ЎЗБЕКИCТОН: ОДИЛ СУД ЭРНИ БИТТА БОЛА БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛДИРДИ…

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА:

  КЎЧАДА ҚОЛДИРДИ…

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен собиқ турмуш ўртоғим  Мавжуда Жабборова билан 2005 йил 14 -июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганман.

Ўзаро турмушимиздан икки нафар, яъни 2001 йил 15 январда туғилган Бегимов Шаҳзод Бахтиёр ўғли, 2007 йил 17 август куни туғилган Бегимова Чарос Бахтиёр қизи дунёга келган.

Менга тегишли бўлган ва никоҳдалигимизда биргаликда топган мол-мулкимизга битта ўзи эгалик килиш ва уни ўзлаштириш, ҳамда ҳоҳлаганича тасарруф этиш мақсадида собиқ хотиним Жабборова Мавжуда Мустафоқуловна уй-жой, ер кадастр ҳужжатларини Сирдарё тумани 3-сонли давлат нотариуси Исломова Б.Т. билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 134-моддасига зид равишда, ҳали қурилиши битмаган, Сирдарё шаҳар, «4-Пахтакор» маҳалласи ҳудудида жойлашган қурулиши тугалланмаган турар жойни, Сирдарё тумани 1-сонли давлат нотариусининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари билан 2012 йил 14-июль куни берилган реестр рақами №4699-сонли ишончномага асосан, қизим Бегимова Маҳлиё номига олди-сотди шартномасини расмийлаштириб, ўзи ҳорижий давлатга қочиш пайида юрибди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди  раиси М.М.Юлдашев, хотиним Жабборова Мавжуданинг никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини бир томонлама ҳал этиб, фақат унинг даъвосини қаноатлантириб, 2013 йил 7-январ куни никоҳни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарор чиқарган.

Суд қонуний никоҳимиздан икки нафар  вояга етмаган фарзандимиз борлигини умуман инобатга олмади ва бир нафар фарзандимизни, яъни 2001 йил 15 январ куни туғилган Бегимов Шаҳзодни менинг тарбиямда қолиши ҳақидаги матнни қарорга киргизиб қўйиш билан қаноатланди холос.

Никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқариладиган суднинг ҳал қилув қарори катта ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, эр ва хотин учун ниҳоятда жиддий оқибатлар туғдиради, уларнинг келгусидаги ҳаёти ва турмушларини қандай бўлишлиги тўғрисида чуқур ўйлашга, мулоҳаза қилишга мажбур қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди юқорида келтирилган Пленум қарорида никоҳдан ажратиш бўйича чиқариладиган суд қарорида ҳам ўзининг процессуал хусусиятлари билан ажралиб туриши кўрсатиб ўтилган.

Бу туркумдаги ишлар бўйича қабул қилинадиган суд қарорлари шахснинг субъектив ҳуқуқи билан боғлиқ бўлса-да, муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Қарорнинг мазмуни унинг процессуал хусусияти билан боғлиқ.

Шу туфайли Олий суд Пленум қарорида бундай туркумдаги ишлар юзасидан қабул қилинадиган ҳал қилув қарорларини чиқаришда унинг мазмунига эътибор бериш лозимлиги ҳақида судларга раҳбарий тушунтиришлар берилган бўлиб, айниқса, унинг қисмларига эътибор бериш кўрсатиб ўтилган.

Бунга кўра, ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларнинг сабаблари суднинг оилани сақлаш имконияти борлиги ёхуд уни батамом барбод бўлганлиги ҳақидаги хулосага келиши учун асос бўлган далиллар, суднинг у ёки бу далилларни инобатга олмаслиги учун асос қилиб олган важлари,[1] суд қўллаган қонунлар кўрсатилиши қайд қилиб ўтилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди 2012 йил декабр ойининг 20- кунида, ўз биносида судья М.М.Юлдашев раислигида Сирдарё шаҳар Хондамир кўчаси 20 -а-уйда яшовчи қарздор Жабборова Мавжуда Мустафоқуловнага нисбатан икки нафар фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризамни кўриб чиқиб, уни қаноатлантирган ва алимент белгилаш ҳақида суд буйруғи чиқарган.

Суднинг ҳал қилув қарорида  мен (жавобгар)  собиқ хотиним билан  ушбу низоли уй-жойда оила аъзоси сифатида 2005 йилдан бери яшаганлигим, турмушимиздан 2 нафар фарзандларимиз борлиги инобатга олинганлиги кўрсатилган бўлса-да, лекин суд ўз қарорида даъвогар икки нафар фарзандлари билан кўп хонали уй-жойнинг қайси хоналаридан фойдаланиши лозимлиги, илгари даъвогарнинг мол-мулклари хоналарнинг қайси бирида сақланганлиги, бирга яшаган вақтларида хоналардан фойдаланиш тартиби оила аъзолари ўртасида қандай бўлганлиги текширилганлиги ҳақида ишдаги материаллардан ва ҳал қилув қароридан кўринмайди.

Суд биз ажрашиб кетганимиздан кейин мен жавобгар сифатида икки нафар вояга етмаган фарзандим билан қаерда яшашимни ҳал қилмай туриб никоҳни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган.

Оила кодексининг 23-моддаси эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрса-тилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулклари эканлигини белгилайди.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат, шунингдек, тадбиркорлик ва интеллектуал фаолиятлари натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек, махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари киради.

Сирдарё вилояти аппеляция судлов хайъати ФИБ Сирдарё туманлараро судининг ҳал қилув қарорида илгари тарафлар низоли уйдан қай тарзда фойдаланиб келишгани, даъвогарнинг мол-мулки турган хона қайси бирида бўлганлиги ва болалари билан қайси хоналардан фойдаланиши лозимлиги кўрсатилмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим деб ҳисоблаши керак.

Чунки, биргина никоҳнинг бекор бўлиши оқибатида Сирдарё тумани давлат нотариуслари қонунга хилоф равишда умумий мулкимизни бошқа шахслар номига ўтказиб беришда ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишган.

Нотариус ва нотариал ҳаракатларни бажарувчи органларнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар тўғрисидаги ишлар «Нотариати тўғрисида»ги Қонуннинг 31, 32-моддалари, ФПКнинг 31-моддасининг 3-банди, 264-моддасининг 2-банди ва 273-275-моддаларига мувофиқ кўрилади.

Ҳурматли аппеляция судлов ҳайъати, ФИБ Сирдарё туманлараро судининг биринчи инстанция суди қарорида ФПКнинг 314-моддасиги қоидалар бузилганлиги боис, биринчи инстанция суди йўл қўйган хатони ишда мавжуд бўлган далилар ва қўшимчалар билан бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишингиз мумкинлигини илтимос киламан.

Эсонов Бахтиёр Бегимович.

Ҳотима: Суд Жабборова Мавжуда Мустафоқуловнага эр-хотиннинг умумий мулки бўлган барча мол-мулкни  бериш ҳақида ажрим чикариб берди.



 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares