Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,Бахт шаҳри,
Тинчлик МФЙ. Ш.Рашидов кўчаси, 159-уйда
яшовчи фуқаро Фозилова Мукарамдан
И Л Т И М О С Н О М А
(08 12014-й.)
Турмуш ўртоғим Фозилов Ўктамжон Зарпуллаевич, 2010 йил 19-ноябрда Жиноят иши бўйича Сирдарё тумани судининг ҳукми билан, Ўзб.Респ.ЖКнинг 273-моддаси, 5-қисми билан айбланиб, жиноят иши бўйича далилий ашё сифатида қўлга олинган ва аниқланган 0,41 грамм ва 2,7 грамм «героин» гиёҳвандлик моддаси сотишда, истеъмол қилишда гумонланиб, Суд ҳайъати судланувчи турмуш ўртоғим Фозилов Ў.З.га ниcтбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг оилада ёлғиз боқувчи эканлигини, оиласида қари онаси ва вояга етмаган фарзандлари борлигини, ўзининг гиёҳвандликка мойиллик касаллигини, даволанишга ва шу йўл билан тузалиш йўлига ўтишга муҳтожлигини, айбининг енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жиноятнинг ижтимоий хавфсизлик даражаси, хусусияти ва сабабларини муҳокама қилиб, унинг муқаддам 2005 йил 07-декабрдаги ЖИБ Сирдарё вилоят судининг ҳукми билан Ўз.Респ.ЖКнинг 25-273-моддаси 5-қисми билан судланиб, Ўз.Респ.ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Жиноят кодексининг 57-моддасига мувофиқ қонунда назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиш фақат содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади, масалан маънавий зиённи йўқлиги ёки етказилган мулкий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, судланувчини ёҳуд унинг ота-онасини жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги, айбдорни оилада ягона боқувчи эканлиги, судланувчининг кексалиги, жабрланувчининг жиноятни содир этилишига сабабчи бўлган ғайриқонуний ҳаракатлари ва ш.у.
Бундай жазо белгилаш масаласи ҳар сафар муаян иш мазмунидан, айбдорнинг содир этилган ҳаракатидан кейинги ўзини тутишидан, унинг содир қилган жиноятга мунособатидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим ва бу хақдаги суд хулосаси ҳукмда асослантирилган ҳолда 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2005 йил 02-декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 13 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия актинии қўллаш тўғрисида»ги қарорининг 6-моддаси «а» банди тадбиқ этилиб, жазо муддатининг ўталмаган қисми учдан бир қисмига қисқартирилганлигини назарда тутиб, содир этган жинояти ўта оғир жиноятлар туркумига киришини амалда асослаб, Ўз.Респ.ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецедевист деб топишни мақсадга мувофиқ деб топди.
Амалдаги Жиноят кодекси 34-моддасининг 3-қисмига биноан, илгари ўта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан яна ўта оғир жиноят содир этилиши, ушбу шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишга асос бўлади деган хулосага келди ва суд хайъати Сирдарё вилоят наркология диспансерининг 2010 йил 04 октябрдаги №401-сонли хулосасига кўра турмуш ўртоғим Фозилов У.З. гиёҳвандлик касаллигига чалинганлиги ва у мажбурий даволанишга муҳтожлиги кўрсатилганлиги боис, Ўз.Респ.ЖКнинг 96-моддасига асосан, наркомания касаллигига қарши мажбурий даволанишни мақсадга мувофиқ деб топган ҳамда 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, жазони ўташ махсус тартибли колоннияларга белгиланган.
Жазо муддати 2010 йил 23 сентябрдан бошлаб хисобланган. Айбдорларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари зарур ҳолларда ҳам доим қўлланилмайди. Судлар томонидан жиноий жазо чораларини тайинлашда алоҳида ёндошув қоидасига риоя этмаслик ҳоллари илгаригидек давом этмоқда ва бу содир этилган қилмишнинг судланувчи томонида гиёхвандлик моддаси истеъмол килишга мойиллик даражасига етарли баҳо бермаслик оқибатида юзага келмоқда.
Лекин наркология касалхонасида мажбурий тартибда даволанганми ёки йўқ бу хақда бизда маълумот йўқ.
Сизга мурожаат қилишимдан мақсад турмуш ўртоғим махсус тартибли колоннияга ўтказилганидан кейин бир ярим йил давомида жигар церрози хасталиги билан оғриб, УЯ 6418 маҳкумларни даволаш муассасасида вақти-вақти билан даволаниб келмоқда.
Эримнинг айтишича, касаллик белги беришидан олдин айрим ҳолларда ўнг қовурға ости соҳасида нохуш сезги кузатилган.
Умумий ҳолсизлик, тана вазнининг йўқотилиши ва иштаҳанинг камайиши, ўнг қовурға ости соҳасида оғриқлар, сариқлик кейинроқ сезилган.
