ЎЗБЕКИCТОН: ҚОНУНЛАР ФЕРМЕРЛАРНИ КАСОД ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН… МИ?…

 

ФЕРМЕРЛАРНИ КАСОД ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН... МИ?... 

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига

 

Нусхаси:Ўзбекистон Республикаси Миллий Банк

Бошкарувига

   Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри,

Зарбдор кўчаси, 25-уйда яшовчи, «Зиёдулло» фермер

хўжалиги раиси Худойбоқ Норбоевдан

              ШИКОЯТ АРИЗАСИ 

Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 2006 йил  ҳукумат раҳбари ташаббуси билан, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини  тубдан яхшилаш мақсадида, Осиё Тараққиёт банки кўмагида ОАТБ «Агробанк» Зомин тумани филиалидан 2006 йил март ойида узоқ муддатли имтёзли кредит ажратилиб, бизга «Класс-130»  русумли Доминатор комбайни сотиб олишга имконият яратилган эди.

Жумладан Зомин туманида фаолият кўрсатаётган 16 нафар деҳқон-фермер хўжаликлари ҳам ана шундай ғамхўрликдан баҳраманд бўлдилар.

Албатта, биз бундай ғамхўрлик  учун ҳукуматимиздан бехад миннатдормиз.

Мен ҳам кредитга олган «Класс-130»  русумли Доминатор комбайни билан 2006-2007-2008-2009-2010 йилларда барча ғалла мавсумларида ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишда фаол иштирок этдим.

Бироқ ҳар мавсумда «Класс-130»  русумли Доминатор комбайни бажарган иш учун «хизмат кўрсатиш тариф»лари паст қилиб белгилангани  оқибатида кам ҳақ тўланди.

Масалан, 2007 йилги ғалла мавсумида 22 миллион 295 000 сўмлик иш бажариб, мен бундан ҳам аянчли муаммоларга дуч келдим.

Ўша йили мавсум бошида комбайн эгаларига 2006 йилги схема асосида ишлаш маълум қилиниб, МТП хўжалик субъектлари билан уларни ҳам қўшган ҳолда бирга шартнома тузишди.

Лекин ғалла мавсуми айни авжга чиққан пайти, ғалласини ўрдираётган фермер хўжаликлари билан «Класс-130»  русумли Доминатор комбайни соҳибларининг ўзлари ҳисоб-китоб қилиши ҳақида кўрсатма берилди.

Ҳолбуки, шу пайтда «Класс» комбайнлари томонидан 80% иш бажарилган.

Афсуски, бажарилган ишлар бўйича ҳисоб-китоб даврида туман МТПларининг хизмати учун тузилган шартномалар асосида кўпгина хўжаликлардан ўзининг эски қарздорликларини ундириб олди.

Хуллас, фермерлар тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб қўйсалар-да,  «2007-қишлоқ хўжалиги» йилида ғаллани ўришда кўрсатган хизматлари учун келиб тушадиган пулдан карздорларнинг банкдаги ҳисоб-ракамларига инкасса қўйишларига қарамай ундира олмай қолишди.

Мен ҳам худди шундай иқтисодий инқирозга учраб қолдим.

Жиззах вилоятида ва Зомин туманида фаолият кўрсатаётган тижорат банклари вужудга келган қарздорликни ундириб беришда ҳеч қандай натижага эришмаяпти.

Икки томонлама қилган солиштирма далолатнома асосида қўйилган тўлов шартномалари ҳам оқибатсиз қолмоқда.

Ўзбекистонда фермер хўжаликларини моддий-техникавий базасини ривожлантириш максадида, фермерларга узоқ муддатли, имтиёзли банк кредити орқали «Класс» комбайнини сотиб олиш имкониятлари берилди.

Жиззах вилоятидаги Зомин тумани фермерлари ҳам 2006 йил ана шундай имкониятга эга бўлдилар.

Яъни 16 та фермер «Класс» комбайнини ўз хўжалигида ишлатмоқда.

Мазкур беминнат техникалар 2006-2007-2008 йиллардаги ғалла мавсумида жами 14.500 гектар ғалла майдонидаги ҳосил ўриб, янчиб берилди.

2006 йил фермерлар туман МТП си орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро шартнома тузиб, «Класс» комбайнлари билан хизмат кўрсатишди.

Бироқ, бундай услубда комбайнларни эксплуатация қилиш оқибатида фермерлар кўп микдорда пул маблағларини йўқотишди.

Хизмат кўрсатиш тарифлари МТПга қарашли «Кейс» комбайнлари учун гектарига 62, 0 минг сўмдан қилиб белгиланган бир пайтда, нимагадир «Класс» комбайнлари меҳнати учун 49, 9 минг сўмдан, яъни 12,0 минг сўм кам қилиб белгиланди.

Натижада хизмат кўрсатган комбайнларнинг ҳар бирига 2006 йилда  ўрта хисобда 4,5-5,0 млн.сўм кам ҳақ тўланди.

2007 йилги ғалла мавсумида Зоминлик фермерлар бундан ҳам ачинарли муаммоларга дуч келишди.

Мавсум бошида комбайн хўжайнларига 2006 йилги схема асосида ишлаш маълум қилиниб, МТП хўжалик субъектлари билан, уларни ҳам қўшган холда бирга шартнома тузишди.

Лекин ғалла мавсуми  айни авжга чиққан пайти, ғалласини ўрдираётган фермер хўжаликлари билан «Класс»дор фермерларнинг ўзлари ҳисоб-китоб қилиши ҳақида кўрстама берилди.

Ҳолбуки, шу пайтда «Класс» комбайнлари томонидан 80% иш бажарилган эди.

Шундан кейин хизмат кўрсатган фермерлар ишлари бажарилган фермер хўжаликлари билан солиштирма далолатномалар тузишга мажбур бўлишди.

Афсуски, бажарилган ишлар бўйича хисоб-китоб даврида туман МТП уларнинг хизмати учун тузилган шартномалар асосида кўпгина хўжаликлардан ўзининг эски қарздорликларини ундириб олди.

Хуллас, фермерлар тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб қўйсалар ҳам, 2007 – қишлоқ хўжалиги йили даврида ғаллани ўришда кўрсатган хизматлари учун келиб тушган пулдан, қарздорлар ҳисоб-рақамига инкасса қўйишларига қарамай ундира олмай қолишди.

Жиззах вилоятида ва Зомин туманида фаолият кўрсатаётган тижорат банклари вжудга келган қарздорликни ундириб беришда ҳеч қандай натижага эришмаяпти.

Икки томонлама тузилган солиштирма далолатнома асосида қўйилган тўлов шартномалари ҳам оқибатсиз қолмоқда.

Пировардида, «Класс» эгаларига 2007-2008 йилги ғалла ҳосилини ўриб олишда кўрсатган хизматлари учун ҳар бир комбайнга тўланадиган 17-18 миллион сўм ҳанузгача тўланмай келинмоқда.

Бунинг оқибатида фермерларнинг «Класс» комбайни сотиб олиш учун олинган банкдаги кредит фоизлари қопламай қолиши кузатилмоқда.

Аксинча, кредит фоизлари тобора ошиб бормоқда.

Тижорат банкларига қўйилган инкасса топшириқномаларини тўлаб боришга бирорта мансабдор шахс қизиқмаяпти.

Бундан ташқри, Зоминлик фермерлар «Класс» комбайнларини сотиб олган пайтлари тузилган кредит шартонмасидаги фоиз ставкаси йилига 6% килиб белгиланган эди.

Лекин вақ ўган сари, фермерлар расман хабардор қилинмаган ҳолда бу ставкалар ўсиб бормоқдаки, бунинг сабабини бирорта мутахассис тўғри таҳлил қилиб бераолмаяпти.

Хатто банк мутахассислари ҳам инкасса сиёсатини амалиётга тўла тадбиқ эта олмаяптилар.

Йилдан–йилга эса, комбайнларнинг сервес хизмати ва эҳтиёт қисмлари нархининг  кўтарилиб бораётгани бугун фермерларни ташвишга солиб қўйган.

Юқорида кайд этиб ўтилган ноқулай ва нохуш факторлар фермерларни банкротлик ботқоқига ботиб, молиявий инқирозга дучор бўлишини кўрсатиб турибди.

Ҳурматли раҳбарият!

Агар бизнинг техникамиз бажарган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, аҳвол жуда танг.

2007 йил менинг фермер хўжалигимга тегишли бўлган  «Класс» комбайни томонидан 22 миллион 295 000 сўмлик бажарилган иш учун тўланмай қолган қарзни ундириш мақсадида банкка инкасса қўйишган.

