ЖАВОБСИЗ НОЛАЛАР:
Навоий вилоятида бир ногирон, бева журналистга нисбатан бир сиқим амалдорлар томонидан кучли тайзиқ ўтказилиб, болалари оч-юпун ва коллежга қатнай олмаётгани билан ҳеч ким қизиқмаяпти.
Республика юқори турувчи идораларидан қонуний текширув талаб қилаётган журналист Дилдора Боймуродованинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилиб, “Кармана овози” газетасининг раҳбар билан қўшиб ҳисоблаганда, 8 ходимдан иборат (7 нафари эркак бўлиб барчаси раҳбарнинг таниш-билиши)жамоани бирлаштириш ўрнига биргина аёл ногирон ва бева ходимга нисбатан қастлашиб қарши қўйиб, носоғлом муҳит яратиб, бор жамоани ҳам титиб юборган муҳаррир О.Аслоновнинг қастдан уюштирган ҳолатлари ва кадрлар масаласи нақд пул тушумлари каби турли ҳолатдаги қонунбузарликлари ўрганилмаяпти.
Ногирон бева журналистнинг иш ҳақларини қастдан ноҳақ ушлаб қолиб, унинг фарзандлари ва ўзига жиддий зарар етказмоқда. Айниқса, 63 ёшли меҳнатга яроқсиз О.Ҳотамовнинг “Ражаббой Рауповнинг шикоятбозлиги сабаб, МХХ қастлашиб, зонадан жиноятчи ёллаб, бош қисмига оғир арматура билан тунда уриб оғир тан жароҳати етказиб, бир умрга тўшакка михлашгани ва Нуроталик Тўйбека исмли ногирон аёлнинг ҳам шикоятбозлиги сабаб МХХ томонидан врачларга буюрилиб, операция жараёнида наркотик моддани кўп дозага бериб юборилиши оқибатида жонига қаст қилингани” ҳақидаги ҳолатлар билан ногирон, бева журналистнинг ўзи ва унинг ҳимояга муҳтож вояга етмаган қизига нисбатан айтилиб, ҳаётига хавф солишмоқда.
Сабаби унинг қизи Суннатова Камола ҳам республика юқори турувчи идораларига “Мени (яъни отасиз, оилавий муҳтож коллеж ўқувчисини) О.Аслонов бир йил давомида меҳнатинга ойига юз минг сўм ҳақ тўлайман, сўнгра штатда ишга оламан, деб алдаб редакцияда тозалаш ишларига жалб қилди-ю, бир тийин ҳам ҳақ тўламади” қабилида ёзган шикоятлари ҳам қонуний ўрганилмади. Онасининг ишсиз ва маошсизлигидан иккала фарзанд ҳам 12 йиллик мажбурий бепул таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб уйда қолиб кетган.
На ногирон бева журналдистнинг ўзи ва на унинг фарзандлари байрам кайфиятида эмас. Қуруқ дастурхон ва ҳатто газ, электр токи тўзловлари қарзи билан уйда.
Навоий вилоят меҳнат бошқармаси бошлиғи Ҳ.Жумаев, Меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бўлими бошлиғи Ҳ.Худойқулов ва юристи Ҳ.Полвоновалар Д.Боймуродовага “ходимни ўз вақтида огоҳлантирмай ортингиздан иш кўришган анча вақт ўтгач, шу боис сиз юз фоиз ҳақсиз” деб аввалига нинг ноҳақ ушланган иш ҳақларини ўз вақтида ундириб беришларини билдиришиб, уни идораларига 10-15 марталаб қатнаб сарсон бўлишимга сабабчи бўлишган. Ўз вақтида унинг муаммолари қонуний ҳал этилганида шикоятбозлик тўхтаган бўлар эди.
Навоий вилоятида коллеж ўқувчиларига ва ногирон бева журналистга нисбатан эътибор шунақа.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўз.Рес.Олий Мажлис сенати раиси И.Собировга
Нусхаси: Ўз.Рес. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазири
Кармана тумани, Каттамачит МФЙда
яшовчи Боймуродова Дилдора томонидан
Ш И К О Я Т А Р И З А
Муҳтарам Президент! Менинг “Кармана овози” газетаси муҳаррири О.Аслонов томонидан 2 гуруҳ ногирони ва ёлоғиз она сифатидаги меҳнатга бўлган ҳуқуқларим поймол қилинаётганлигидан ва раҳбар томонидан таҳририятда турли қонунбузарликлар амалга оширилаётганлигидан норози бўлиб вилоятда бу ҳолатлар қонуний ўрганилмаётгани учун республика юқори турувчи идоралари ходимлари иштирокида текширув сўраб йўллаган 15га яқин мурожаатларим негадир эътиборсиз қолдириб келинмоқда.
Ўз.Рес. Меҳнат қонунчилигида белгиланган моддаларга зид равишда мени 20 ноябрь куни “Сен сентябрь октябрь ойларида(яқиндагина ноябрь ойи ҳам қўшилибди.) тушдан сўнг ишда бўлмагансан” деган туҳмату баҳона билан ишдан бўшатиш тўғрисида Огоҳлантириш хати иберилиб, ойлик маошларим ноҳақ ушланиб қолинди. Оқфибатда кучли асабийлашиб соғлигимга зиён етиб, оилам моддий зарар кўриб, фарзандларим коллежга ўқишга қатнай олишмай, уйдла қолиб кетишди. Ваҳоланки, бугун хатоликка йўл қўйган ходим ўз вақтида огоҳлантирилиши керак эди.
