АЛИМАРДОН ОТАНИНГ ИЗТИРОБЛАРИ
Мен Қулахматов Алмардон Саматович, ўз аризам орқали сизга ушбуларни маълум қиламанким, 2010 йил 26 декабр куни, турмуш ўртоғим (ҳозирда марҳума) Сайинова Зумрат Қодировна ва ўғлим Қулахмедов Жамшидлар билан Тошкент шаҳар, Сергели туманида жойлашган автомашина бозоридан, ўзларини «машинафуруш» деб таништирган Қобил ва Шуҳрат исмли шахслар воситачилигида Тошкент шаҳар, Уч тепа тумани, Дадил 3-тор кўча, 8-уйда яшовчи Ашурова Маҳмуда Қосимовнага тегишли бўлган, 2009 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №275313, кузов рақами XWB 7T12YD9А061561 шасси рақамсиз, ранги оқ, давлат рақам белгиси 01Н403СА бўлган автомашинани 22 миллион 200 000 сўмга баҳолаб, бу пулларни қисқа муддатда бўлиб-бўлиб тулаб бериш шарти билан уларнинг дастлаб ишончнома қилиб бериш таклифини инобатга олиб ва машина пулини тўлиқ тўлаганимиздан кейин олди-сотди шарномасини нотариал идорада расмийлаштириб беришига келишиб сотиб олдик.
Шундан кейин Тошкент шаҳар, Шайҳонтоур тумани, 1-нотариал идораси нотариуси Низамутдинова Зульфия Қахрамоновна томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 141, 142-моддалари мазмунан бизга тушунтирилди ва уч йил муддатга яъни 2013 йил 25 октябрга қадар сотиш ҳуқуқисиз менга шунингдек ўғлим номига мазкур автомашинани бошқариш учун AJ №254130 TN рақамли ишончнома берилди.Шу нотариал идорада Қобил ва Шуҳрат исмли шахсларга гувоҳлар олдида 3 миллион 900 000 сўм ва бундан ташкари 1100 АКШ долларини шахсан турмуш ўртоғим (худо раҳматига олган булсин) Сайинова Зумрат билан биргаликда бердик.
Иккинчи марта 2010 йил 7 ноябр куни Сурхондарёда 3 миллион 400 000 сўм бердик.
Учинчи марта 2010 йил 14-15 ноябр кунлари Қобил ва Шуҳрат шахсан уйимизга келиб, 2 миллион 400 000 сўм пул олиб кетишди.
Гувохлар бор.
Тўртинчи марта 1 миллион 400 000 сўм пулни 2010 йилнинг 21-22 ноябр кунлари Сурхондарё Тошкентга қатнайдиган киракаш автомашинадан «почта» қилиб бериб юбордим.
Ҳайдовчи буни тасдиқлайди. Бешинчи марта 2010 йил 2-декабрда Отабек исмли таксистдан яна 990 000 сўм бериб юбордик.
Жами бўлиб 15 миллион 900 000 сўм бериб бўлдик.
Жами берган пулларимни айнан Қобил ва Шуҳрат исмли воситачилар олганлигини тасдиқловчи гувоҳларим бор.Уларни гувоҳлантириш мумкин.
2011 йил 4 январ куни Қобил ва Шуҳрат уйимизга келиб, бизга қолган пул керак эмас, деб «Дамас»ни зўрлик ишлатиб, босқинчилик йўли билан ҳали ишончномада белгиланган муддат тугамасдан, ёки суднинг бирорта тегишли қарорисиз уйдан олиб қочиб кетишди.
Қобил ва Шуҳрат бизнинг ишончимизни суистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан ўзлари автомашина эгаси бўлмаган ҳолда, алдов йўли билан 15 миллион 900 000 сўм пулларимизни эгаллаб олишиб, автошинани ҳам тортиб олишди. Ҳозирги пайтда биздан олган пулларни қайтармасдан яшириниб юришибди.
Бундай алдов ва фирибгарликни қурбони бўлган аёлим Сайинова Зумрат бардош беролмай ўтган йили вафот этди.
Марҳума аёлим ҳаётлигида кўп идораларга мурожаат қилди, лекин фойдаси бўлмади.
Қулахматов Алмардон Саматович. Ангор тумани




