ЎЗБЕКИСТОН: УЙ-ЖОЙ ШИРКАТЛАРИ АҲОЛИНИ ШИЛАДИ, ЛЕКИН… КЎПҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ТОМИДАН МУДОМ ЧАККИ ЎТАДИ….
Мирзачўл воҳасида барпо этилган Гулистон шахри, Сирдарё вилоятининг маркази ҳисобланади.
Мана неча йилдирким, Мирзачўл воҳасида кўп миллатли аҳоли аҳил-тотув яшаб, давлат ва жамият тараққиёти йўлида меҳнат қилиб келмоқда.
Шаҳарнинг кекса авлоди ҳатто Гулистондек жойда яшаётганлигидан фахрланишади.
«Турғун Ахмедов» маҳалласи, Қурувчилар кучаси, 10-уйда яшовчи биз фуқаролар 2013 йил июнь ойида шаҳар ҳокими номига мурожаат йўллаб, 10-уйнинг том қисмини ямаш, иссиқ ва совуқ сув тармоқларини ишга солиш, иситиш тизими ва канализацияни таъмирлаш, уй ҳандакидаги ифлос сувларни тортиб чиқариш, 10-уй ва унинг атрофида жойлашган бошқа кўп қаватли уйларда яшайдиган оилаларга, болаларга хизмат қиладиган стадионни, унинг ёнидан ўтадиган йўлакларни асфальтлаш, атрофни ободонлаштириш масаласида расман талабнома билан чиққан эдик.
Ширкатларни ташкил этишдан асосий мақсад кўп квартирали уйларда уй-жой фондини биргаликда бошқариш, ҳамда уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни таъминлаш ҳамда тартибга солиш ҳисобланади.
Ширкат олий органи эса ширкат аъзоларининг яъни ўша уйларда яшовчиларнинг умумий йигилиши ҳисобланади. Хонадон эгалари иштирокидаги умумий йигилиш бир йилда камида бир марта ўтказилиши лозим. Умумий йиғилишда асосан ўтган молиявий йил учун ишлар режаси даромад ва харажатлар сметаси ижроси ва келгуси йилда қилинадиган ишлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, ширкат аъзоларининг умумий харажатларга тўланадиган мажбурий бадаллари миқдори тасдиқланади.
Лекин Гулистон шахар хокимлиги август ойида бўлиб ўтган маҳалламиз йиғилишида ва «Бинокор» хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати том тепа қисмини сақич ва битум билан таъмирлаш учун 5 тонна қора сақич ва 200 дона қора қоғоз зарур бўлишини ва бу ишлар айнан 2013 йилда июн-июль ойларида, об-ҳаво қулай бўлган шароитда амалга оширилиши мумкинлиги хақида тушунтириш беришган эди.
Биз яшаётган уйимизнинг мулкдори бўлганлигимиз учун тоза ичимлик суви чиқариш учун етарли маблағ йиғдик.
Лекин сув чиқариш ишлари яна тўхтаб қолди.Уй хандагида халигача канализация сувлари туриб қолган. «Фуқаролар Соғлигини Сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасида назарда тутилган назорат амалга оширилмаяпти.
Бунинг учун вилоят ДСНЭМ маъсуллари жавобгарликни кучайтиришлари керак деб хисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар Махҳамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунтларини ободонларштириш ишларинии ташкил этиш қоидалари тасдиқланган. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасига биноан, уй-жой мулкдорлари ширкати – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой мулкдорларининг уйдан фойдаланиш, унинг сақланишини биргаликда бошқариш ва таъмирлаш, умумий фойдаланишдаги объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари, тартибини аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкнинг лозим даражадаги ҳолатини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бирлашмадир.
2006 йил 25 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмалари турар-жой биноларини капитал таъмирлаш ишлари бўйича бош буюртмачи, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари эса буюртмачи ҳисобланади.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг 30 фоизи миқдоридаги маблаглар депозит ҳисобварақларда жамланишини таъминлаш ва капитал таъмирлаш якунлангандан сўнг биноларни фойдаланиш учун қабул қилиб олиш ишларини ташкил этишга жавобгардирлар.
Биз кўп сонли 10-уйда яшовчи аҳолии давлат ишлари билан бандмиз, биз яшаётган кўп каватли уйда қариялар, Чернобыль ҳалокати иштирокчилари, ногиронликка чиққан касаллар, ёш болали оналар, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бор.
Биз уй мулкдори бўлган барча фуқароларни маблағ йиғиб бериш ишига жалб қила олмаймиз.Чунки уларнинг шароити буни кўтармайди.Шуларни инобатга олиб бизнинг мурожаатимизни инобатга олишингизни ва биз кўтарган масалани хал қилишда беғараз ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз деб имзо чекувчилар:
«Турғун Ахмедов» маҳалласи, Қурувчилар кучаси, 10-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар




