Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи “қароқчилик”ка фатво берган…

 

Очень много милицииСамарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Қувондиқов Файзулло Бозоровичнинг буйруғи билан Пахтачи тумани Мисит маҳалласида яшовчи фуқаролар Муҳаммадиев З., Хасанов А., Бобоназаров И., Эшназаров Ш., Жураева М., ва Исломов У.ларнинг яшаётган хонадонига Пахтачи тумани ИИБ ходимларидан иборат группа бостириб кириб, суднинг тегишли қарори ёки туман прокурорининг қарори, ҳудудий суднинг санкциясисиз уларга тегишли бўлган  УАЗ-469 русумли давлат рақами турлича бўлган автоуловларни жисмоинй куч ишлатиб олиб кетишган.

Бу ҳаракати билан Пахтачи тумани ИИБ ходимлари жабрланувчиларга жами 6 та автоуловларни ўзлаштиришдан ташқари 150 000 000 сўмлик моддий ва маънавий зарар етказган.

Жабрланувчилар бу ҳақда юкори турувчи инстанцияларга ёзма равишда мурожаат қилишган.

Лекин ҳанузгача босқинчи ички ишлар ходимларига қонуний чора курилгани йҳўқ деб хабар беради шикоят хати муаллифлари.

Шаҳри ЁР

Сакмарқанд

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares