Самарканд вилоятида ҳоким кочиб кетди…
Самарканд вилоятида Пахтачи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган 1966 йилда туғилган Юсупов Ихтиёр Усмонович қидирилмоқда.
2013 йил тергов органлари томонидан унга нисбатан Ўз.Респ. ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Хоким Юсупов И.У. Пахтачи туманидаги деҳқон бозорини қайта реконструкция қилиш масаласида Самарқанд вилояти ҳокимининг 2011 йил 03 декабрдаги 022-1346-сонли йиғилиш баёни ижросини бажариш пайти жўда кўп тадбиркорлардан катта миқдорда пора олиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
Жами тадбиркорларга ва бозор қурилиши пайти савдо майдони тортиб олинган, уй-жойлари бузилган фуқароларга берилиши керак бўлган компенсация пули 1 миллардни ташкил этади ва бу маблағ хоким томонидан ўзлаштирилган дея хабар беради туман статистика бўлими мутахассислари.
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот хизмати