Муҳтарам Президент! Ушбу ҳолатлар юзасидан аризаларим сохта текширилиб, қониқарсиз жавоблар олдим. Жумладан вилоят меҳнат инспекцияси бўлими бошлиғи Ҳ.Худойқулов томонидан ҳам сохта текширув олиб борилиб, тўлаб берилди, деган сохта жавоб йўлланган эди. Сўнгра Ҳ.Полвонова исмли масъул ходим қонуний текширув ўтказиб, иш ҳақларингизни янги йил байрамигача юз фоиз тўлаттириб бераман деган ёлғон ваъда билан ҳар иккала ходим ҳам мени идорасига қаҳратон совуқда йўлҳақим йўқ учун 16 ёшгли ўғлимнинг велосипедида ўн марталаб қатнашга мажбур қилишди. Аммо иккаласи ҳам яна ўша ноҳақ раҳбар олдида мулзхам бўлиб, судга мурожаат қилинг дея жавоб беришди. Тағин Ҳ.Худойқулов эса “О.Аслонов МХХ ходимларининг буйруғига кўзра сизга ноҳақлик қилишга мажбур бўлган. Дилдора судга берсангиз ҳам енгиласиз барибир. Тинчгина ишдан бўшавб кетаверинг. Бошқа жойдан иш топарсиз.” дея маслаҳат беряпти. Ҳақли савол туғҳилади. Хўш, Хўш, мутахассис журналист бўла туриб мен ўз ўрнимни кимга топширай? 65 ёшида ҳам ёшларга иш бермай, ўрнига маҳкам жойлашиб олган муҳаррирнинг устози О.Ҳотамовгами ёки коллежнинг жисмоний тарбия йўналишини тамомлаган ўрта маълумотли муҳаррирнинг таниши У.Худойқуловгами ва ёки яна қандай таниш-билишларини етаклаб келмоқчи номутахассис бўлган? О.Аслонов “мен буйруқни бажараяпман”, Ҳ.Худойқулов “О.Аслоновнинг орқасида турибди”дея таъкидлаётган МХХ ким ёки нима ўзи? Жонсиз предмет – миллатимиз хавфсизлигини таъминловчи ташкилотми ёки бошлиғими, муовқини ва ёки бирор масъул ходимими? Кимнинг буйруғи бажариляптию, О.Аслоновнинг ноқонуний ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган ким турибди орқасида? Қолаверса, ногирон бир бева журналистни жамиятдаги қонуний вазифасидан айириш ёки унга қаст қилиш кимга нимага керак ўзи? Қуруқ маош билан 2 нафар ўсмир фарзандни тарбиялашга қийналган жисмоний меҳнатга ярамайдиган бир журналист аёл вилоятда тўланмайдиган қалам ҳақи учун инетернетга мақолалар ёзиб, МХХ ходимларининг “вилоятдан иш билан таъминлаймиз, шароит яратиб берамиз” деган сохта ваъдасига ишониб ишдан бўшаган эдим. Аммо улар ваъда қилган шароит “Фитна уюштириб, ноҳақ ишдан бўшатиб, маошларимни тўламай, болаларимни оч қўйиш” эканлигини билмавган эканман. Уялмай-нетмай бир норгирон аёлга қаст қилаётган ўша МХХ ундан кўра 8 нафаргина ходимни бошқара олмай ҳар хил низолар келтириб чиқариб, ходимлар ўртасида ноҳақлик, адолатсизликка йўл қўйиб, таҳририятда ходимларга шароит яратиб беролмаётган (гарчанд мажбурий обуна сабаб тираж 2 баробарга ўсишига қарамай,) раҳбар О.Аслоновни тартибга чақирса бўлмасмиди?
Муҳтарам Президент! Мен 22 йил шу жамиятга хизмат қилдим. Кенг омма орасида Сизнинг одилона ва оқилоналик билан мамлакатимизда юритаётган сиёсатингизни тарғиб қилиб келдим. Эвазига ноҳақлик қурбони бўлиб, фарзандларим оч қолдирилиши менга берилган мукофотми? На вилоят ва на республикамиз нашрлари танқидий мақолаларни чоп этишда журналистга эркинлик бермаслиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо ҳақиқий журналист қаергадир ҳақиқатни айтгиси келади. Айниқса, сиёсатимиз ва қонунларимизни оёқости қилаётган айрим “бир сиқим амалдорлар”нинг қинғир ишлари хусусида ёзган бўлсам мақолалар бу сиёсатимиз ва қонунларимизни ҳимоялаш эмасми? Нега бугун ҳақиқатдан, аксимизни кўзгуда кўришдан бу қадар қўрқиб қолганмиз? Журналист инсонларга кўзгу тутса бунинг нимаси жиноят?
Муҳтарам Президент! Мен 22 йиллик фаолиятим давомида Сизнинг сиёсатингиз ва мамлакатимиз қонунларига мувофиқ иш тутганман. Шу сабаб бугун менинг ҳуқуқларимни ҳам ана шу қонунларимизга мувофиқ ҳимоялашингизни сўрайман. Менга нисбатан қилинаётган ноҳақликлар барҳам топиб, мажбурий бўш қолган иш кунларимга ҳақ тўланиши ва сентябрь октябрь, ноябрь ойи иш ҳақларим тўлиқ тўлаб берилиши ҳамда менга етказилган маънавий-моддий зарар (байрамда фарзандларим билан оч қолишим ҳеч кимни қизиқтирмади.) ундирилишини таъминланишида амалий ёрдам сўраб
Боймуродова Д. 31.12.2013 йил.