2008 йил учун 14 миллион 275 000 сўм, 2010 йил учун 18 миллион 388 000 сўм инкассса мавжуд бўлишига қарамай, банк жами 77 миллион 348 000 сўмма учун қўйилган инкасса мавжудлигини инобатга олмай келмоқда.

Натижада, бизни судга беришиб, банк ва ташкилотлардан қарздорлигимни қоплаш мақсадида ундирувни мол-мулкимизга қаратмоқда.

Пировардида фермерлар яна хонавайрон бўлмоқда.

Тижорат банкларига қўйилган инкасса топшириқномаларини тўлаб беришга бирорта мансабдор шахс қизиқмаяпти.

Масалан, Зомин тумани машина трактор парки мен бошчилик қилаётган «Зиёдулло» фермер хўжалигидан 18 млн. 288 000 сўм қарздор.

Зероким, Жиззах вилояти хўжалик судининг 2012 йил 18 январдаги «Ижро муддатини тиклаш тўғрисида»ги ажрими мавжуд бўлиб, унда жавобгар Зомин туман  «МТП» си АЖ ҳисобидан 18 млн. 288 000 сўм асосий қарз фермер хўжалигим фойдасига ундириш кўрсатилган.

Зомин тумани ижро департаменти Суд ижрочилари ижро ҳужжати ва суд органи ажрим хати бўлишига қарамай, ўз вазифаларига совуққонлик билан қараб келишмоқда.

Шу бугунга келиб фермер хўжалигимдан «Зомин Агротехсервес» МТП МЧЖ эса 2011 йил 10-январда тузилган 3-сонли ижара шартнома бўйича 30000,0 минг сўм ижара ҳаққини тўламасдан пайсалга солиб келаётганлигини ҳисобига фермер хўжалигимнинг банк олдидаги қарзи кун сайин ошиб кетмоқда. Ҳозирга келиб, бу корхона мендан 50376000 сўм қарздор.

Банкдаги ҳисоб рақамларига инкассса қўйилган фермер хўжаликларининг қарздорлиги эса 146002000 сўмни ташкил этади.

Шундай экан фермер хўжалигим балансида турган  «Класс доминатор-130» русумли ғалла ўриш комбайнини Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 майдаги №26-сонли Баёнига асосан «Зомин Агротехсервес» МТП МЧЖ балансига ўтказиб, фермер хўжалигми гарданида турган қарзларни тўлиқ ёпишга эришишимда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Сабаби, бугунги кунга келиб кредит ва кредит фоизидан 175 685 000,0 (бир юз етмиш беш миллион олти юз саксон беш минг) сўм қарздорлигим мавжуд.

Жиззах вилояти ҳокими топшириғи билан «Класс Доминатор-130» русумли ғалла ўриш комбайни гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлаши учун шартнома асосида   «Зомин Агротехсервес» МТП МЧЖ  га 2011 йил 10 январ куни 2011 йил 31 декабр кунигача амал қилиш муддати кўрсатилиб, белгиланган санаси билан №03-сонли шартнома топширилди.

Шартноманинг1.2. ва 1.3. бандларига кўра ижара ҳақи 30 миллион сўм қилиб белгиланди.

Ўрнатилган эҳтиёт қисмлар ва кўрсатилган хизмат учун шартноманинг 3.2.5. банди бўйича ғалла ўрими якунидан кейин 12.07.2011 йил куни №22 ишончномани 10 миллион сўм қилиб бердим.

Вахоланки, шартноманинг 5.1. бандига асосан «Зомин Агротехсервес» МЧЖ шартнома тузилганидан 3 банк иш кунида 40% 2011 йил 1 июнгача 30% ва 2011 йил 20 августгача ижара ҳаққини тўлиқ тўлаб беришни ўз зиммасига олган эди.

Раҳбар Тоҳир Боқиев ҳужжатларни қалбакилаштириш билан шуғулланиб, 09.08.2011 йил куни №19 тўлов талабномасини менинг имзомсиз муҳрни ўғирлаган ҳолда 2007 йил солиштирма далолатномасини йилини ўзгартириб 4 миллион 624 минг сўм инкасса қўйгани ҳолда ва бу инкассани суриштириб борганимда Т.Бокиев,  «фалсификация» қилганини тан олмай, ОАТБ Зомин Агробанки бошлиғига 22.11.2011 йил №89-сонли хатни бериб тўловни бекор қилганини қандай изоҳлаш мумкин?

