Ҳатто трактор ҳам ёқилғи сўрайди… Ўзбекистон аҳли эса ҳақ талаб қилишни билмайди…

тракторКорея ширкати Ўзбекистонга пахта терувчи минитракторлар жўнатишга киришди.

Бу яхши хабар. Айниқса, кунини 2-3 ойлаб далада ўтказаётган талабалар, ўқувчилар ва бюжет ходимлари учун.

2016 йилда бу тракторлар далаларга киритилиши кузда тутилган.

Яна икки йил мактаб болалари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, корхона, ташкилот ходимлари эзилиб, пахта теришини кўз олдингизга келтирсангиз, бу азобдан бошқа нарса эмас.

Бу пахта деганлари одамларни қанчасини касалмандга, ногиронга айлантириб юборди.

Айниқса, пахта теримида иштирок этган ёрдамчи касал бўлса щифокорлар томонидан унга касллик варақаси очмаслиги, уни қўл учида даволаб, ишга яроқли деб яна пахта даласига юборишларини кўз олдингизга келтирсангиз, Ўбекистон раҳбарларининг ҳамма нарса инсон манфатлари учун деган шиорларини ҳамма нарса инсонни эзиш учун деган шиорга
айлантирилар эди.

Ҳали тракторларнинг далада пахта теришига ҳам ишонч йўқ.

Олдин ҳам пахта териш машиналари бор эди. Улар пахта терарди, лекин улар учун ёқилги керак. Бу эса сарф-харажат дегани.

Талаба, ўқувчи, бюжет ходимлари эса тегин мадикор. Улар йўл кира ҳам, пахта тергани учун ҳақ ҳам, тушлик учун овқат ҳам сўрамайди.

Шундай текин  хизмат турганда, машинага боло борми,  ҳукуматимиз эсини еб қўйгани ҳам йўқ.

Яна келажак кўрсатади.

 

Насиба МАЪМУР

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Фарғона вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares