Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,
«Янги ҳаёт» Ширкатлар уюшмасида яшовчи
II – гуруҳ ногирони, Афғон уруши қатнашчиси
Бутунбоев Сиддиқ Бутунбоевичдан
М У Р О Ж А А А Т Н О М А
Ҳурматли, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ раҳбарияти!
Мен Бутунбоев Сиддиқ Бутунбоевич 1962 йилда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида туғилганман.
Оилалиман.
Собиқ Иттифоқ даврида Афғонистон Республикасида урушда бўлиб, II-гуруҳ ногирони бўлиб қайтганман.
Соғлигим яхши эмас. Лекин шунга қарамасдан оила, маҳалла, жамият учун қўлан келганича хизмат қилмоқдамиз.
Сизга яхши маълумки, давлатимиз олиб бораётган гуманитар сиёсат биз Афғон жангчиларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.
Кўп сафдошларимиз оламдан утиб кетишди.
Колганлари ҳам ногирон. Уруш асорати ҳалигача баданимизда муздек қадалиб турибди.
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий асосини ташкил этади.
Қолаверса «ЎзДЭУАВТО» (собиқ номи ) «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ қўшма корхонаси енгил автомобилларини ишлаб чиқаришга, сотишга ва уларга сервис хизмати кўрсатишни ташкил этишга комплекс ёндашишни таъминлаш, фуқароларнинг уларни сотиб олишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қатор қарорлар қабул қилди.
Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида ООО «Сирдарё Автотеххизмат» дирекцияси ва унинг деллерлари аҳолига автомабиль воситаларини етказиб беришда сидқидилдан хизмат қилишмоқда.
Ватан уруши ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасининг «а» бандида ва 28-моддасининг «а» – «в» бандларида назарда тутилган шартлар ва нормаларга кўра пенсия билан таъминланишга ҳақли уруш ногиронлари ҳисобланадилар.
Шуларни инобатга олиб, менинг ногиронлигим ва бошка шартли имтиёзларим борлигини назарда тутиб, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ да ищлаб чикарилаётган «НЕКСИЯ» SONS русумли 1 дона автомашинани ОАТБ «АСАКАБАНК»нинг Сирдарё вилояти филиали билан пул тўлаб, сизлар билан шартнома тузганимдан кейин навбатсиз равишда етказиб беришда амалий ёрдам беришларингни сўраб мурожаат қилмоқдаман.
Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон республикасининг миллий валютаси сўмни ҳорижий валютага алмаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2011 йил 17 январда 2183-сон билан руйхатга олинган «Айирбошлаш шаҳобчалари» тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу Низом талабларига кўра ҳар бир фуқро ўзига тегишли бўлган паспорт ва ўз маблағлари доирасида ўрнатилган тартибда ҳорижий валюта сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, фуқроларга чет эл валютасини сотиш ва сотиб олишда алоҳида имтиёзлар белгилаб қўйилмаганлиги ҳамда, валюта айирбошлаш шаҳобчалари орқали амалга ошириладиган барча амалиётлар умумий тарзда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.
Мен агар долар сотиб ололмасам ўзимнинг оилавий жамғармам ва етмаганига қариндош уруғлардан қарз олиб, ОАТБ «АСАКАБАНК»нинг Сирдарё вилояти филиали кассассига топширсам бўадими?
Агар шундай маъқул келса, ўзбек сўмида тўлаб шартнома қилар эдим.
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида кафолатланган ҳуқуқларини давлат органлари, муассасалари фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартибини, мурожаатлар бўйича давлат органлари раҳбарлари, масъул ходимлари ҳамда мурожаат қилувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати ва тартибларини, мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш ва мурожаатларни тегишли органлар раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш тартибларига оғишмай амал қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ва қарор топишига ҳамда жамият ривожланишига замин ҳисобланади.
Илова: 1.Мудофаа Вазирлиги тибббий муассасалари ҳужжатлари
Бутанбоев Сиддиқ Бутунбоевич
05 январ 2 014 йил.




