Илгари айтганимдек, Учтепа тумани, Алхоразмий -31-даҳа, “Шаҳноза Ниҳол” уй-жой ширкатлар уюшмаси раҳбари Дилором опанинг “Сизни устма-уст икки кундирки икки нафар прокуратура ходими қидириб келди. Қўлларида паспорт нухсангиз ҳам бор? Қандай жиноят қилгансиз ўзи?” деган иддаосидан таъсирланиб, бугун, 13 январь куни “манзилсиз” прокурорларни қидириб кетим.
Қизиқ-да, ўзимнинг яшаш манзилим – Учтепа туманига қарашли Чилонзор -23-даҳада жойлашган уйимдан қидирмасдан, мени айнан Ал-Хоразмийга – Ҳаракат офисига ЖЕК раҳбарини етаклаб олиб, йўқлаб келадиган ва атрофдаги одамларни ҳуркитадиган сирли прокуратура ходимлари билан юзма-юз бўлиш ўзим учун ҳамм қизиқ ва ўта муҳим эди.
Очиғи, улардан ҳамма нарсани кутса бўлади.
Эрта-бир кун “Қочиб юрибди, яшириниб юрибди” деган тамға босмасликлари учун ҳам, бугун ўзим ҳуқуқ фаоли Шурат Рустамовнинг ҳамроҳлигида Учтепа туман прокуратурасига йўл олдим.
Прокуратура биносининг эшиги олдидаги “постовой” – милиция ходимига мақсадимни тушунтиргндим, у “Сизни ким қидираётганлигини ҳозир аниқлаймииз” деганча, паспортимни олиб, ичкарига равона бўлди.
5 дақиқа чамаси куттириб қўйиб, қайтиб чиқди-да, “Афтидан, Биздан сизни ҳеч ким қидирмаганга ўхшайди” деганча, паспортимни қўлимга тутқазди:
– Сиз яхшиси иккинчи қаватга кўтарилиб, чап томондаги охирги эшикка киринг, Фарҳодга учрашинг. Этимол, у сизга аниқлик киритиб берар, – деди.
Милиция ходими айганидек, зинадан кўтарилдим, чап қўлдаги эшикладан бирининг манглайи “Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Пўлатов Фарҳод Қахрамонович” деган сатрлар билан “қашқа” қилиб қўйилган эшикдан бош суқдим:
– Ассалому алайкум, менга Фарҳод ака керак эдилар, -дедим.
Хонанинг ўнг қўл томонида жойлашган столда икки нафар шахс билан суҳбатлашиб ўтирган фуқаро кийимидаги ходим менга қараб:
-Фарҳод акам йўғидилар-у, киринг, киринг, хизмат? Нима гап? – деди савол назари билан боқиб.
Мен Чилонзор -23-даҳада яшайман. Учтепа ҳудудида.
Мени 2 кундирки ўзини таништирмаган 2 нафар прокурор Ал-Хоразимийнинг 31- даҳасидаги ЖЕК раҳбарларидан суриштириб, менинг қарамоғимда бўлган ўша ҳудуддаги 4- уй, 19-хонадоннинг эшигини қоқиб юрганмиш. Қизиғи, мазкур прокурорлар ўз яшаш манзилимга суриштириб боришмаган. Орган ходимларининг ташрифидан маҳалла, ЖЕКдагилар бутунам безовта, ҳаловатлари бузилишган, тинчликларига путур етган. Улар мени қанақадир жиноятчи бўлса керак деган гумонда. Шу масалага аниқлик киритиш мақсадида номсиз номаълум прокуратура ходимларини қидириб юргандим, – дедим.
– Кимсиз? Қаерда ишлайсиз?
– Ҳеч бир ҳукумат идорасида ишламайман…
-Унда Сизни ким қидиради? Нимагаям қидиради?
– Буни билиш менгаям муҳим, шунга кегандим…
– Учтепа туман прокуратураси сизни қидирган эмас, кўнглингиз тўқ бўлсин. Балки Учтепа РОВДисидан суриштириб боришгандир? ИИБга учрашдингизми?
– Икки кундирки манзил-маконимга ўғри оралаб, ИИБдагиларга ишим тушиб қолган. Куни кеча улардан ҳам суриштирганман, хабарлари йўқ экан…
– Қизиқ-ку, Сизни сўраб борганлар айнан қайси идорадан эканлигини аниқ айтишмаган эканми? Унда Сиз бундай қилинг, Шаҳар покуратурасига боринг, балки ишингиз ўшалар биландир? Учтепа сиз билан қизиқмаганлиги аниқ, – деди прокуратура ходими.
Ҳафсалам пир бўлиб қайта пастга тушдим.
– Нима бўлди? Сизни қидирган кишиларни топдингизми? – қизиқсиниб сўради эшик олдида ўтирган милиция ходими.
Йў-ўўқ, дегандек бош чайқадим:
– Булар ҳам билишмаскан. Топа олмадим. Афтидан, мени Учтепа прокуратураси суриштирмаган кўринади. Тепадаги ходимлар Шаҳар прокуратурасига боринг, балки улар билишар, дейишди… – жавоб қилдим норози оҳангда…
– Сиз ҳам қизиқ эканиз, опа. Нима кўп – прокуратура кўп. Прокуратура ходимидан кўпи борми? Қай ишикдан қачонгача қидираиз? Кимни қидираётганингизни ўзингиз ҳам билмайсиз-ку? Прокурорлар билан ўйин қилиб бўларканми? Мабодо, ростанам Сиз уларга керак бўлсангиз, Ўзбекитоннинг исталган нуқтасидан икки дақиқада топиб, тутиб келишади. Озодликдамисиз, демак, ҳали буларга керак эмассиз. Боравермайсизми? Зарур бўлса, ўзлари яна сўраб боришади…., – ҳазиломуз деди милиция ходими.
– Рустамов, Учтепа мени сўраб бормаган экан. Шаҳарга “направление” беришди… Нима қилдик? – дедим менга ҳамроҳлик қилаётган Шуҳрат акага қарата.
– Бекор гап. Ҳар бир фуқаро билан ўз ҳудудидаги қонун идораси шуғулланади одатда… Сиз келдингиз – қарзингиздан қутилдингиз, бўлди. Энди навбат уларники…Афтидан сизни ё МХХдан сўраб боришган ва ё “ прокуратураданмиз” деб бирорта фирибгарлар қадам ранжида қилишган…, – тахминлади Рустамов…
Шудай қилиб бугун Учтепа туман прокуратурасида амалга оширилган изқуварлик самара бермади.
Ал-Хоразмийда – офисимиз жойлашган 31- даҳадаги ЖЕК раҳбарининг “лабидан учуқ тоширган” номаълум прокурорларни топиш бахтидан бебаҳра қолдик.
Бироқ бу – шу билан ҳаммаси тугади – тамом дегани эмас.
Очиғи, улар мисоли қовоқарилар. Ўзбекнинг эрксевар, элсевар фарзандлари эса қавоқарилар уясига чўп солиб, тинчини бузганлар….
Ҳойнаҳой, энди қовоқарилар элнинг гул болалари болини сўриб олмагунча тинчишмаса керак-ов….
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси




