Тарқатилаётган маълумотларнинг, Президент маърузаларининг барчасида асосий бюжет маблағлари халқ таълими ва сошлиқни сақлаш тизимига йўналтираётганлиги ҳақида аюҳоннос солинади.
Аслида эса бугун мактабларнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.
Электр энергияси йўқ. Газ йўқ.
Болалар ёзи билан баклашга тўплаб унга кўмирнинг қўқинини солиб, сув қўйиб қотириб, қиўда эса қўлбола “ёқилғи”ларини синф хонасидаги печкада ёқиб кун кўришяпти.
Синф хоналар, боғча хоналари исимайди.
Иссиқ чой ичмаган, совуқдан дийдираган боланинг кўнглига ўқиш сиғиши амримаҳол.
Эртароқ уйига кетиб, сандалга кириб ётишни ўйлайди.
Уларга электрон дарсликлар, компьтер бегона.
Электр энергияси 2-3 кунлаб ўчганидан бу ускуналардан фойдаланишнинг умуман имконияти йўқ.
Раҳбарларнинг тилига қулф осилган.
Уларнинг ҳаммаси ҳокимлардан, унинг атрфидаги ўзича ақиллик мулозимларидан ҳайиқади.
Чунки салгина бошини кўтарса лавозим столидан учиб кетади.
Бош вазирнинг селекторлари тинмайди. аммо, натижа эса ҳамон ўша-ўша: Газ йўқ, свет йўқ. Совуқ синфхоналар, қўл темаган компьютерлар…
Насиба МАЪМУР қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



