстанция суди Жиноят-процессуал кодексининг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратиш зарур бўлган, хусусий ажрим чиқаради.
Жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг Раёсатлари муайян ишни назорат тартибида кўриш чоғида, мазкур ишни кўришда иштирок этиши мумкин бўлмаган судьяларни ҳисобга олмаган ҳолда, қолган Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ҳам ваколатли ҳисобланади.
Илова: Санкция ажрими.




