ЖИЗЗАХ КОЛЛЕЖЛАРИДА НОРОЗИЛИК:

таълим тизимида                                              Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

                                              махсус таълим вазирлигига

                                                            

                                              Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

                                               Тафтиш бошқармасига

              

                                                Жиззах вилояти, Зомин тумани,               

                                                «Ок тепа» махалласи, Хамза кўчасида яшовчи

                                                Рустамова Н.дан

                                          

                                А   Р   И   З   А

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен 2002 йилдан буён Зомин туманида жойлашган «Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш» касб-ҳунар коллежида кимё фани лаборанти вазифасида фаолият кўрсатиб келар эдим.

2013 йил Жиззах вилояти молия бошқармаси томонидан жўнатилган хатда, кимё хонасида кимёвий препаратлар йўқлиги ва муддати ўтиб кетган моддалар билан дарс ўтилаётгани аникланиб, акт қилиниб, бундан кейин кимёвий ашё берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилиб, 1 та лаборант штати қисқартирилгани маълум қилинди.

Жорий йилнинг 26-июн кунида коллеж директори мени ҳузурига чақириб, ишдан бўшаш ҳақидаги тайёр аризага имзо чекишимни талаб қилди.

Мен ишсиз қолишдан қўркиб, имзо чекмадим.

Чунки, 5-6 июль кунлари навбатдаги ёзги таътилга чиқишни сўраб ариза ёзган эдим.

Негаки, коллежда бу соҳада тажрибали кадрлар етишмайди.

Ҳозирги шароитдаги  таълим мажмуини, кадрлар тайёрлаш  кўп даражали тизимини ривожлантириш, бу борада янги концепцияни руёбга чиқаришга, иқтисодиётда  зарур силжишларни амалга  оширишга, жумладан, асосий ишлаб чиқарувчи куч – инсоннинг  иқтисодиётдаги  ва ижтимоий соҳалардаги  ўзгаришларга  доимий мослашувини  таъминлашга имкон беради.

Айниқса, бу ислоҳатларнинг натижалари бевосита таълим тизимида тайёрланаётган мутахассис кадрларнинг салоҳиятига боғлиқдир.

Шу боис мустакиллиқнинг дастлабки кунларидан бошлаб сифатли кадрлар тайёрлашга асосланган ва жаҳондаги илғор давлатлар таълими тараққиёти тажрибаларига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш  тизимини яратиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан  бирига айланди.

Республикамизда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» юртимиз таълим амалиётида  тўплаган амалий тажрибалар ва ривожланган мамлакатлар ютуқларига таянган ҳолда ишлаб чиқилди.

Лекин биргина бизнинг коллежда кимёвий препаратлар етишмовчилигини важ қилиб кўрсатиб тайёр кадрларни ишдан бўшатиб юборишни қандай тушуниш мумкин?

Масалан: коллеж директории Алибеков Маҳмуд ва маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Маматқулов Раҳмонқул Хўжумович томонидан берилган топшириққа кўра талабалар ва гуруҳ рахбарларига 2013 йил коллежнинг 36 та гуруҳи талабаларининг ҳар биридан обуна учун 10 000 сўмдан йиғилди ва жами сўмма гуруҳга нисбатан 255 000 сўмни ташкил қилди.

Лекин 2013 йил январ ойидан бошлаб 2013 йил июн ойига қадар талабалар газета ёки журнал билан умуман таъминланмади.

Энди ўзингиз мушоҳада қилиб кўринг, коллежда 1.176 нафар талаба бўлса, жами йиғилиган сўмма қанчани ташкил этади?

2012 йилда коллеж «келажак бунёдкори» газетасига обуна қилинар эди.

Ҳозир шу ҳам йўқ.

Педагоглар маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Маматқулов Рахмонқул Хўжумовичдан газета нашрлари ҳақида талаб қилишганда у «бу масалани бошқарма ҳал қилади» дейишдан нарига ўтмади.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Конуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” миллий таълим тараққиёти ва миллий кадрлар тайёрлаш тизими истиқболларини белгиловчи ҳужжат сифатида таълим хизматлари ва мехнати бозорларини шакллантириш ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими учун сарфланаётган бюджет маблағларидан  фойдаланишнинг самарадорлигини оширишнинг янги усулларини излаш зарурлиги вазифасини қўйди.

Лекин Зомин тумани марказидаги энг обрули коллежда обуна масаласи, лабаротория ашёвий таъминоти бузилган шароитда коллеж раҳбарларидан яна нимани кутиш мумкин?

«Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш» касб-ҳунар коллежи кимё фани

лаборанти  –                           Н. РУСТАМОВ.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares