Эътиборингизга ушбуларни маълум қиламанким, мен Мамасолиев Анорбой 1999 йилдан буён Жиззах вилояти Зомин тумани худудида жойлашган «Ғолиб» СФУсидаги дала шийпонида яшаб, қоровуллик қилиб келаман.
Ушбу дала шийпони Зомин тумани хокими С.Субхонқуловнинг 2002 йил 14- декабрдаги 1232-сонли қарорига асосан «Ғолиб» қишлок хўжалиги коперативининг мулки деб тасдиқланган.
«Ғолиб» қишлок хўжалиги кооперативи билан «Зиё-А» фермер хўжалиги ўртасида 2003 йил 15- февралда тузилган 07-сонли олди-сотди шартномасига асосан дала шийпони «Зиё-А» фермер хўжалигига 3 000 000 сўмга сотилган. 2003 йил 26 февралдаги рақамсиз юк хатига кўра дала шийпонини ўз балансига олган.
«Зиё-А» фермер хўжалиги Зомин тумани хокимлиги билан тузилган шартномани бажара олмагани учун ер майдонини ҳокимлик заҳирасига қайтарган.
«Зиё-А» фермер хўжалиги аъзоларининг 2005 йил 15- февралдаги умумий йиғилиш қарорига кўра дала шийпони «Шерхон-Жавлон» фермер хўжалиги балансига ўтказилган.Зомин туманидаги АТБ «Тадбиркорбанк» ходими Мусурмонов Илҳомнинг турмуш ўртоғи номига 6 000 000 сўм миқдорида кредит расмийлаштириб, шунинг хисобига «Шерхон-Жавлон» фермер хўжалиги раиси Бўтаев Абдужаббор 2006 йилнинг кузида мазкур дала шийпонини унга 6 000 000 сўмга сотиб юборган.
Лекин аслида ушбу шийпон биноси «Деҳқон фойдаси» фермер хўжалиги контурида жойлашган бўлиб,судлашувчи тарафга даҳлсиздир.
Шундан кейин, Мамасолиев Анорбой 2007 йил июл ойида Зомин тумани хокимига яшаб келаётган дала шийпонини хусусий мулк қилиб бериш хақида ариза билан мурожаат қилган.Зомин тумани хокимининг
2007 йил 03 июлдаги 435-сонли қарорига кўра дала шийпони Мамасолиев Анорбойнинг мулки деб топилган.Шунга кўра, Зомин тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати дала шийпонини Мамасолиев Анорбойнинг номига рўйхатга кўйиб, 17.07.2007 йилда 41-сонли гувоҳнома берган. Лекин нимгадир туман хокими С.Субхонқулов ўзи чиқарган қарорга яна қарши чиқиб, орадан 20 кун ўтганидан кейин 2007 йил 24 июлда 460-сонли қарори билан 435-сонли қарорини бекор қилиб ташлаяпти.
Оқибатда фуқаро А.Мамасолиев уйсиз-бошпанасиз қолган. Шунингдек, юқоридаги фермер томонидан ойлик иш ҳақлари ҳам берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Хусусийлаштирилган уй-жой биноларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруфга олиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқаро эгаллаб турган уй-жой биносини хусусийлаштиришни рад этиш билан боғлиқ низо юзага келиши ҳисобга олиниб, бирор ташкилотга қарашли уй-жойга оид иш фақат суд томонидан даъво иши қоидаси бўйича ҳал этилиши керак.
Ҳозир бирор ташкилотга тааллуқлилик масаласи бўйича кўриб чиқилаётган низолар энг кўп учрайдиган ҳолат бўлиб, ушбу низо белгилари мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бўйича ишга тўғри келади. Шу боис, судда фуқаролик ишлари турлари ривожланиши ва ҳуқуқий муносабатлар кенгайиши билан қонун чиқарувчи бу тоифадаги низолар бўйича бирор ташкилотга қарашлиликнинг муқобил кўринишларини киритиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига биноан Зомин тумани хокимлиги бир ойлик муддат ичида жавоб йўллашини ва мен хокимиятнинг тегишли жавобига кўра ўз мулкимни суд тартибида химоя қилишимга шарт-шароит яратилишини сўрайман.
Мамасолиев Анорбой



