СУРХОНДАРЁЛИК ТУРСУНБОЙ РОССИЯДА БЕДАРАК ЙЎҚОЛДИ
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси халқаро
алокалар булимига
Сурхондарё вилояти, Денов тумани,
Бобур СИУ, «Дўстлик» МФЙда яшовчи
Худойкулова Сайёрадан
А р и з а
Ҳурматли прокуратура ходимлари!
Хабарингиз бор, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш Республика идоралараро комиссияси ташкил этилган. Мазкур комиссия ўша йилнинг 17 апрелида қбул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 8 июлдаги ПК-911-сонли Қарор билан тузилган.Республика Идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва ҳудудий идоралараро комиссияларнинг одам савдосига қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни, шунингдек, жиноятларнинг бу турига қарши курашиш масалалари ҳақида аҳолини хабардор қилиш тадбирларини ташкил этиш деб белгиланган.
Шунга қарамасдан ҳали фуқароларимиз орасида одам савдоси жиноятига қўл ураётганлар ҳам топилиб қолади.
2012 йил 4-май куни қўшнимиз Бобоназаров Акбар ташаббуси билан, Бозоров Қулдош, Мусаев Умар, Умаров Азиз, турмуш ўртоғим Абдуллаев Турсун, шунингдек, Қодиров Шахобиддинлардан иборат бригада тузилиб, Росси Федерациясининг Свердловск областига ишлагани кетишди.
Бобоназаров Акбар эримни воситачилик асосида ишлатиб, россиялик бойга қул килиб сотиб, ўзи 2012 йил 04-ноябрда юқоридаги фуқаролар билан эсон-омон ва соғ-саломат қайтиб келди.Лекин эрим қайтмади.
Мен бу ҳақда жуда кўп инстанцияларга ёзма равишда мурожаат қилдим. Ҳеч қандай фойдаси бўлмади.
Сиздан, Россия Федерациянинг Свердловск шаҳрида бедарак кетган, тирик ёки ўликлиги бизга номаълум бўлган турмуш ўртогим Абдуллаев Турсунни топишда, уни Ўзбекистонга кайтаришда амалий ёрдам беришингизни ва уни ёллаб олиб кетган фуқаро Бобоназаров Акбарни жавобгарликка тортишингизни сўрайман.
Илова: Оилавий ҳужжатларим нусхалари.
Худойкулова Сайёра.
2014 йил 8 январь. А р и з а

2014 йил 8 январь.