2013 йил 30 сентябр куни кундузи тахминан соат 12-00 ларда ўзимиз яшаётган ҳудудда жойлашган Парда Умурзоқов номли мактабнинг тайёрлов синфига бораётган 2007 йилда туғилган қизимиз Босимова Барчинойни катта тезликда келаётган, фуқаро Эшбоев Фарҳод (тел рақами: +998915996165) ўзининг бошқарувида бўлган Ласетти автомашинаси билан уриб юбориши натижасида бахтсиз ходиса рўй бериб, зудлик билан Зомин тумани ШТТЁБнинг жонлантириш бўлимига ёткизилган.
Операция ўтказилаётган пайтда жавобгар қизимга дастлабки биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатган.
Шифохонанинг жонлантириш бўлимига керакли бўлган дори-дармонларнинг барчасини, шприцдан тортиб, спирт, пахта, бинт ва бошқа қимматбахо дори-дармонларни пулига сотиб олиб берди.
Бунинг учун биз унга миннатдорчилик билдирамиз. Лекин қизим Босимова Барчиной 2013 йилда биргина Зомин тумани касалхонасида эмас балки, 8 октябрдан то 9 декабрга қадар Сирдарё вилояти шошилинч тиббий маркази жарроҳлик бўлимида ҳам ётди.
Ҳар иккала вилоят шифохоанларида даволаниши учун жами 9 000 000 (Тўққиз миллион) сўм сарф-харажат бўлди. Мақсад, тилдан қолган, кома ҳолатида ётган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолиш эди.
Ҳозир қизим ногирон бўлиб қолди.
У реаблитацияга мухтож. Лекин бизда пул йўқ.Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўрдик.
2008 йил 11 июлида янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, шунингдек, республика Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги “Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ҳамда 2009 йил 18 мартдаги “Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари асосида мамлакатимизда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу директив ҳужжатлар ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиш ҳуқуқларини руёбга чиқаришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Қизимни реабилитация қилиш, яъни унинг организмини издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклашга, турмуш фаолиятининг чекланганлигини бартараф этишга қаратилган тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик, жисмоний ёрдам кераклиги бизни хавотирга солмоқда.
Жиззах вилоят ТМЭ хизмати вилоят, туман Соғлиқни сақлаш бўлимлари ва Тиббий маслаҳат комиссиялари, бирламчи ТМЭКлар билан биргаликда қизим Босимова Барчинойнинг (16 ёшгача бўлган) ногирон болалар тиббий-ижтимоий реабилитация самарадорлигини ошириш мақсадида ва ногиронлик гуруҳини белгилаб беришини сўрайман.
Кизчанинг онаси: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Қудуқча қишлоғида яшовчи Рахмонова Дилафруз.



