ЎЗБЕКИСТОН: СОЛИҚЧИЛАР – ЗАМОНАВИЙ ҚАРОҚЧИЛАР

Soliqchilar   НУКУСДА СОЛИҚЧИЛАР ЗОМИНЛИК ДЕҲҚОННИ ТУНАШДИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11-январдаги ПК-255-сонли «Мева-сабзавотчилик ва полизчилик соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари туғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15-ноябрдаги 238-сонли «2007 йилдаги сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш, шунингдек ишлатишни прогноз кўрсаткичлари тўғрисида»ги қарорларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан, тумандаги фермер хўжаликларига ер майдони ажратиш комиссиясининг хулосасига кўра, тумандаги «Ғолиб» СИУси ҳудудидан 13,0 гектар сувли ер майдони 30 йил муддатга ижарага  ажратиб берилган эди.

2013 йил 12 декабрда «UCHQUR BOIR»  фермер хўжалиги раҳбари   Товбоев Мирзабек  Юсупович хужаликда етиштирилган  528 дона қопчиққа жойлаштирилган 28.100 кг картошка маҳсулотини Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида сотиб келиш учун укаси Товбоев Ойбек билан олиб келган.

Нукусда фаолият олиб бораётган давлат солиқ инспекцияси ходимлари, (Данеэл исмли солиқчи тел рақами: +998933679779, Сапармурод исмли солиқчи тел. рақами:+99894145 88 88, иш хонаси тел. Рақами: +998612228278) зўравонлик билан ўзларининг хизмат мавқейларидан фойдаланиб, Ойбек Товбоев юкни жўнатиб, орқасидан етиб боргунича, «ваколати йўқ шахс сотди» деган айбни қўйиш ва қишлок хўжалиги маҳсулотини давлат фойдасига мусодара этиш мақсадида, фуқаро Холмедов Ш.га мажбурлаб 520 кг олий навли картошкани тарозидан ўтказмай, соттиришга эришганлар.

Ва ўзлари уюштирган конунбузарлик асосида жами 45 000 000 (қирқ беш миллион) сўмлик олий навли картошка маҳсулотини қиммат нархда бозор ходимларига соттириб, 10 фоизини давлат фойдасига кирим қилиб, қолганини чўнтакларига уришган.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Мулокот учун фермернинг тел.раками: :+998911033688

Хабарни Турсун БЕК тайёрлади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares