«БИРДАМЛИК» ҲАРАКАТИ: “ОММАВИЙ ШИКОЯТ” дан “ОММАВИЙ ШОДЛИК”га…

Янги йил орзу-истаклари изҳор қилинди
Янги йил орзу-истаклари изҳор қилинди

Одам боласи ҳамма нарсанинг уддасидан чиқишни билиши керак.

Шундай пайтлар бўладики, кишидан сиёсатда собитқадамликни талаб қилади.

Баъзида ҳуқуқий фаоллик ҳаётингизга мазмун олиб келади.

Шундай пайтлар бўладики, шодликдан юрагингиз қоқ ёрулгудек бўлади, гоҳо ҳаётнинг кутилмаган зарбидан юрагингиз зарб еб, зада бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

Лекин нима бўлган тақдирда ҳам ҳаёт давом этади.

Шундай экан инсон қувончли ва қайғули кунларини сарҳисоб қилиб кўриши, ўтган кунларни танқидий урганиб, йўл қўйган  хатоларидан келгусида тегишли хулоса чиқариб олмоғи керак ва бу ўта муҳим.

Аслида, ҳаёт мазмун – мувозаатини худди ана шу нарса – ўтаётган ҳар бир лаҳзамизни тошу-тарозига тўғри қўя олиш маҳоратимиз белгилаб беради.

Биз, “Бирдамлик”чилар шунақамиз: ишлаш керак бўлса, тер тўкишдан қочмаймиз. Халқ хурлиги, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси, мулкдорликка асосланган ҳуқуқий демократик жамият барпо қилиш йўлида  қудратли кўринган Каримов режимига қарши туриш, “ОШ” акцияси орқали ҳукуматдаги ноҳақликларга қарши ўз норозилигимизни оқ либос кийиш  орқали намойиш қилиш ҳам бизга чўт эмас…

Айрим оғзига кучи етмаганлар нима деб алаҳсирашидан қатъий назар “Бирдамлик” фаоллари эл-юрт учун жон фидо қилишга қодир кишилар. Керак бўлган чоғларда эса сиёсий тадбирлардан ташқари миллий, умумхалқ айёмларини ҳам катта тантаналар билан нишонлаш ва кутиб олишни, байрам дастурхони атрофида хуррамлик қилиш, ўтган кунларига зеҳин солиш, шодликларини сафдошлари билан баҳам кўриш лаззати нима эканлигини ҳам жуда яхши билишади.

Зеро, халқимиз “одам тафтини – одам олади” дейишади.

Шу маънода, куни кеча, 5-8декабрь кунлари “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг “Оммавий Шикоят” – “ОШ” тадбири талабига кўра, пойтахтнинг Олой бозори ва ҳудудий ҳокимиятлар биноси олдида мавжуд тузимга қарши ўз норозиликларини оқ либос орқали изҳор қила олиш бобида ўз норозиликларини изҳор қилишга ўзларида куч, журъат топа билган Ҳаракат аъзолари ва ҳамкорликдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари бугун, 25 декабрь куни ўтаётган 2006 йилдаги ютуқлар, хато ва камчиликларни ғалвирдан ўтказиш, бир пиёла чой баҳона дийдорлашиш, кириб келаётган 2014 йилни бирдамлик-ла биргаликда кутиб олиш, от йил шукуҳини бир-бирлари билан баҳам кўриш истагида Ҳаракатнинг Тошкентдаги офисига жамул-жам бўлишди.

“Бирдамлик”чилар даврасига бўлган қорбобо ва қорқиз ташрифи мазкур байрам базмининг кулманацион нуқтаси бўлди дейиш мумкин.

Ёш “Бирдамлик”чи дўстларимиз ўзларига ёд бўлиб кетган янги йил, қорбобо, қор ҳақидаги шеър-қўшиқларини куйлаб, қорбобо қопидаги сеҳрли совғаларга эга бўлишга ошиқишди.

Ўтаётган йилимиздан кўнгли тўлган “Бирдамлик” ҲДҲ аъзолари бир пиёла чой устида “ОШ” акциясини ўтказиш жараёнларидаги тутқунликларга тўхталишди.

Янги йил орзу-истаклари изҳор қилинди.

Кейинги йил қилинажак юмушлар кўнгиллларга тугилди…

“Бирдамлик”нинг АҚШдан сиёсий қўним топган раҳбари Баҳодир Чориевнинг интернетнинг скайпе тармоғи орқали қилган мулоқоти Янги йил тадбирига ўзига хос кўтаринкилик бағишлади.

“Бирдамлик” ХДҲ лидери Баҳодир Чориев димократия йўлида диктатурага қарши турган Ўзбекистонлик ҳаракат фаоллари, сафдошларини эшик қоқиб турган Янги йил билан самимий қутлади. Элга хотиржамлик, қут-барака, омонлик тилади.

Тўрт соатдан ортиқ давом этган тадбир давомида турли мухолиф ташкилот ва инсон ҳақлари ҳимоячилари бир-бирларининг дийдорларига тўйишган эмас….

“Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчими Елена Урлаеванинг Янги йил байрам базмида қорқиз сифатидаги иштироки тадбир қатнашчиларининг хотирасида узоқ вақт муҳирланиб қоладиган бўлди.

Қорбобо ташрифи ҳам ўзига хос эди десак, муболаға бўлмас. Қорбобо ҳам андак-бундак ҳаваскор “қорбобо”лардан эмас, театрнинг ҳақиқий актёри Фарҳод Низомов бўлди.

Фарҳод акани – қорбобомизни гримда ҳеч ким танимай қолди…

Адашмасак, “Бирдамлик” ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган “Оммавий Шодлик” – байрам базми ҳам ҳар доимги “Оммавий шикоят” – “ОШ” тадбирларидан қолишган эмас, ниҳоятда қувноқ ва сермазмун бўлди.

Бу кун ҳақиқий ўзбекона ош бўлди….

Тадбир сўнгида барча базм иштирокчиларига “Бирдамлик” ХДҲнинг Янги йил – эсдалик совғалари топширилди.

“Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

Osh tadbiri yakuni, yangi yil 1Osh tadbiri yakuni, yangi yil 2Osh tadbiri yakuni, yangi yil 3Osh tadbiri yakuni, yangi yil 6Osh tadbiri yakuni, yangi yil 8Osh tadbiri yakuni, yangi yil 9Osh tadbiri yakuni, yangi yil 12Osh tadbiri yakuni, yangi yil 13Osh tadbiri yakuni, yangi yil 14Osh tadbiri yakuni, yangi yil 15Osh tadbiri yakuni, yangi yil 16Osh tadbiri yakuni, yangi yil 27Osh tadbiri yakuni, yangi yil 29Osh tadbiri yakuni, yangi yil 17

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares