ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА:
Мен Боймуродова Рўзибибихон 1994 йил 10 мартда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилганман.
Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта-махсус. 2011 йилда II-курс талабаси эдим. Ўшанда хамюртимиз Бойқобилов Абдуқосим деган йигит билан танишиб, севишиб қолдик.
Учрашиб юрган давримизда онам мени беҳосдан у билан кўриб қолиб ушлаб олди.Шундай қилиб, совчи келди ва биз улар билан қуда-анда бўлдик.
Лекин афсуски тўй куни белгиланган кунни билган Бойқобилов Абдуқосим Россия Федерациясига бизнинг оиламизга билдирмасдан туйга ишлаб пул топаман деган баҳона билан кетиб колди.
Бу орада мен ҳомиладор бўлиб қолдим. Кута-кута 2012 йил 08-декабрда бола дунёга келди.
Унга Жарқўрғон тумани ФХДЁ бўлимида Боймуродов Азизбек Абдуқосимович деган от қўйдик ва 2013 йил январ ойининг 11-кунида 111-сон билан ISU серияли №0451623 рақам билан туғилганлик хақида гувохнома олдик ва расмийлаштирдик.
Тўй ҳам бўлмади.
Бешик тўйи қилиб халққа ош берайлик десак ҳам бунинг иложи йўқ, чунки боланинг отаси Росссияда атайлаб қочиб юрибди.
Оталикни белгилаш мақсадида агар судга мурожаат қилмагудек бўлсак ва оталикни белгилаш борасида чақарилган суднинг ҳал қилув қарори қўлимизда бўлмаса, алимент белгилаш ҳақида суд буйруғи чиқмаса, эртага Ўзбекистонга келган Бойқобилов Абдуқосим боладан тониши ҳам мумкин деган хавотирдамиз.
Шу сабаб оиламиз билан судга мурожаат қилиб, ишни қонунан ҳал қилишга қарор қилдик.
Алимент ундириш билан боғлиқ ишларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири жавобгарнинг суд мажлисига келишини таъминлашга алоҳида эътибор беришдир. Алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келиши умумий қоида бўйича мажбурий ҳисобланади.
Агар жавобгар суд узрсиз деб топилган сабаблар бўйича суд процессига келмаса, суд жавобгарни суд мажлисига келишини шарт деб топган ҳолларда, у мажбурий тартибда келтирилади ва унга энг кам иш ҳақининг беш баробаригача миқдорда жарима солинади (ФПКнинг 261-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига биноан ота-онадан болаларга ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
. Ўзбекистон Республикаси ФПКсининг 203-206-моддаларига биноан, ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисм-ларидан иборат. Айтиб ўтиш керакки, алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг баъзи қисмларининг мазмуни маълум хусусиятларга эгадир.Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарори чиқа-рилган вақт ва жой, ҳал қилув қарори чиқарган суднинг номи, судьянинг фамилияси (суд таркиби), суд мажлисининг котиби, тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар кўрсатилади.Ҳал қилув қароринг баён қисмида даъвогарнинг талаби, жавобгарнинг эътирозлари ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак.Ҳал қилув қароринг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, ишнинг ҳолатлари тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар, суд у ёки бу далилларни рад қилишда асосланган хулосалар, суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари қўрсатилмоғи лозим.
Хусусан, суд жавобгарга болани таъминлаши мажбуриятини юклатилишига асос бўлган фактларни, ёхуд бундай мажбуриятларни юклатишни истисно этувчи фактларни ва уларни тасдиқловчи далилларни кўрсатиши лозим. Ҳал қилув қарорида суд томонидан белгиланган миқдорда даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришга бўлган ҳуқуқини алоҳида асослантирилган бўлиши керак.
Жавобгар бошқа шаҳарда ёки туманда (Россияда) яшаса ва унинг судга келиши қийинроқ бўлса, у касаллиги ва бошқа узрли сабаблар билан процессда қатнаша олмаса, суд уни мажлисга келишдан озод қилиши мумкин. Аммо бундай ҳолда ишни кўрувчи суд жавобгардан ишнинг ҳолатлари ва қўзғатилган давонинг мазмуни юзасидан батафсил баённомага олиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонунларнинг татбиқ этилиши тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14-бандида, суд тақдим этилган далиллар мажмуи жавобгарнинг оталигини белгилаш учун етарли эмас, деган хулосага келса, ҳақиқатни аниқлаш ва хатоликка йўл қўймаслик мақсадида ўз ташаббуси билан ёхуд томонларнинг талаби асосида тегишли суд-тиббий ёки одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизалари ўтказиши мумкин. Шу билан бирга, тарафларнинг бир жойда истиқомат қилиши ва биргаликда хўжалик юритиши, ўзаро гамхўрлик қилиши ва биргаликда яшаш учун мол-мулклар харид қилганлик ҳолатларини тасдиқловчи етарли далиллар мавжуд бўлсада, боланинг отаси, айнан шу жавобгар эканлиги тўла ва сўзсиз тасдиқланганлиги ҳақида янглиш ва барвақт хулосага келишнинг олдини олиш борасида юқорида кўрсатилган далилларнинг қай даражада тўпланганлигидан қатъи назар, бу ҳолатлар жавобгарнинг суд тиббиёт ёки одам ДНКси суд биологик экспертизалари ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини рад этишга асос бўлаолмаслиги судларга тушунтирилган.
Агар у боладан тонса у холда, Мен даъвогар сифатида одам ДНКси бўйича суд биологик экспертизаси ўтказишни ва суд харажатлари учун кетадиган барча маблағни жавобгар тўлаши хакида ажрим чиқаришингизни талаб қиламан.
Шу билан бирга, мен суддан суднинг хал қилув қарори ёки тегишли буйруғи чиққан кун, ойдан бошлаб, жавобгардан менинг фойдамга ва ўғлим Боймуродов Азизбек Абдуқосимович таъминоти учун то у вояга етгунга қадар унинг иш хаққи ва бошқа даромадларининг 14 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро варақаси Жиззах вилояти, Зомин тумани Суд ижрочилари департаментига ижро этишлик учун юборилишини сўрайман.
Боймуродова Рўзибибихон