2012 йил 30 нварь куни шартномада кўрсатилган сўмманинг қолган 20 миллион сўмини тўлаб бериш учун №02-сонли талабнома топширдим. Лекин шу кунгача жавоб хати берилгани йўқ.

Зомин тумани «Машина трактор парки» АЖ билан шу туманнинг «Окар» СФУ ҳудудидаги  менга тегшили бўлган «Зиёдулло» фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 01 июнь куни «Ғалла ўриш» комбайнини ижарага олиш тўғрисида ижара шартномаси тузилган.

Шартнома шартларига кўра, Зомин тумани МТПси АЖ томонидан «Зиёдулло» фх.га тегишли бўлган «Класс Доминатор-130» русумли, завод рақами 15609351 бўлган, давлат рақами 51-39 ЕЖ ва хўжалик рақами №3-сонли бўлган юкори унумли ғалла ўриш  комбайни фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида «МТП» номидан ғалла ўриш ишларини бажариш учун ижарага олиб, бажарилган ишлар учун (фермер хўжаликларидан олинган маълумотнома мавжуд) ҳар бир гектар сувли майдон учун  105,0 минг сўмдан Молия бошқармаси томонидан декларация қилинган 150,0 минг сўмга асосан ККС 4 фоиз ижара учун ва қўшимча иш ҳақи ажратилиб қолган қисми ижарага берувчига тўлаб берилиши белгиланган.

Ижара ҳаққини тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, ижара муддати тугаганидан кейин 2010 йил ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоб ишлари тўлиқц амалга оширилган бўлса-да, ижарага берувчи «Зиёдулло» фермер хўжалигига 01.01.20011 йил ҳолатига 18288,0 минг сўмлик ижара ҳаққини туман МТП АЖ томонидан тўланмасдан келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қарздорлик томонлар ўртасидаги таққослаш далолатномаси билан тўлиқ тасдиқланди.

Вилоят прокуратураси даъво аризасига кўра, Жиззах вилояти хўжалик суди юқоридаги қарздорликни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Жумладан, «Зиёдулло» фермер хўжалиги билан «Зомин Агротехсервес» МТП МЧЖ ўртасида 2011 йил 10 январда «Класс Доминатор-130» русумли ғалла ўриш комбайнини ижарага бериш» тўғрисида 03-сонли сўмлик шартнома тузилган бўлиб, ушбу шарноманинг 2.1. бандига кўра, ғалла ўриш комбайнини «ижарага олувчи»га топширган.

Бироқ, «ижарага олувчи» мазкур шартноманинг 5.1.-бандини қўпол равишда бузиб, ижарага берувчига 40 фоизлик бунак пулини, ижара ҳаққининг 30 фоизини 2011 йил 1 июнгача ва қолган 30 фоизини 2011 йил 20 август кунигача тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, лекин ижарага олувчи  ҳозиргача ижара ҳаққини тўламасдан келмоқда.

Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2.-бандига асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятинининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасида «Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар  (ишлар, хизматлар) ҳаққини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳаказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот берувчига ўзи тўлашни рад этиш ёки бош тортган сўмманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Етказиб берилган товарлар ҳаққини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сўммасининг 0,4 оизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди» дейилган.

Шу сабабдан, ижара ҳақи учун тўланмаган 20 000 000 сўм асосий қарзни ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасига асосан тўлаб берилмаган тўлов сўммасининг 15 фоизидан ошмаган ҳолда яъни 3 000 000 сўм жаримани ва тўланмаган асосий қарзнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун, лекин тўлов сўммасининг 50 фоиздан ошмаган ҳолда яъни 10 000 000 сўм пеняни, жами 33 000 000  сўмни ундириш лозим бўлади.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПК-1602-сонли қарорини қўллаб, менга тегишли бўлган «Зиёдулло» фермер хўжалиги фойдасига «Зомин Агротехсервес» МТП МЧЖ ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарзни, 3 000 000 сўм жаримани ва 10 000 000 сўм пеняни, жами 33 000 000 сўмни ундириб беришда амалий ёрдам беришларингни сўрайман.

Илова; Суд қарори ва бошқа ҳужжатлар 7 варақда.

«Зиёдулло» фермер хўжалиги раҳбари  Х.Норбоев.   (имзо) . 2014 йил, 4 январь.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares