Ўзбекистон: Бўз болаларни мачитга чиқармасликнинг йўли топилди….

мачитга

Ўзбекистонда Каримовдан тортиб раҳбарман деганининг  бари  жума номози куни мачитга қатнайдиган, саждага бош қўядиган йигитчаларни кўрса, негадир кўнгли озадиган бўлиб қолган.

Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг, гарчи мамлакат Конституциясида “динга эътиқод қилиш эркинлиги кафолатланган” бўлишига қарамасдан, мачитга борадиган барча кишилар “қора рўйхат”га олинган.

Бундай номозхонлар билан енг ичида “тарбиявий соат”лар олиб борилади.

Бироқ, Ҳукуматнинг ҳамлаларига қарамасдан, мачитга келаётган эътиқоди мустаҳкам кишиларнинг кети ўзилай демайди.

Айниқса, коллеж ва юқори синф ўқувчиларининг мачитга равона бўлиши Каримовчиларни ташвишга солган кўринади.

Тепадан Халқ таълими Вазирлигида, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказида ўтирганларга “мачитларга маржондек “тўкилиб кетган” болаларингни териб ол!” деган мазмунда кўрсатма берилди.

Лекинчи, Ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг ишбилармонлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Юқоридан қилинадиган бир имога маҳтал: “Бўл!” дейилдими, тамом, оқсаб турган ақилларига “оёқ битади-қўяди”!

Бу гал ҳам шундай бўлди: Вазирлик курсисидан ажралиб қолишни итамаган олиму фузололар “кашфиёт”чиликга берилиб кетишди.

Қарабсизки, олий ўқув юртининг талабаларидан тортиб коллеж ва лицей ўқувчиларигача ҳамма-ҳаммасининг бир кундаёқ мачитлардан оёқлари узиладиган бўлди.

Жамики ўқув даргоҳларидаги дарс жадвалларига ўзгартириш ва тузатишлар киритилди.

Гап шундаки, ўсмир йитгитларнинг жума номозига – ибодатга чиқишларини олдини олиш мақсадида барча ўқув  муассасаларида  айнан жума куни соат 12.30 дан то 13.30 га қадар мутахассислик фанлари бўйича бир парадан ёппасига  дарс соатлари киритилди.

Иккинчи предмет, иккинчи даражали бирорта бир фан бўлганидаям-ку, йигитчалар жума куни мачитга бориш илинжида қуённинг расмини чизишган бўлишарди-я!

Бироқ, айнан мутахассисликдан киритилган сабоқдан қочиб бўларканми!

Энг  қизиғи, айнан жума куни, айни пешин номози пайтида ҳар бир билим ўчоғида не сабабдан айнан мутахассисликка оид фан юзасидан дарс соатлари “тиқиштирилган”лиги сабабини, не ажабки, барча талаба-ю ўқувчиларнинг -йигитчаларидан тортиб, қизларигача жуд аяхши билишади: аллақачонлар англаб етишган. “Алдагани бола яхши!” деб бўларканми бугуннинг болаларини!

– Мен ҳечам тушунмайман. Курсдош йигитларимиз сигарет чекиб, ароқ ичиб, гиёҳванд моддалардан татиб кўриб, кўчада дайдиб юришганларидан кўра, ҳафтада бир бор ярим соатга бўлсаям мачитга –ибодатга боришганлари, руҳий покланганлари яхши эиасми? – дейди Ал-Хоразмиий даҳасида жойлашган академик лицей талаба қизларидан бири.

Йўқ, бўл-май-ди!

Негаки, Каримов ҳукуматини гиёҳванд моддага берилганлар ташвишга солмайди, асло. Негаки, гиёҳванд нари борса ўзини ўлдиради, ўз наслини куйдиради-да. Ҳукуматдагиларга нима?!

Каримовчиларни айнан мачитга борадиганлар таҳликага солади!

Чунки амалдаги ҳукуматни ёшларнинг нафақат дунёвий, балки диний билим олишлари ҳам қўрқувга солади. Ёшларнинг дунёқарашлари шаклланиб, кўзлари очилиб қолиши уларни ниҳоятда чўчитади!

Шу боис ҳам ҳукумат ёшларнинг билим олишига тиш-тирноғи билан монелик қилади. Суъний тўсиқлар қўяди: ҳатто электргадовур узиб қўяди!

Негаки, саводсиз оломонни қул қилиш, бошқариш осонроқ-да!

Ёшларнинг саводи чиқмаса, тили чиқмайди, болаларимизнинг тили чиқмаса, билингки, диктаторлик режимининг умри бардавом бўлади….

Орзигул ХУДОЁРОВА

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares