Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, Ўзбекистон Республикаси «Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш» Ассосацияси Сурхондарё вилояти бошқаруви номига Халқаро хайрия хизматидан («Каунтерпарт Интернешнл») 05.03.2011 йилдаги S11-047760-001 рақамли «Инвойс»га асосан НССU6156047-ракамли контейнерда келтирилган умумий қиймати 163504 АҚШ долларига тенг бўлган «кўлаклар, пойабзал, тентлар» номли гуманитар юклар «ҳарбий максаддаги товарлар» деб номланиб, мазкур келтирилган юклар НССU6156047-рақамли контейнер 2011 йил 10 октябр куни манфаатдор ташкилотлар вакиллари ва менинг иштирокимда божхона кўригидан ўтказилганида, 455 жут ёрлиғида «BATES MILLARY FOOTWEAR» номли ҳарбий оёқ кийимлар, 1822 жуфт ёрлиғида «SHIRT MANS LJNG SLEEVE» номли узун енгли малла рангли ҳарбий кўйлаклар, 5 дона тахта қутиларда ҳар бирининг оғирлиги 873 килограммни ташкил этадиган 5 тўплам «ALASKA» номли ҳарбийлар дала шароитида фойдаланадиган кўп кишилик палаткалар, ҳамда юк-кузатув ҳужжатларида курсатилмаган 586 жут ёрлиғида «NB new balance» ёзувли оқ рангли эркаклар крассовкалари борлиги аниқланганлиги ҳолати бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиши маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари туғрисида»ги 251-сонли Қарорининг 3-иловасига мувоиқ тасдиқланган «Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши аниқ йўналтирилган тарзда тақимланиши ва улардан мақсадли фойдаланишнинг Низомнинг 2-бандига асосан ҳарбий мақсаддаги товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги муносабаати билан 2011 йил 5 ноябр куни МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган эди. Жиноят ишлари бўйича суд муҳокамасида мен айбдор деб топилиб, гуёки амнистия акти билан авф этилишим таклиф этилиб мендан тегишли мазмундаги ариза талаб қилинган эди. Шундан кейин ушбу ҳолат бўйича 2011 йил 10 октябр куни тузилган 2200510.10.2011 001874-сонли божхона кўриги далолатномаси ва бошқа тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат бўйича олинган товарлар Сурхондарё вилояти озиқ-овқат базаси омборига вақтинча сақловга топширилган. Ҳозирги кунда яъни 2014 йил бошланишига қарамай, мазкур мурувват ёрдами тақдири менга номаълумлигича қолмоқда. Мен катта сўммадаги хориж мурувват ёрдами жавобгарлиги менинг зиммамда колишидан норозиман. Ўз0бекистондаги ваколатли идоралар ушбу гуманитар юкларнинг кейинги тақдири ҳақида менга батафсил жавоб қайтаришларини сўрайман.
Ўзбекистон Республикаси «Болалар ва оилаларни
қўллаб-қвватлаш» Ассосацияси Сурхондарё вилояти бошкаруви раиси:
Ш. Жалилова