Жигарнинг бирламчи раки ўта яширин бўлиб, Жигарда ёлғон бўлакчаларнинг ҳосил бўлиши билан бириктирувчи тўқиманинг ўсиши кузатилади. Шунинг учун Симптом ва белгилар турлича бўлиши ёки кузатилмаслиги мумкин.Аввал гепатомегалия, касалликнинг кечки босқичларида эса жигар ўлчамлари кичиклашади ва жигар зичлашади, терида «томирли юлдузчалар», Дипютрен контрактураси, пальмар эритема, гинекомастия, тухумдонлар атрофияси, ноғора таёқчалари кўринишидаги бармоқлар, ксантелазмалар/ксантомалар, портал гипертензия, спленомегалия.
Жигар декомпенсациясида сариқлик, жигар энцефалопатияси, шишлар (гипоалбуминемия натижасида) ва лейкопения ривожланади.
Турмуш ўртоғим 1961 йилда туғилган.Муқаддам гиёхвандлик моддаси қабул қилган, Организмида алкоголли ичимликлар асорати ғам қолган.
Шунинг учун ҳам йиллар ўтиши билан бу касаллик ривожланиб онкологик ҳарактерга эга бўлиши мумкин. Жигар ичи ва ташқариси ўт йўллари эпителийсидан ривожланади. Барча жигар малигнизацияларининг 10%дан камини ташкил қилади. Касалликнинг ривожланиши 50-70 ёшга тўғри келади.
Жигар церрози хасталигига дучор бўлган турмуш ўртоғимни қамоқ жазосидан озод қилиш масаласига жиддий эътибор беришларингни сўрайман. Чунки бу хасталик билан у жазони тўлиқ ўтай олмаслиги ҳам мумкин.Чунки қонунда ўта хавфли рецидивистларни жиноий жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш бўйича қатор чеклашлар назарда тутилган, жумладан, ўта хавфли рецидив жиноят ЖК 56-моддаси биринчи қисмининг “н” бандига мувофиқ жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилса, ЖК 60-моддасига мувофиқ бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлашда алоҳида тартибни келтириб чиқаради.
ЖК 69-моддаси учинчи қисмига мувофиқ хавфли рецидив жиноятнинг содир этилиши жазони ижро этиш муддати ўтишини узса, жиноят қонуни 71-моддаси биринчи қисмига мувофиқ хавфли рецидив жиноятнинг мавжудлиги айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилишга монелик қилади.
Мазкур қонуннинг 72-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ эса шартли жазо белгилаш учун тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, рецидив жиноятнинг мавжудлиги Жиноят кодексининг 73-моддаси тўртинчи қисми “б” бандига кўра ўта хавфли рецидивистга нисбатан жазони ўташ муддатидан илгари шартли жазо қилишни қўллашни тақиқлайди.
Жиноят кодексининг 74-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ жазони енгилроги билан алмаштиришни қўллашни тақиқлайди. Шунингдек, ўта хавфли рецидив жиноятнинг мавжудлиги қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.Лекин маҳкумнинг оҳир касалликка дучор бўлиши уни келажакда жазо муддатини ўташ учун яроқсиз деб топишга сабаб бўлади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда (Жиноят кодекси 273-моддаси 1-қисми) уларни ҳар хил усулда тарқатиш (ўзгага бериш, ҳадя этиш, бошқа шахсга укол қилиш, алмаштириш, қарз ва қарзи эвазига бериш ҳамда сотиш ва ҳоказолар)ни тушуниш лозим.
Чунки гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш-ўтказишнинг бир усули деб ҳисобланиши керак.
Қайд этилган жиноятни квалификация қилишда биринчи навбатда ўтказилган (сотилган) гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар миқдоридан келиб чиқиш керак. Турмуш ўртоғимдан топилган далилий ашё сифатида қўлга олинган ва аниқланган 0,41 грамм ва 2,7 грамм «героин» гиёхвандлик моддаси ўзининг эхтиёжи учун сақланган бўлиши мумкинлигини суд инобатга олмаган.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сотиш (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми) уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланади ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат кўп миқдорда сотилсагина мазкур модданинг 5-қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда (Жиноят кодекси 273-моддаси 1-қисми) уларни ҳар хил усулда тарқатиш (ўзгага бериш, ҳадя этиш, бошқа шахсга укол қилиш, алмаштириш, қарз ва қарзи эвазига бериш ҳамда сотиш ва ҳоказолар)ни тушуниш лозим. Чунки гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш-ўтказишнинг бир усули деб ҳисобланиши керак.
Қайд этилган жиноятни квалификация қилишда биринчи навбатда ўтказилган (сотилган) гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар миқдоридан келиб чиқиш керак.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сотиш (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми) уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланади ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар «фақат кўп миқдорда» сотилсагина мазкур модданинг 5-қисми билан квалификация қилиниши лозим. (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг1996 йил 20 декабрь №37 сонли қарори)
Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳамда ҳозирда Тошкент шаҳрида жойлашган УЯ 64/18 даволаш муассасасида жигар церрози ташҳиси билан даволанаётган турмуш ўртоғим Фозилов Ўктамжон Зарпуллаевични актироват қилишнгизни ва озодликка чиқаришингизни сўрайман.
Чунки у оғир касаллика чалинган жамият учун хеч қандай хавфи қолмаган.
Илова: Хукм ва айблов хулосаси.
Деб фуқаро Фозилова Мукарам.




